Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Қаллоб синдроми: нега пайдо бўлади ва у билан қандай курашиш керак

Қаллоб синдроми: нега пайдо бўлади ва у билан қандай курашиш керак
26 Noy 2020

Бу синдром одатда ич-ичидан ривожланиш хисси кучли бўлган шахсларда пайдо бўлади. Бундай инсонлар, ишимга яраша ҳақ олишга арзийман, профессионал деган...

Бу синдром одатда ич-ичидан ривожланиш хисси кучли бўлган шахсларда пайдо бўлади. Бундай инсонлар, ишимга яраша ҳақ олишга арзийман, профессионал деган номга лойиқманми, деган ўй билан юришади. Бу каби ўй-ҳаёлларни бошқариш тўғрисида психолог-терапевт Алина Бугрим сўз юритади.

Хоҳишларига кўра яшаш

Бундай синдромга учраган одамларда ўз олдига қўйган  мақсад сари одимлашда доим баҳоналар топилади: етарли тажрибам йўқ, ҳамкасбларим кам ойликка ҳам ишлаяптику, мени улардан ортиқ жойим бормиди? Бу каби инсонлар эришган ютуқларини “Бир омадим келиб қолдида” деб хисоблашади ва ўз ҳақида гапиришни мақтанчоқлик деб ҳисоблашади, аслида эса бу натижалар меҳнатлари самараси эканини айта олмайди.

Бир педагог-логопед мисолини кўриб чиқайлик. У қабулимга рухан тушкун кайфиятда келди, вазиятни ўрганиш даврида англадимки, унинг иш графигида бир кун ҳам бўш куннинг ўзи йўқ. Унинг мутахассис сифатидаги маслаҳатларини беришда, нархини оширишга хоҳиши борлигини сўраганимда, унинг ҳам консультациялар нархини оширишга мойиллиги борлигини билдирди ва дақиқа ўтмасдан орқасига қайтиб “Мени дипломим машҳур олийгоҳларни дипломи эмас, қандай қилиб консультацияларим нархини ошираман” деб хафа бўлди.

Аёлда унинг бу дипломи учун бундан ортиқ хақ тўлашмайди деган қатъий ишонч бор эди ва шу ўй билан ўз баҳосини юқорига кўтариш ўрнига мижозларни йўқотиб қўйишдан қўрқиб бир ой олдиндан тиғиз жадвалини ишлаб чиққан эди. Яъни етук мутахассис бўлиш учун машҳур олийгоҳларни тугатиш шарт эмас. Фақат ўзига ишонч ва билим бўлиши керак, холос.

Тан олиш ва хавфсизлантириш

Нимагадир айнан олий маълумотли, тажрибага эга инсонлар ўзларини доим талабадек хис қилишади (бу ҳар бир соҳада учрайди) ва доим гапларида инкор шаклларини қўллайдилар. Масалан: Етарлича  ақлли эмасман, етарлича малакали эмасман ва ҳ. Нега шундай бўлаверади? Бу саволга жавобни болалик даврларимиздан топсак, не ажаб! Айнан болалик даврларида инсон ўзлигини англашни бошлайди ва атрофдигаларнинг унга нисбатан муносабати боланинг эртасини белгилайди. Дейлик, бола расм чизиб онасига кўрсатди, она жилмайиб қабул қилди ва бу бола онгида ўзига нисбатан ишонч пайдо бўлади: “Мен уддалай оламан”.

Агар бола ҳаракатидан камчилик топаверса, маълумки, болада ўзига нисбатан ишонч сусаяди. Тарбиянинг ҳам икки хил кўриниши мавжуд, агар боланинг ҳар бир қилган иши учун мақтайверсак, у ўз хатоларини англамай қўйиши мумкин, лекин бундай болалардан келажакда доим ўз қадрини биладиган, ўзига ишончи юқори бўлган инсонлар етишиб чиқади.

Ўзингизни ерга урманг, лекин хамма нарсани биладиган ГУРУ деб ҳам ҳисобламанг – бу сизнинг ривожланишингизни ортга тортиши мумкин, агар сиздан билимлироқ ва ривожланишда сиздан устун бўлган шахс чиқса, бу ҳолат сизга психологик жароҳат бериши мумкин. Бундай ҳолларда ўзингизга четдан назар солишни истасангиз “Келажакдан хат” техникасини ўзингизда синаб кўринг. Тасаввур қилинг, сиз кўпни кўрган, закий мўйсафид ёки момосиз. Хатда уларга савол беринг: Мен қандай яшай? Қўрқувни қандай енгсам бўлади? Қандай йўл тутсам тўғри бўлади? Маслаҳат сўранг ва 90 га кирган келажакдаги ўзингиз номингиздан маслаҳатлар беринг.

Ёзинг… хаёлингизга келган саволларнинг барчасини ёзинг, натижани кўриб ўзингиз ҳайрон бўласиз. 90 ёшга кирганингизни тасаввур қилинг, чиройли ҳаёллар қуринг. Сизда ўзингизга бўлган ишонч ортади ва омадга лойиқ инсон эканлигингизни англайсиз.

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/sindrom-samozvantsa-otkuda-on-beretsya-i-kak-s-nim-rabotat/

_______________

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Oldingi maqola

Ичкиликка ружу қўйган инсон билан яшаш: шунчаки ташлаб ҳам кетолмайсан...
25 Noy 2020
Ичкиликка ружу қўйган инсон билан яшаш: шунчаки ташлаб ҳам кетолмайсан...

Keyingi maqola

“Яхши қизалоқ”синдроми нимаси билан ҳавфли?
28 Noy 2020
“Яхши қизалоқ”синдроми нимаси билан ҳавфли?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top