Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

КЎЧАДАГИ ШИЛҚИМЛИК: ЭРКАКЛАРНИНГ АСЛ МАҚСАДИ НИМА?

КЎЧАДАГИ ШИЛҚИМЛИК: ЭРКАКЛАРНИНГ АСЛ МАҚСАДИ НИМА?
15 Sen 2021

Кўчада аёл-қизларимиз турфа рангда, турфа услубда кийиниб юради. Ҳар бирининг ўзига яраша диди бор. Кимдир шимда юришни яхши кўради, ёшроқ...

Кўчада аёл-қизларимиз турфа рангда, турфа услубда кийиниб юради. Ҳар бирининг ўзига яраша диди бор. Кимдир шимда юришни яхши кўради, ёшроқ қизларимиз калта юбкаларни афзал билади, узун либосларда ҳам юрадиганлар кўп. Хуллас мана шу аёл-қизларимизга кўчада йигит ва эркаклар “гап отишади”, ҳуштак чалиб, таажжубини билдиришади. Бундай вазиятларда аёл-қизлар қандай йўл тутиши керак: индамай кетавериш лозимми ёки муносиб жавоб қайтариш зарур?

Эркакларнинг шилқимликлари аёлларда ғазаб, нафрат, уялиш, ҳатто қўрқув ҳиссини уйғотади. Хорижий олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича 65% аёллар кўчадаги шилқимликларга мунтазам дуч келади. Бу шунчаки қўполлик ёки тарбиясизлик эмас, дейди аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, балки психологик босим бўлиб, аёл-қизларнинг шахсий ҳаёти даҳлсизлигини бузиш ҳисобланади.

Ўзига ишончни ошириш, ўзини муносиб баҳолай олмаслик

Эркаклар шилқимлигига сабаблар кўп. Кимдир қизларда таассурот қолдириш орқали, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлашни истайди. Баъзи эркаклар “гап отиш” ёрдамида жуфтимни топаман, деб ўйлайди. Йигитлар учун шилқимликнинг қўпол туюлиши аҳамиятли эмас, салбий бўлса ҳам майли, энг муҳим қизлар диққатини қаратса бўлди.

Ўзига-ўзи баҳо беришдаги хатоликлар. Бу ҳам шилқимлик сабабларидан бири. Масалан, қайсидир йигитнинг ўзига баҳо бериши баланд, бир ҳуштак чалсам, аёл-қизлар терилиб кетади, деб ўйлайди. Ўзига паст баҳо берадиган эркаклар эса шилқимлик йўли билан баҳосини оширишни истайди. Улар оддий мулоқот билан аёл-қизларнинг кўнглини забт эта олмайман, дея фикрлайди.

Одатда кўчадаги шилқимликлар жамоа орасида авж олади. Чунки қўпол ёки ҳушомад сўзларни ёлғиз билдиришдан кўра, жамоа орасида ифодалаш осон. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай ҳаракатлар кўпроқ ўсмирларга хос. Улар дўстлари билан ўзларини жасурроқ ҳис қилади. Бунга ҳамманинг олдида ўзини кўрсатиш, тенгдошларига мақтаниш, мусобақалашиш истаги қўшилади. Қарабсизки, атрофдан қўллов кучаяди, натижада эса бечора қиз шилқимлик қурбонига айланади.

Қандай жавоб бериш керак

Юқоридаги каби ҳолатларга жавоб бериш керакми ёқи йўқ? Агар бу “ўйин”га қўшилишни истамасангиз, шунчаки эътибор берманг. Эътиборсизлик орқали сиз шилқимлик менга тегишли эмас, деган маънони берасиз.

Мабодо жавоб бермасам бўлмайди, десангиз, айниқса, тун қоронғу вақти ёки бўш кўчаларда бундай иш тутиш ярамайди, яъни хавфсиз эмас. Агар сиз шилқимликдан асабийлашиб, буни эркакларга билдириб қўйсангиз, бу сизнинг заиф томонларингизни кўрсатиб қўяди, бу эса уришқоқ йигитларни жунбушга келтиради ҳамда фаол ҳаракатларга ўтишга мажбур қилади.

Агар шилқимликни оддий ҳолат деб қабул қилсангиз ва шунчаки жавоб беришни хоҳласангиз, мулоқотни шахсий чегараларингизни белгилашдан бошланг. “Биров билан танишиш истагида эмасман”, “шилқимлик қилиб адашдингиз” дея жавоб беринг. Асло “бор тошингни тер”, “томинг кетганми”, деган ҳақоратли жумлалардан фойдаланманг. Шунда зиддиятли вазиятгача бормайсиз.

Эътиборни хоҳлагандингизку!

Кўпчилик аёл-қизлар ўзига ва бошқаларга ёқишни истайди. Бунинг учун ўзимизга оро берамиз, чиройли кийинамиз, макияж қиламиз. Хўш, бу билан биз эътиборни кутамизми? Албатта, чунки либос ўзини намоён этиш усули. Хўш, биз ўзимизга қизиқиш ортишини хоҳлаймизми? Ҳа, аммо бу қўпол шилқимлик йўли билан эмас, балки ёқимли ҳушомад орқали намоён бўлсин. Нима кийишимиздан қатъй назар, эркаклар буни ҳурмат қилиши, шахсий чегараларимизга даҳл қилмаслиги лозим. Ва ҳар қандай либосимиз уларга қўполлик, тегажоқлик учун асос бўлмаслиги керак. Барибир орамизда эркакларнинг кўчада ҳушомад қилишлари ёқадиган аёл-қизларимиз топилади. Нима бўлмасин, ҳар доим вазиятни тўғри баҳоланг, хавф чегарасини аниқлай олинг.

Қадр-қимматни сақлаб қолиш

Кўча шилқимлигида камситилиш ҳолатлари ҳам бўлиши мумкин. Бундай вазиятда баъзи аёл-қизларимиз ўзини айблашни бошлайди. Аслида эса камситиш бу эркакнинг маънавиятсизлигини кўрсатиб беради. Демак, ушбу вазиятга тушиб қолган бўлсангиз, эҳтиётлик билан ўз қадрингизни туширмаган ҳолда, ундан чиқиб кетишингиз керак. Энг муҳими, тушкунликка тушманг ва қадрингизни сақлаб қолинг. Бунинг учун бу каби стресс вазиятларида ичингизда қадрингизни кўтаришга ёрдам берадиган фикрларни ўйланг. Қадрсизлантирувчи сўзлар асло сизга тегишли эмас, “ит хурар карвон ўтар” каби мақол ёдингиздан кўтарилмасин.

Балки ёмон нияти йўқдир

Шилқимлик негизида ҳар доим ҳам салбий ниятлар ётавермайди. Балки йигитлар шунчаки эътиборингизга сазовор бўлиш ёки чиройингизни янада таъкидлаш учун соф ниятда сизга ҳушомад қилгандир. Ёки шилқимлик қилиб қизлар билан танишиш, уларнинг кўнглини топиш осон, деб ўйлар. Унутманг ҳамма ҳам ўзини тўғри тутишни билавермайди. Қолаверса, йигитлар ҳаяжон сабаб керакли гапларни топа олмай, беҳосдан кўнглингизни оғритиб қўйиши мумкин. Агар эркакнинг нияти холис бўлиб, мақсади танишиш ёки жиддий муносабат ўрнатиш бўлса, у  ҳаракатлари билан қўрқитиш, уялтириш, ҳурматсизликкача бормайди.

 

www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди

Oldingi maqola

Зўравонлик қўллаётган одам билан орани узмоқчи бўлганлар учун хавфсизлик режаси
15 Sen 2021
Зўравонлик қўллаётган одам билан орани узмоқчи бўлганлар учун хавфсизлик режаси

Keyingi maqola

ИНДАМАС БОЛАНИ ЎЗ ОЛАМИДАН ОЛИБ ЧИҚИШ КЕРАК
17 Sen 2021
ИНДАМАС БОЛАНИ ЎЗ ОЛАМИДАН ОЛИБ ЧИҚИШ КЕРАК
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top