Митти маликалар
Одатда аёллар ҳуқуқи кўпроқ чекланган давлатларда аёл-қизларнинг шахсий ҳаёти назорат остида бўлади.
Оилада «нозир» ролини кўпинча ота ўз зиммасига олади, ундан кейин бу вазифа эрга ўтади. «Қизларнинг хулқ-атворига қараб бутун оилага баҳо беришади: оила бошлиғи томонидан „номуносиб“ деб топилган ҳаракатлари оила шаънига соя солади. Шунинг учун кўпчилик оталар қизининг руҳий фаровонлиги ва оилавий муносабатларни ўйлашдан кўра, уни назорат қилишни афзал билади, — дейди психолог Александра Олейник. — Боланинг ҳаётига бўлган соғлом қизиқиш билан унинг шахсий ҳаётига аралашувни фарқлаш керак».
«Биз бир-биримизни ёмон кўрганимиздан эмас, балки бирга яшаш қийин эканлигидан мушкул аҳволда қолардик»
Оддий ҳаётда бунга мисоллар кўп: шахсий буюмлар ёки ижтимоий тармоқларни текшириш, дўстларни танлашда чеклов, уларни ёмонлаш ва албатта, қизининг шахсий ҳаётини муттасил кузатиб бориш. Кучли назорат нафақат ота-она билан ишончли муносабатларга путур етказади, балки бола чиндан ҳам мушкул вазиятга тушиб қолганда, уни ёрдам сўрашдан айиради.
Александра Олейникнинг тажрибасида бундай ҳодисалар бўлган. Ота-оналар ўсмирлик давридан ўтган ёш қизларига бошқа шаҳарда яшаш ёки ўқишни тақиқлашарди: сабаб қиз бола «йўлидан адашиши мумкин». «Патриархал кайфиятдаги оталар учун тизгинни бўшатиш энг мураккаб иш. Улар учун қизи 16, 25, ҳатто 40 ёшга кирса ҳам, назорат қилинадиган аҳмоқ қизалоқ бўлиб қолаверади. Бу вазиятда натижа ижобий бўлмайди: бола билан ота-она ўртасидаги соғлом, ишончли муносабатлар фақат ўзаро ҳурмат асосида шаклланади», — дейди психолог.
«Назорат қилишга интилишнинг бир неча сабаблари бор, — деб ёзилади Mental Health Center мақоласида. — Биринчидан, болалар ва уларнинг тўғри қарор қабул қилиш қобилиятига бўлган ишончсизлик (уйдирма: катталарнинг тажрибаси бор, улар кўп нарсани билади). Иккинчидан, меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш, болани қўрқинчли ташқи оламдан хавфсизлантириш». Мутахассисларнинг фикрича, назорат қилувчи хулқ-атвор зўравонликнинг бир тури, чунки бунда болалар заиф позицияда бўлади. Бунинг оқибатида қиз ота-онасига ишониш у ёқда турсин, фалокатга учраганда, ёрдам сўрашга ботинолмайди. Қизнинг отаси билан муносабатлари унинг бўлғуси ҳаётига қандай таъсир қилишини олдиндан башорат қилиб бўлмайди: «Ушбу муносабатлар ваккумда ривожланмайди ва уларнинг таъсирини деярли кузатиш имконияти йўқ».
Бу мавзу жамият онгида тақиқланган, айнан шунинг учун ҳам у ҳақда гапириш керак. Аёлларнинг жинсий сексуаллиги таъқиб остига олинади ва бу уларнинг бўйнига айб бўлиб илинади. Жинсий зўравонлик қурбонларини айнан шу сабабдан айблашади: жуда чиройли эди, ўзи айбдор каби. Худди шу механизм ота ва қиз ўртасида ҳам бўлади. Бирданига дуркун бўлиб қолган қиз ота кўз ўнгида “бузуқлик” ва “фаҳш” объектига айланади. Тажовуз ва ўта кучли назорат — оилада ёки алоҳида мутахассис билан гаплашиладиган масаладир.
Боланинг шахсий ҳаётига аралашув ёки улғайиш мавзусини очиқчасига инкор этиш, ўсмир қизларнинг эмас, балки катталарнинг эҳтиёжини қондиради. Муносабатлар борасидаги бевосита тақиқлар деярли ишламайди. «Ўзини тийиш қиз боланинг на жисмоний, на руҳий саломатлигига зарар етказади. Кенг тарқалган фикрларга қарамай, жинсий алоқа овқат ёки уйқудан фарқли равишда инсоннинг асосий эҳтиёжи ҳисобланмайди. Аммо ўз танасини бошқаришга нисбатан қўйиладиган тақиқ қиз болага унинг чиройи, қад-қомати, аёллик аъзолари ўзига тегишли эмаслигини англатиб қўяди. Бунда қизнинг истаклари иккинчи даражага тушиб қолади. Ушбу қоидалар туфайли, қарама-қарши жинс вакили билан соғлом, тенг ҳуқуқли муносабатларни қуриш амримаҳол.
Албатта бизнинг жамиятимиз қадриятларини инобатга олган ҳолда болаларимизга уларни тушунтирамиз. Ота-онаси билан муносабатлари яхши бўлган фарзанд ҳеч қачон унинг юзини шувут қилмайди. Ҳар бир ёшга хос озодлик даражаси бор. Ҳатто энг яхши ота-оналар ҳам қизи гиёҳванд, ичкиликбоз ёки қиморбоз, баджаҳл, уйланган йигитни танлаётганида, муносабатларга аралашишга мажбур бўлади. Бундай вақтда фарзанд қутқариб қолинса бўлди, ҳар қандай усул тўғри келадигандай туюлади. Афсуски, ўйланмаган қадам вазиятни чуқурлаштириши мумкин, натижада қиз йигитини идеаллаштириши (қийин вазиятда қўллаб-қувватлаяпти) ва у билан ўзаро муносабатларини (тақиқланган муҳаббат) афзал кўриши мумкин. Шунинг учун қизингизнинг бўлажак жуфтига таҳдид қилишдан кўра, энг ақлли ягона йўлни танланг — сабр қилинг, зарур бўлса ёрдам беринг, мабодо фарзандингиз адашса, тўғри маслаҳат беринг. Зеро, намунадаги ота – бу митти қизалоғини елкасида опичлаб катта қиладиган, ўсмирлигида тенглардек муомалада бўладиган, катта бўлганида эса ҳурматини жойига қўядиган меҳрибон инсон бўлиши керак».
Манба: https://www.wonderzine.com/wonderzine/life/life/245615-control