Интернет шарҳловчилари ичида ўзгача одамлар гуруҳи бор, уларнинг асосий мақсади, суҳбатдошнинг таъбини хира қилиш. Бу каби инсонларни троллар деб аташади. Улар нима учун ўзини бундай тутади ва троллар билан қандай муомала қилиш керак? Бугунги маслаҳатларимиз шу ҳақда.
Тролларга қуйидаги хусусиятлар хос бўлади:
– макиавеллизм — бошқаларни бошқариш ва фирибгарлик истаги;
– нарциссизм — ўта худбинлик;
– психопатия — бировга раҳм қилмаслик;
– садизм — ўзгаларнинг дардидан хурсанд бўлиш.
Кўпгина интернет манбалари, масалан YouTube тролларга қарши чоралар кўради: улар изоҳларни ўчириб қўяди ёки назорат қилади.
Троллни қандай аниқлаш мумкин?
Тролларнинг севимли ишларини билиб олинг:
– бошқа изоҳларга қарши чиқишни яхши кўради;
– моҳиятни гапирмайди;
– сизни айблайди, айтмаган гапингизни айтдига чиқаради;
– мақсадингизни нотўғри талқин қилади;
– шахсиятингизга тегади, камчиликларингизни кўрсатади;
– ҳақорат қилади, беодоб сўзларни айтади;
– афзаллигини кўрсатишга ҳаракат қилади;
– ҳар қандай ақлли хулосаларни инкор этади.
Тролларга қарши қандай иш тутиш керак:
Агар оғир нафас олишни бошласангиз, кўзингизга ёш келса, юрагингиз тез уриб кетса, стрессни ҳис қилсангиз, нафрат туйғулари пайдо бўлса, демак сиз троллга дуч келгансиз. Буни сезган заҳотингиз троллни турли йўллар билан йўқотишга ҳаракат қилинг. Изоҳларига жавоб берманг, у билан мулоқотни тўхтатинг. Асабларни асраш учун, яхшиси тармоқдан чиқиб кетинг, кейин яна қайтиб тролл жойлашган манзилга қайтманг.
Манба: https://www.psychologies.ru/standpoint/kak-ponyat-chto-vashi-roditeli-byili-sadistami/