Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ҳижоб ва таълим

Ҳижоб ва таълим
04 Apr 2022

Таълим муассасаларида ҳижобга тақиқ мисолида виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқи Халқаро тажриба 1995 йилда Ўзбекистон Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги...

Таълим муассасаларида ҳижобга тақиқ мисолида виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқи

Халқаро тажриба

1995 йилда Ўзбекистон Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қўшилди ва унинг қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олди. Диний либос масаласи Пактнинг 18 моддаси 1 бандида кўрсатилган. У Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқи, ушбу ҳуқуқ ўз ихтиёри билан ўзига маъқул динни қабул қилиш ва эътиқод қилиш эркини, якка ҳолда, шунингдек бошқалар билан биргаликда, ошкора ёки хусусий тартибда ибодат қилиш, диний ва бошқа урф-одатларни ва маросимни бажариш эркини кафолатлайди. Пактнинг 18 моддаси 4 бандига биноан, Пактда иштирок этувчи давлатлар ота-оналарнинг ва тегишли ҳолларда қонуний васийларнинг ўз болаларини ўз шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий тарбиялаш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини оладилар. Шу каби ҳуқуқлар 1996 йилда қабул қилинган Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Пактнинг 13 моддаси 3 бандида деярли сўзма-сўз ёзилган. Мазкур халқаро ҳужжатлар диний эътиқоднинг таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқлигини, шунингдек, ота-оналарнинг фарзандларини ўз эътиқодларидан келиб чиқиб тарбиялаш имкониятини мустаҳкамлайди.

ЮНЕСКОнинг Таълим соҳасида камситишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияда камситиш таълим олиш имкониятини чеклайдиган ёки ёмонлаштирадиган ҳар қандай фарқлаш, истисно қилиш, жинсга асосланган чеклаш деб таърифланган (Ўзбекистон ушбу Конвенцияни 1997 йил декабрда ратификация қилган). Бундан ташқари, Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг 10-моддасига мувофиқ, Иштирокчи-давлатлар хотин-қизларнинг камситилишини бартараф этиш, аёлларнинг эркаклар ва аёллар тенглиги асосида таълим олиш соҳасида эркаклар билан тенг ҳуқуқларини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришга мажбурдирлар (Ўзбекистон 1995 йилнинг июнь ойида мазкур Конвенцияга қўшилган).

 

Ғарбий Европа мамлакатларининг позицияси

Диний либосга нисбатан чекловлар асосан бошланғич ва ўрта мактабларга тегишли. 2004 йилнинг 15 март куни Францияда мактабнинг барча босқичларида диний либос кийишни тақиқловчи қонун қабул қилинди, аммо бу қоидалар давлат университетларига тааллуқли эмас.

Бельгияда диний либос масаласи ҳар бир таълим муассасасининг ички регламенти ва устави билан белгиланади.

Австрия, Германия, Голландия, Испания, Швеция, Швейцария ва Буюк Британияда таълимнинг барча даражаларида диний либос кийиш мумкин. Юқоридаги давлатлар бундай либос кийишнинг муайян ҳолати бошқаларнинг ҳуқуқлари, миллий хавфсизлик, жамоат тартиби, соғлиқни сақлаш ва одоб-ахлоқни бузиш-бузмаслигини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади. Аксарият ҳолларда, бу масала таълим муассасасининг ички қоидалари ёки уставида белгиланади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг позицияси (кейинчалик матнда ИҲЕС)

2005 йилнинг 10 ноябрь куни Страсбургдаги ИҲЕС “Лейла Шаҳин Туркияга қарши” (44774/98-сон шикоят) ишини кўриб чиқди.

Лейла анъанавий мусулмон оиласида тарбияланган ва ҳижобда юрарди. У Истанбул университетининг Жеррахпаша номидаги тиббиёт факултетида таҳсил олган. Ўқишининг 5-босқичида, 1998 йил 23 февраль куни Истанбул университети проректори ҳижобли талаба қизларни маъруза, курс ва консультацияларга киришларини тақиқлади. Ушбу қарор Конституция, қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари асосида Давлат кенгаши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа комиссиясининг суд амалиётига мувофиқ қабул қилинди. 1998 йил 12 март куни Лейла Шаҳинга университетга киришга рухсат берилмади, шунинг учун у ҳайдалиш арафасида эди.

Туркияда 1934 йил 3 декабрда 2596-сонли ибодатхона ёки ибодат жойи бўлмаган жойларда диний либос кийишни тақиқловчи қонун қабул қилинди ва бу қонун диний эътиқодларни эътиборсиз қолдирди.

Туркия Конституциявий суди талабаларнинг диний мансублик рамзлари билан бу мақсаддан четга чиқмаган ҳолда, осойишта бағрикенглик ва ўзаро ёрдам муҳитида бўлишлари ва таълим олишлари кераклигини таъкидлади. Диний либос кийиш халқ таълимининг бетарафлиги тамойилига тўғри келмайди, турли диний эътиқодга эга бўлган ўқувчилар ўртасида низолар келиб чиқишига сабаб бўлади, шунингдек, Туркия Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган черков ва давлатни ажратиш ва тенглик тамойилини бузади.

Ишнинг барча ҳолатларини ўрганиб чиқиб, ИҲЕС Истанбул университетида қабул қилинган кўрсатмалар Шаҳин хонимнинг диний эътиқод қилиш ҳуқуқига аралашиш, деган қарорга келди. Шу билан бирга, суд ушбу аралашув қонун билан белгиланган ва 1950 йилдаги Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциянинг 9 моддаси 2 бандига мувофиқ тегишли мақсадларни кўзлаганлигини таъкидлади: “Дин ва эътиқод эркинлиги фақат қонунда назарда тутилган ва демократик жамиятда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартиби, соғлиғи ёки маънавиятини муҳофаза қилиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чекловлар қўлланилиши шарт”.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИҲЕС мазкур аралашув оқилона ва кўзланган мақсадларга мутаносиб ва ​​“демократик жамиятда зарур” деб ҳисобланиши мумкин, деган қарорга келди.

Ўзбекистон Республикаси позицияси

Жорий йилнинг 1 март куни Гулистон давлат университетида бир неча талаба қизлар диний либосда бўлганлиги сабабли университетга киритилмади.

Бу ҳолатнинг халқаро амалиёт ва Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ҳужжатлари билан қандай боғлиқлигини кўриб чиқайлик.

  • “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” Қонуннинг 5-моддасига кўра виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликларидан бири  — фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун тенг шарт-шароитлар яратишдан иборат. Мазкур қарорнинг 8-моддаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқи, уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар, таъминланади.
  • “Таълим тўғрисидаги” қонуннинг 4-моддаси таълим соҳасида камситишларга йўл қўймаслик ва барча фуқаролар таълим олишда тенг имкониятлар таъминланишини белгилайди. 5-моддаси жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатлайди.
  • “Таълим тўғрисидаги” Қонуннинг 48-моддасида таълим олувчилар таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари талабларига риоя этиш шартлиги белгиланган. Шу сабабли, таълим муассасаси таълим олувчиларнинг ташқи кўриниши, шу жумладан диний либослар кийишга талабларни белгилаши мумкин.

 

Ҳуқуқий таълимотга кўра, инсон ҳуқуқлари чеклаш имкониятларига кўра мутлақ ва нисбий ҳуқуқларга бўлинади. Мутлақ ҳуқуқлар 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ифодаланган. Улар туғилишдан бошлаб инсонга хосдир ва давлат томонидан чекланиши мумкин эмас: яшаш ҳуқуқи, шахсий дахлсизлик, адолатдан эркин фойдаланиш ва бошқалар.

Таълим олиш ҳуқуқи «иккинчи авлод ҳуқуқи» нисбий ҳуқуқдир, яъни давлат уни барча фуқароларнинг ушбу ҳуқуқни амалга ошириши учун мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий шароитларни яратиш мақсадида тартибга солиши мумкин.

Халқаро шартноманинг қабул қилиниши давлатнинг у ерда ўрнатилган нисбий ҳуқуқларни дарҳол ва тўлиқ амалга ошириши шарт дегани эмас. Таълим олиш ҳуқуқига келсак, давлатнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактида иштирок этиши давлатнинг ҳар бир шахснинг таълим олишини кафолатлашга интилишини англатади, лекин шу билан бирга ҳар бир шахснинг ушбу ҳуқуқни амалга ошириши учун таълимнинг дунёвий хусусиятини сақлаб қолган ҳолда маълум қоидалар ва шартларни белгилайди..

Шундай қилиб, жамоат жойларида диний рўмол ўрашга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ рухсат этилади, бироқ таълим муассасаси ўз ҳудудида бундай имкониятни “Таълим тўғрисидаги” қонунга мувофиқ ички тартиб қоидаларида назарда тутилган ҳолда чеклаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ички тартиб қоидалари, ўқувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларида кўрсатилган. Ҳар қандай ҳужжатни имзолашдан олдин, барча илова қилинган ва эслатиб ўтилган қоидаларни ўқиб чиқинг, агар керак бўлса, бузилган ҳуқуқларингизни судга шикоят қилган ҳолда ҳимоқ қилишингиз мумкин.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. https://lex.uz/ru/docs/5013009
  2. https://lex.uz/docs/5491541
  3. https://lex.uz/docs/2638212
  4. https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/pactpol.shtml
  5. https://www.echr.coe.int/documents/convention_rus.pdf
  6. https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/declhr.shtml
  7. https://www.dissercat.com/content/pravo-na-obrazovanie-v-rossiiskoi-federatsii-v-usloviyakh-globalizatsii
  8. http://lexed.ru/obrazovatelnoe-pravo/knigi/spasskaya2005/21.php
  9. https://fcoz.ru/obrazovatelnoe-pravo/knigi/spasskaya2005/21.php

 

Хонимпошшо Рашидова тайёрлади

 

Oldingi maqola

Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти
31 Mar 2022
Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти

Keyingi maqola

Тошкентдаги мактаблардан биридаги психолог потенциал педофил бўлиши мумкин
19 Apr 2022
Тошкентдаги мактаблардан биридаги психолог потенциал педофил бўлиши мумкин
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top