Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲИМОЯСИЗ АЁЛЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲИМОЯСИЗ АЁЛЛАРИ
25 Iyul 2020

Скриншотда - https://t.me/SukutSaqlama га келган хабарлардан бири, аёл ички ишлар органлари ходимлари уларнинг муаммосига жиддий қарамаётганидан шикоят қиляпти. Ҳимоя ордери...

Скриншотда – https://t.me/SukutSaqlama га келган хабарлардан бири, аёл ички ишлар органлари ходимлари уларнинг муаммосига жиддий қарамаётганидан шикоят қиляпти. Ҳимоя ордери ҳам ёрдам бермаяпти. Афсуски, бу ягона шу мазмундаги хабар эмас. Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимида айтилганлар билан қилинган ишлар бир-бирига тўғри келмаяпти.

  • Аёл эри ёки бошқа оила аъзоси томонидан зўравонликка учраган тақдирда ҳимоя ордерини олиш учун мурожаат қилади. Зўравонлик – бу жиноят, уни қилган одам эса жиноятчи. Ҳимоя ордерлари берилганда, профилактик суҳбатлар ўтказилади, жабрланувчи зўравон билан яраштирилади. Реал воқеа: эр ҳомиладор хотинини шу даражада калтаклаганки, аёл 10 кун касалхонада ётиб чиққан. Давлат нима қилди? ИИБ ходимлари у билан «ҳар қандай зўравонлик хатти-ҳаракатлари ҳуқуқий, маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги тўғрисида» саҳбат олиб боришди. Ва аёлга ҳимоя ордерини беришди. Тамом!!! Ўзбекистон Сенати ҳузуридаги Гендер комиссиясининг каналида бундай воқеалар кўп.

Бундан келиб чиқадики, берилган ҳимоя ордерлари зўравонларга Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган жавобгарликдан қочишга ёрдам бераётган экан-да. Ҳатто улар аёлларни аёвсиз калтаклаганда ҳам.

2) Назарий нуқтаи назардан, жиноятчи ҳимоя ордери талабларини бузса, давлат аёлни ҳимоя қилади. Зўравонлик содир этган шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда профилактика инспектори томонидан ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади. Ҳуқуқбузар ҳимоя ордери талабларини бузганлиги учун ички ишлар ходимларига бўйсунмаганлик учунгина жазоланади. Аёлни хўрлагани учун эмас. Аёллар ўзини ҳимоясиз ҳис қиладилар (скриншотни кўринг), жиноятчилар ҳимоя ордери талабларини бузиб, бунинг учун минимал жавобгарликка тортилади.

3) Амалда… Кўплаб судлар карантин туфайли ёпиқлиги учун 2-банд талаблари амалга оширилиши деярли имконсиз. Яъни, аёл ҳимоя ордерини бузиши мумкинлигини кўрган ва бунинг учун унга ҳеч қандай жазога тортилмаган зўравон билан яшашни давом эттиради. Суд жараёни бўлиб ўтса, унда тегишли бандлар бўйича жазо енгил. Аёл ўзини тиклаб олиши учун зўравонни қамоққа ҳам олишмайди. Кўпинча, ҳимоя ордери ёки суд қарори чиққанидан сўнг, жабрланувчи имконсизлиги учун зўравон билан яшашда давом этади. Сизнингча, агар ҳеч нарса ўзгармаган бўлса, у яна ёрдам сўраб мурожаат қиладими?

4) Хорижда зўравонлик қурбонларини шелтерларга жойлаштириб, аёл ўзини тиклаб олишига имкони бўлади. Кўплаб мамлакатларда аёлларнинг изоляцияда зўравонликка учраш хавфлари ортишини ҳисобга олиб, шелтерларга молиялаштириш ва улардаги ўринларни кўпайтиришмоқда (ёҳуд меҳмонхоналар молиялаштирилади). Ўзбекистон эса ўз йўлида борди. Кўплаб шелтерлар ёпилди. Нодавлат муассасалардан 2-3 та шелтер ишлашда давом этмоқда. Давлат муассасаларидан – 10 тага яқин. Сўнгги маълумотларга кўра, уларда 22 нафар аёл ва 18 нафар бола вақтинча яшамоқда. Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонларига бир ҳафта ичида аёлларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ 200 дан ортиқ шикоятлар келиб тушмоқда. Аммо давлат шелтерларида атиги 40 нафарга яқин аёл вақтинча бошпана топди (ва бу кўрсаткич бир ойдан кўпроқ вақт давомида барқарор бўлиб турибди). Дунё бўйлаб зўравонлик ҳақида қурбонларнинг жуда оз қисми хабар бериши инобатга олиб, бу аёлларни ҳимоя қилмайдиган тизимнинг кўрсаткичидир. Улар фақат ҳисобот бериш учун фаолият юритади.

5) Нари борса арзимаган алимент тўлайдиган эркак яна битта оила қуради. Жазо муқаррар эмаслиги қийин вазиятда болалари билан қолган бир нечта аёлнинг тақдири бузилишига олиб келади. Энг ёмони, фожеага ҳам олиб келади.

6) Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун декларативдир. У деярли бир йил олдин қабул қилинган, аммо ҳалигача ЖК ва МЖтК да иқтисодий ёки руҳий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланмаган. Ҳимоя ордерлари самарали ҳимоя бермайди (мақоламизнинг 1-3-бандларига қаранг). Қонун умуман тазйиқдан ҳимоя қилмайди, бу сўз унда фақат бир марта учрайди. Олий Мажлис қошидаги Институт ҳар қандай муддатларни бузган ҳолда менинг тазйиқларга қарши петициям тарқалишини кечиктирмоқда. Эҳтимол, давлат хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилишда манфаатдор эмас. Ҳаммаси фақат қоғозда қолиб кетмоқда.

Нима қилиш керак:

  • Ҳимоя ордерини талабларини бузганлик учун ва зўравонларга нисбатан қонунчиликни кучайтириш. Мулкни зўрланган ёки тазйиққа учраган аёл ва болалар фойдасига мусодара қилиш. Шу жумладан қариндошларнинг мол-мулкини мусодара қилиш (кўпчилик кўчмас мулкни қариндошларининг номига ўтказиши сир эмас, нима эмиш, ажрашган тақдирда, келинга ҳеч нарса қолмасин). Зўравонлик содир бўлганда ҳамма нарсани йўқотишидан зўравон қўрқиши керак, келажаги ҳақида ташвишланадиган қурбон эмас.
  • Хотин-қизларга қарши жиноятларни хусусий айблов тоифасидан (иш фақат жабрланувчининг илтимосига биноан қўзғатилади) давлат айблови тоифасига ўтказиш (иш жабрланувчининг аризаси борлигидан қатъи назар, ушбу жиноят бўйича қўзғатилади).
  • ЗЎРАВОН БИЛАН ЯРАШТИРИШНИ БАС ҚИЛИНГ!!! Сиз бундай оилаларда катта бўлаётган болаларга оиладаги “осойишталик” учун зўравонликка дош беришинни ўргатасиз. Ёки зўравонлик учун жавоб бермасдан яшаш мумкинлигини. Токсик муносабатларни тугатиш шарт ва зарур. Шахснинг қадри чиройли рақамларга эга статистикадан муҳимроқдир. Зўравонлик ва иккиюзламачилик гуллаб-яшнаётган оила бу оила эмас!

Ирина Матвиенко

Oldingi maqola

Шахсий чегаралар нима ва улар қандай бузилади?
24 Iyul 2020
Шахсий чегаралар нима ва улар қандай бузилади?

Keyingi maqola

Шахсий чегараларни ўрнатиш ва уларни ҳимоя қилиш
26 Iyul 2020
Шахсий чегараларни ўрнатиш ва уларни ҳимоя қилиш
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top