Ўтган йилнинг август ойида содир бўлган воқеа эсингизда бўлса керак. 11 август куни Сардор севган қизи билан паркда эрталабги бадантарбия қилиш мақсадида югуришаётганди. Жасур исмли ўтиб кетаётган йигит қизнинг ҳақорат қилиб ўтиб кетади. Сардор ундан қиздан кечирим сўрашни талаб қилади, у эса буни инкор этди. Йигитлар кечқурун учрашишга келишиб олишди. Жасур ёлғиз эмасди – у билан 15 тача йигитлар келди. Гапдан-гап чиқиб, йигитлар урушиб кетишди. Жасур дўстларидан бири – Акбар исмли йигит Сардорни пичоқлайди.
Сардонинг дўстлари уни касалхонага олиб боради. 4 соат мобайнида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашади. Унинг аҳволи оғир эди, 2 литр қон йўқотиб, буйраги шикастланган экан.
Кейин нима бўлди:
Икки йигит – Жасур ва Акбарнинг ота-оналари Сардор оиласига моддий зарар – операция, даволаниш, дори-дармонга кетган ҳаражатларни қоплашди. Моддий зарар суммаси 14 млн сўм эди.
Сардрнинг онаси Ферузанинг айтишича, иккита оила суммани бўлишиб олиб, ҳар бири 7 млн сўмдан тўлаб беришди.
«Моддий зарарни тўлаб бергач, иккала оила ҳайрон – биздан яна нима исташмоқда? Судья эса уларга моддий зарар бошқа, маънавий зарар бошқа нарса эканлигини тушунтирди. Маънавий зарар ҳам тўлашлари кераклигини тушунтирди. Лекин иккала оила ундай пуллари йўқлигини пеш қилмоқда».
Сардони жароҳатлаган йигит – Акбар онасининг айтишича, уларнинг оиласи бир хонали уйда яшайди, оилада фақат эри ишлайди, унинг ҳам ойлиги катта эмас.
«Ўғлим вояга етган, ўзи учун ўзи жавоб берсин, деб айтди Акбарнинг ойиси. Мен эса сўз олиб: яхши, унда ўғлимнинг буйрагини қайтаринг, деб айтдим, бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Менинг ўғлим энди 18 га кирди, ривожланиши, ўқиши, хаётдан завқ олиши керак, у эса ногирон бўлди. Буйрагини қайтаринг».
Суҳбат ўхшамади. Ўша йигитларнинг оналари, Феруза уларни кечирмаганлигида айблашди. Эмишки, улар бир неча бор узр сўрашга олдига боришган экан.
«Ундай бўлмаган. Судья уларга бир ҳафта ичида нима қилсангиз қилинг, лекин улар сизни кечирмаса, судларга қатнашдан чарчайсиз деганидан кейингина олдимга келишди. Қандайдир егулик билан патнис кўтариб келишди, лекин мен уларни ҳайдаб солдим».
Ферузани ҳайрон қолдиргани, унга ва ўғлига айни ёрдам керак бўлган пайтда улар қаерда эди? Айбдорлар ҳатто кечирим сўрагани йўқ. Камига йигитлар судда Сардор пичоқ устига ўзи йиқилганини айтишибди…
Сардор клиник ўлимни кечирди. Феруза ўғли омон қолгани учун тинмай шукрлар айтади. Лекин айбдорлар ҳамон озодликда.
«Қонунлар гўё айбдорлар томонида. Улар вояга етмаган, деярли жазо ҳам олишмади. Суд уларга 1 йил 8 ой муддатга озодликдан чеклаш жазосини тайинлади. Маълум пайтда улар шаҳарда бемалол юра олади. На шартли муддат бор, на бошқа».
«Хаёт инсонга бир марта берилади. Ҳеч кимнинг унга даҳл қилиш ҳаққи йўқ. Жасур исмли йигитнинг ҳали-ҳамон қалбларимизда. Уни ўлимига сабабчи бўлганлар ҳам деярли жазоланмади. Истаган одам бошқасини уриши, ўлдириши мумкин бўлган – бу қандай жамият бўлди?! Қонунлар қачон ишлайди?»