Карантин даври кўплаб оилалар учун жиддий синовлар даври бўлди. Шу кунларда дунёнинг барча мамлакатларида оилавий можаролар ва ажралишлар сонининг ўсиши кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда жорий йилнинг 10 апрель кунидан “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилди.
Эндиликда опа-сингилларимиз телефон рақамлари орқали “Ишонч телефони” операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.
юрист: 99897 137 26 26,
психолог: +998 97 137 27 27,
«Ишонч телефони» оператори +99897 137 24 24.
Хотин-қизлар ўзларининг барча саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олишади.
Ушбу “Ишонч телефони” хизмати уч ой давомида фаолият кўрсатади.
Қўнғироқлар якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 08.00 дан 20.00 гача қабул қилинади.