Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Меҳр ва оқибат

Меҳр ва оқибат
07 Iyun 2020

"Меҳр ва Оқибат" ННТ аъзолари бир мурожаат бўйича жойга чиқишди. Пойтахт туманларидан бирида вояга етмаганлар мушукчаларни шафқатсизларча ўлдиришди. - Видео,...

«Меҳр ва Оқибат» ННТ аъзолари бир мурожаат бўйича жойга чиқишди. Пойтахт туманларидан бирида вояга етмаганлар мушукчаларни шафқатсизларча ўлдиришди.

– Видео, фотосурат ва гувоҳларнинг баёноти бизнинг қўлимизда, лекин асабларингизни асраш учун уларни кўрсатмаймиз, – дейди ННТ аъзолари.

Психологлар ва суд экспертларининг фикрига кўра, ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлган болалар буни катта ҳаётга ҳам кўчиришлари мумкин ва бу жамият учун хавфлидир.

– Ҳайвонларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жуда муҳимдир, бу ички ишлар органлари ва ўқув муассасалари билан биргаликда амалга оширилиши керак. Бизнинг таълим дастуримиз айнан шунга қаратилган. Бугунги кунда биз 47000 дан ортиқ талабаларни қамраб олдик, – дейилади ННТ хабарида.

Шу ўринда болаларнинг ҳайвонларга шафқатсиз муносабати ҳақида Интернет саҳифаларида қизиқ маълумотни топдик (https://u24.uz/…/uzbekistonda-karovsiz-khayvonlar-khimoya-k…).

Гули Иргашева, “Раҳмдил бўл” эгасиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташаббускор гуруҳи раҳбари: – Ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик муносабатида бўлиш – бу тараққий этган жамият маданиятининг ажралмас ва ўта муҳим бўлган қисмидир. Криминология, психология, суд психиатрияси соҳасидаги олимларнинг ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлаётган шахслар кўпинча потенциал жиноятчилар бўладилар ва ҳуқуқ-тартибот органларининг жиддий эътиборига лойиқдирлар. Тадқиқотларнинг кўпчилиги шуни кўрсатадики, маньяк-қотил 8-12 ёшданоқ шакллана бошлайди. Агар илгари болаларнинг ҳайвонларни таҳқирлаши асосан оиладаги номақбул вазият туфайли тарбиядаги нуқсон сифатида талқин этилган бўлса, ҳозирги кунда олимларнинг сўнгги маълумотларига кўра, шафқатсизлик ва тажовузкорлик учун алоҳида ген жавоб беради. Болалик ёшида ушбу ген маълум бир вазиятларда психопатияга олиб келиши мумкин. Сингапурда жамият болалар тарбияси юзасидан муаммоларга дуч келганида мамлакат бош вазири Ли Куан Юнинг ўтказган ислоҳотлари натижасида мактабларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига меҳрни кучайтириш борасида экология дарслари сони оширилди. Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган ота-оналарини уларнинг ўз фарзандлари уялтира бошлашди. Сингапурда айнан уйсиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш борасида кампаниялар бошланди. Натижада ўсмирлар ва болалар амалга оираётган жиноятлар сони кескин камайди. Шунинг учун, кўрилаётган чоралар, шу жумладан қабул қилинаётган қонунлар ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик маданиятини ва масъулият ҳиссини шаклланишига хизмат қилиши керак.

Манба: https://t.me/mehrvaoqibat

Oldingi maqola

Ички мизогиния: нега аёллар бир-бирини ҳақоратлайди ва нафратланади
06 Iyun 2020
Ички мизогиния: нега аёллар бир-бирини ҳақоратлайди ва нафратланади

Keyingi maqola

Мизогиния: аёлларга нафрат жамиятда қандай намоён бўлади
08 Iyun 2020
Мизогиния: аёлларга нафрат жамиятда қандай намоён бўлади
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Жиззахдаги мактаб директори қизларига тазйиқ ўтказиб, уларни мажбурлаб турмушга чиқарган, ўқиш, ишлашдан маҳрум қилган ва эркинликларини чеклаган.
10 Yanvar 2025
Жиззахдаги мактаб директори қизларига тазйиқ ўтказиб, уларни мажбурлаб турмушга чиқарган, ўқиш, ишлашдан маҳрум қилган ва эркинликларини чеклаган.

Немолчи.уз таҳририятига бир қиз мурожаат қилиб, у ва синглиси (қизлар вояга етган) онаси, Жиззах шаҳридаги 18-мактаб директори бўлмиш Шахноза Хасанова томонидан бир неча бор зўравонлик ва тазйиққа учрашганини маълум қилди. Қуйида опа-сингиллардан бирининг хабарини эълон қиламиз: «3 йилдан буён Тошкент шаҳрида ҳам ўқиб, ҳам ишлайман. 2024 йил 31 октябрь куни мени умуман норози бўлган йигитга […]

Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Tegishli barcha maqolalar
top