Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Гендер тенглиги…

Гендер тенглиги…
08 Iyul 2020

Дима укамизнинг олдига боргандим бир масалада. Гап орасида "бир пост қўйгандим, ғалвага кириб қолдим" деб кўрсатди. Ҳайрон қолмадим. Энди, Дима...

Дима укамизнинг олдига боргандим бир масалада. Гап орасида «бир пост қўйгандим, ғалвага кириб қолдим» деб кўрсатди. Ҳайрон қолмадим. Энди, Дима шунақа ҳазил-ҳузул қилиб юради-да. Тушуниб-тушунмай гапировради. Бу ерда биз фалсафа қидириб ўтирамиз. Бу ҳақда ёзаман дегандим. мениям белгилаб қўйинг деди, хоп дедим.
Хуллас, ҳар бир ҳазил остида ҳақиқатнинг улуши бор дейишади. Аввало Димага раҳмат, шу ҳазили ортида жамият стериотиплардан холи бўлолмаётганини кўрсатиб берди. Ўзимизча қолиплар ва тушунчалар яратиб олганмиз. Инжилни таркиби ўзгарган, Қуръон ўзгармаган деб кериламизу, амал қилишга келганда амалимиз ўзгариб кетганни сезмаймиз. Насронийлар ўзгарган Китобга тўғри амал қилсалар, биз ўзгармаган Китобимизга турлича амал қиламиз. Урф одатларимизга қаерлардандир йўл ҳам қидириб топамиз. Динийда ҳам, дунёвийда ҳам йўқ, лекин биз билганимизни қиламиз. Жамиятга қарши чиқиш қўлимиздан келмайди. Ўзимиз ўйлаб топган стериотип ўзимизга кишан бўлади. «Кишан кийма, бўйин эгма!» деб хитоб қилган жадид аждодимизнинг гапиниям ўзимизча талқин қилиб юрамиз.
Мисол учун, Дима талаб қилган «келин бўлгандан сўнг вазифангни қил» иборасини олайлик. Бу гап динимиздаям йўқ. Инсон ҳуқуқлари ҳам бунга қарши. Исломда «Келинлик вазифа» йўқ, «хотинлик вазифа» бор. Динимизда «хотин истаса хизматкор талаб қилишга» рухсат бор. Яъни, «бу ишларни мен қилмайман» дейишга ҳаққи бор. Қандай вазифа талаб қиляпсиз? Биғиллаб йиғлаётган чақалоқни «мен эмизмайман» дейишга ҳақ берилганда, бошқа вазифаларни эсламай қўёврейлик. Келинлик вазифа нима ўзи? Қаерда ёзилган? Димадан «никоҳ шартномасига шундай ёзилганми?» деб сўрадим ҳам. Тушунаман, у ҳазиллашди, лекин на динга ва на дунёвий қоидага мос келмайдиган ишларни мавзу қилиш керакмас. Ақалли, биттасига мос келсин.
Ёки «сен ҳам ғишт ташла» ибораси кулгули. Бу мажбурлашга киради, ўртоқлар. Шунчаки ҳазил қиламиз-ку, эркин танлов билан мажбурлашнинг фарқига бормай қоламиз. Ким ғишт ташлаётган бўлса, бу унинг хоҳиши. Тўғри, унинг ҳокимиятда ишлаш ҳуқуқи бор, лекин ҳозирча ғишт ташлаяпти. «Мен ғишт ташлаяпман, сен ҳам ташла» дейиш мантиқсиз гап. Ёқмаса, ғишт ташлама, тамом.
Давом этамиз… Демак, 2 та қиз «менинг ҳаққим» деб чиқди. Дима шуларга тақлиднамо чиқиш қилди. Лекин улар сиёсатга қарши чиқдими? Йўқ! Чунки, давлат Гендер тенглиги деб эълон қилган. Дима укамиз эса «мен ҳазиллашяпман» деб сиёсатга қарши чиқмоқчи. Уларнинг кўчага чиқишига давлат индаса, ўз қонунига қарши чиққан бўлади. Бу ишга норози бўлсак, қонун имзоланганда гапириш керак эди. Ёки муҳокамага қўйилаётганда гапирилса, яхшироқ бўларди.
«Эркак банкомат эмас»!  Оббо Димажон-ей. Ҳазиллашиб туриб аёлларни пастга урворибдию. Бюджет ташкилотларида статистикани қараб қўйинглар, аёллар кўпроқ ишлайдилар. Шифохонада битта эркак врач бўлса, 10 та ҳамшира бор. Мактабларда ҳам аёллар (эркакларни таълимга қайтариш билан оворамиз). Дима бозорга бир назар солса, у ерда қанча аёл ва қанча эркак борлигини чамаласа бўлади. Яъни, аёл эндиликда эркакка пул манбаи деб қарамайди. Мабодо, пул берган тақдирдаям, гапирмаслик керак. Бердингми, гапирма, гапирадиган бўлсанг, берма! Исломда аёлларнинг нафақаси белгиланган. Ҳаққини берсанг, Худо учун берасан. Буни эслашнинг ёки гапиришнинг кераги йўқ. Бундай қарашлар эслолмайман қачон бўлганкин? Руслар келишидан олдин бўлгандир балки. Жадидлар ҳам аёл ҳуқуқини ҳимоя қилганини эсланг.
Умуман олганда, гендер тушунчаси Худо томонидан юклатилган вазифалар эмас, балки жамият белгилаган стандартлардаги тенгликдир. Иккисини аралаштирвормаслик керак. Биз онгимизда шаклланиб қолган қарашларнинг қулимиз. Шундай муҳитда ўсдик ва «шундай бўлиши керак экан» деб ҳисоблаймиз. Ваҳоланки, аёл ҳуқуқлари ҳақида илк бор гапирган таълимот Ислом динимиздир. Аёл кишиларнинг савдода юрганини қоралайдиган одамларга ҳазрати Ҳадича онамиз (р.а.) савдогар бўлмаганмидилар дегим келади. Қайси оят ёки ҳадисда кўчани супуриш ҳақида гап бор? Билсангиз айтинг, билиб олай. Ободонлаштиришда ожиз қолган давлат сизнинг хотинингиздан фойдаланади, сиз эса аёлингизнинг уйқусини бузиб кўча супуртирасиз. Давлат қилиши керак бўлган ишни аёлингизга қилдирасиз. Шуми келинлик вазифаси?
Тушуниб турибман, ўша икки қизнинг жамиятга чиқиш қилишида уларнинг ҳақ талаб қилишидан кўра, кийинишлари муҳим рол ўйнади. Агар ҳижобли ёки рўмолли аёллар чиқиш қилишганида жамият ҳам давлат ҳам бунга бошқача қараган бўлармиди, балки… Қизларнинг калта ва юпун кийган кўринишлари эътирозли бўлгандир ҳам. Лекин аёл ҳуқуқини талаб қилиб чиқишди. Сиз эркак ҳуқуқини талаб қилиб чиқа оласизми? Умуман, фикр билдирувчилар, эркакларнинг қайси ҳуқуқини талаб қилиб чиқишди ҳозиргача?
Навоий нима дейди? «Сўзчи ҳолин боқма, боқ сўз ҳолига. Кўрма ким дер ани, кўргилким на дер». Аксар қарши фикр билдирганлар қизларнинг аҳволига қараб ҳукм чиқариб қўйдилар. Бу инсон ҳуқуқлари, дўстлар. Кимдир «менинг ҳаётим дахлсиз» деб чиқяптими, қўйинг, дахлсизлигини сақлайлик. Ахир биз ҳуқуқий суверен мамлакатдамиз.
Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат. Дима ҳазиллашди. Сизларга ёқмаса, мен ҳам ҳазиллашдим. (t.me/manewsagency)

Bahodirkhon Eliboyev

Oldingi maqola

Номус масаласи аёлга қанчалик муҳим бўлса, эркак учун ҳам шунчалик муҳим бўлиши шарт
03 Iyul 2020
Номус масаласи аёлга қанчалик муҳим бўлса, эркак учун ҳам шунчалик муҳим бўлиши шарт

Keyingi maqola

«Эркакобод». Исломда аёлнинг ўрни, феминизм ва қулдорлик ҳақида
12 Iyul 2020
«Эркакобод». Исломда аёлнинг ўрни, феминизм ва қулдорлик ҳақида
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top