Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

“Яхши қизалоқ”синдроми нимаси билан ҳавфли?

“Яхши қизалоқ”синдроми нимаси билан ҳавфли?
28 Noy 2020

Ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиладиган, оғир, босиқ қиз-жувонлар негадир магнит сингари атрофига бетайин эр, шавфқатсиз инсонларни тортади. Психотерапевт Беверли Энжел...

Ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиладиган, оғир, босиқ қиз-жувонлар негадир магнит сингари атрофига бетайин эр, шавфқатсиз инсонларни тортади. Психотерапевт Беверли Энжел тадқиқотларига кўра бундай аёллар жудаям яхши бўлишга ҳаракат қилишади ва бу уларнинг болаликдаги тарбиясига боғлиқ.

Нега ҳозирги кунда аёлларнинг зўрланиши хақидаги гаплар қулоғимизга тез-тез чалиниб қоляпти? Бунинг муҳим сабаблардан бири – жамиятда ҳалигача зўравонлик қилган эркакларга нисбатан жазо қўллаш лоқайдлик билан қараб келинмоқда. Яқин-яқингача ҳам хотин, қиз фарзандлар эркакларнинг мулки ҳисобланган ва бу давом этмоқда. Шу билан бирга қилинган жиноятлари жазосиз қолмайди. Бу масалада анчагина ишлар қилинди – қонунлар қабул қилинди, деярли ҳамма жойда аёллар гендер тенглиги ҳақида бонг урилишига қарамай аёлларни тахқирлаш, уларга зўравонлик қилиш ҳолатлари жудаям кўп.

  • Статистик маълумотларга кўра дунёдаги ҳар учинчи аёл ҳаётида руҳий, жисмоний зўравонлик қурбони бўлади. Айниқса ўз эри ёки яқин инсони томонидан жинсий зўравонлик қурбони бўлади.
  • Бутун дунёда 30% аёллар айниқса ўз яқин инсонлари томонидан жинсий зўравонликка учрайди.
  • Дунё бўйича 38% аёллар ўз яқин инсонлари, яъни эркаклар томонидан ўлдирилади

Шавфқатсизлик эркакларга жуда қўл келишини биламиз, бунга қарши қанча чора кўрилмасин шунча камдек, лекин яна бир сабаблардан бири – аёлларнинг ўзларидир. Жудаям хокисор бўлиш яхши эмас, бундай аёллар ҳақорат, жинсий зўравонлик нишони бўлиб қолади. Бундай аёллар ўз-ўзини ҳимоя қилолмайди, курашолмайди. “Яхши қизалоқ”синдромига учраган қиз, аёллар шундай шавфқатсиз муносабатлар қурбони бўлади. Лекин оғир-босиқ аёл бўлиши эркаклар улар билан қўпол ва шавфқатсиз бўлиши керак дегани эмас.

Аччиқ хақиқатни тан олайлик, ҳадеб сабрли, вазмин, ҳамма нарсага сабр қилиб яшашга мажбур эмассиз. Агар уларнинг сизга нисбатан бўлган таҳқирлашларига кўниб юраверсангиз, улар сизга нисбатан шу муносабатни давом эттираверади. Шундай экан ўзингиз ва ҳақ-ҳуқуқингизни билинг. Эркакларнинг нуқтаи назарига кўра, сиз қанча хокисор, кўнгилчанг бўлаверсангиз сиз билан хоҳлагинидек муносабатда бўлиши мумкин деб ўйлайди. Тўғри, ҳамма эркаклар шундай ва ҳамма аёллар шу аҳволга тушади, дейишдан йироқмиз, лекин нима бўлган тақдирда ҳам кўнгилчан аёллар – таҳқирланишга мойил инсонлар гуруҳига киради.

  • Чизилган чизиқдан четга чиқмайдиганлар

Бундай аёллар тоифасига кирган аёллар сиз нима десангиз ҳам маъқуллайди ва эътироз билдиришмайди.

  • Пассив аёллар

Ўзини ҳимоя қилиш у ёқда турсин ҳатто бошқаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан қўрқишади. Бундай аёлларни бошқариш жуда осон.

  • Иродаси бўш аёллар

Ҳамманинг кўнглини топиш, тўғрироғи, ҳеч кимнинг кўнглини қолдирмаслик учун сизга бошқа гап айтган одам бир пастда сизнинг рақибингизга бошқа гапларни айтиши мумкин.

  • Мунофиқ аёллар

Ҳа, тўғри ўқидингиз, айнан мунофиқ аёллар ҳақида гапиряпмиз. Айнан шундай аёллар ҳақиқатни тан олишни исташмайди, ўзига ёқмаган инсонга мехрибончилик қилиши ёки истамаган жойга бориши мумкин. Бундай аёлларни оддий тилда соҳтакор дейиш мумкин.

Бу ҳатти-ҳаракатларни зўравонлик қурбонларининг ҳатти-ҳаракатларига тенглаштириб бўлмайди. Одатда зўравонлик қурбонига айланган аёллар улар билан шундай муносабатда бўлишларига қўйиб беришади. Бундан ташқари “Яхши қизалоқ” синдромининг тўртта асосий кўринишлари бор:

  1. Биологик диспозиция

Аёл шахси ўзи тинчликсевар ва сабрли қилиб яратилган. Гарвард Университети профессори Керол Гиллиган ҳулосасига кўра биз ҳаммамиз аёлларни бўйсунувчи деб биламиз, аслида шунчаки ҳаммани бирдек рози қилувчи тинчлик тарафдори бўлади. Бундан ташқари Калифорния Университети изланиш ва тадқиқотларига кўра аёллар эркакларга нисбатан фикрлаш доираси кенгроқ ва улар узоқни ўйлаб иш қилишади. Стрессга тушган аёлларда окситоцин миқдори тушиб кетиш оқибатида таваккал ҳаракатлардан тийилади, шунинг оқибатида болаларини ўйлайди ва дугоналаридан маслаҳат олишни афзал билишади.

  • Атроф-муҳит томонидан шаклланган ижтимоий стереотиплар

Қизалоқларга доим маданиятли, камгап, мулойим бўлишлари уқтириб келинади, бир сўз билан айтганда қоғозга ўралган конфетдек гап. Ҳозиргача ҳам оилаларда қиз болага ҳамманинг кўнглини ола билиши, қўпол гапирмаслиги ва бошқа тушунчалар сингдириб борилади. Бундан ташқари айнан ўсмир ёшдаги қизларга бу нарса кўпроқ сингдириб борилади ва айнан мана шу тушунчалар билан қизлар ўзига эмас, бошқаларга, айниқса қарама-қарши жинс вакилларига ёқиш керак, деган мақсад билан яшшни бошлайди.

  • Қизалоқлар ўрганадиган оилавий муносабатлар

Хаётга бўлган қарашларимизни ўз яқинларимиздан ўрганамиз. “Яхши қизалоқлар” етишиб чиқадиган бир қанча оилавий вазиятларни мисол қилиб келтирамиз:

  • Қаттиққўл ота ёки ака
  • Оилада ўз “Мен”ига эга бўлмаган она
  • Аниқ бир анъаналар билан вояга етказиш
  • Вазмин, маданиятли бўлиш талаби

Баъзи оилаларда “Бошқаларнинг ёки катталарнинг фикри сеникидан устунроқ” деган ғоя илгари сурилади. Бундан ташқари қизалоқ оилада ўз фикрларини эркин айтолмайдиган ва оила, эр, қайнона, қайнотасининг хизматидан ортмайдиган онасидан ўрнак олган холда ҳамма аёллар шундай яшаши керак деган ҳулосага келади ва шу тарбия билан улғаяди.

Яна бир мисол. Ҳудбин ота ва она. Улар фарзандларига эътибор қаратишдан кўра ўзларининг халовати учун яшашни афзал билишади. Бу муҳитда улғайган қизалоқ “Ўзгаларнинг эътиборини ўзимга қарата олсамгина бирор натижага эришаман” қабилидаги  дунёқарашга эга бўлади.

Бошидан ўтказган шахсий кечинмаларига кўра

Болалик ёки ўсмирлик давридаёқ психологик ёки жисмоний зўрликнинг қурбони бўлишади. Ота-онаниг ўта қаттиққўллиги ёки эътиборсизлиги, носоғлом муҳит унинг дунёқарашига салбий таъсир кўрсатганидан юқорида қайд этиб ўтган характерли аёлларнинг бирига айланади:

  • Ҳар бир ўхшамаган ҳолатларда ўзини айбдор санайди.
  • Ўзи, эгаллаган билимлари, умуман ҳамма нарсага иккиланиш билан қарай бошлайди.
  • Ўзгаларнинг гапига тез ишонади.
  • Тушуниб-тушунмай ўзгаларнинг ҳатти-ҳаракатини ҳимоя қилади.
  • Ўзига қийин бўлса хам ўзгаларнинг муаммоларни ечиши керак.

Лекин “Яхши қизалоқ”синдромининг асосий факторларидан бири қўрқувдир.

Қўрқувнинг сабаблари кўп, лекин энг асосийси бу бизнинг аёллигимиздир, эркаклар сингари биз жисмонан кучли эмасмиз, мана шу бизнинг биринчи қўрқувимиз саналади. Яқингача оиладаги зўравонликка кўп ҳам эътибор қаратилмаган, ваҳоланки ҳозир ҳам Ҳиндистон, Африка давлатларида аёлларни шахс деб ҳисоблашмайди. Зўравонлик қурбонига айлангач, хотин-қизларни биринчи ўринда уят ва қўрқув хисси қамраб олишидан ташқари бу холат такрорланишидан қўрқиб яшайди. Қўрқувнинг асл негизи бир умр “Яхши қизалоқ” ёки “Яхши аёл” бўлиб яшашни бузиш қўрқувидир ва айнан шу сабабдан ҳам оилада уни инсон сифатида кўрмасалар, таҳқирласалар-да яшайверади. Фақат уни “Хулқи бузуқ” дейишмаса, бас!

Ойнага қаранг ва сизни тобора енгиб бораётган қўрқувга тик боқинг. Сиз ҳам ўз хақ-хуқуқига эга шахс эканлигингизни англанг. Сиз аёлсиз ва сиз билан ҳам хисоблашиш кераклигини ич-ичингиздан ҳис қилган кунингизда барча қўрқувлар сизни тарк этади, ишонинг!

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/chem-opasen-sindrom-horoshey-devochki/

 

_______________

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Oldingi maqola

Қаллоб синдроми: нега пайдо бўлади ва у билан қандай курашиш керак
26 Noy 2020
Қаллоб синдроми: нега пайдо бўлади ва у билан қандай курашиш керак

Keyingi maqola

Кўчада бегона таъқиб қилганда нима қилиш керак? Фойдали йўриқнома
28 Noy 2020
Кўчада бегона таъқиб қилганда нима қилиш керак? Фойдали йўриқнома
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top