Стрессдан халос бўлиш учун сизда унинг бор ёки йўқлигини тушуниб олиш керак. Эҳтимол, бу қисқа муддатли чарчоқдир. Ёки иш кўплигидан зўриқиш. Танаффус олиб, ўзингизга бироз вақт ажратиш кераклигини қандай аниқлаш мумкин?
Эрта ё кеч уйқуга кетишдан қатъий назар – ухлаш сизга дам олиш ҳиссини бермайди. Эҳтимол сизнинг иш жадвалингиз шунчалик жадалки, ухлаш учун бор-йўғи 4-5 соат вақтингиз қолади. Ёки кўча чироғининг ёруғлигидан ухлай олмассиз. Сиз уйқусизликдан азият чекаётган бўлишингиз мумкин. Чуқур уйқуга кета олмаганингиз учун арзимаган шовқиндан ҳам уйғониб кетарсиз. Уйғонгач эса, осонгина ухлай олмайсиз ва шу билан тонг орттирасиз.
Сиз тез-тез асабийлашасиз ёки йиғлайсиз
Ғазаб ва қайғу – организмнинг табиий ҳиссиётлари, уларни вақтида чиқариш, ўзингизда ушлаб қолмаслик керак. Тана стрессдан чарчаган бўлса, унда сезгирлик янада кучаяди. Сиз илгари эътиборни жалб қилмаган ҳолатларга таъсирчан бўла бошлайсиз:
- Эрингиз галстуги қаердалигини сўраяпти – жавобан сиз ўша галстук билан уни бўғгингиз келади;
- Болалар ликобчани синдиришса, тўхтамай йиғлагингиз келади;
- Ресторанда официант шўр таом келтиргани учун жанжал кўтармоқчисиз. Сиз айнан бақир-чақир қилиб жанжал кўтаргингиз келяпти, эҳтимол, идиш ҳам синдирарсиз;
- Қоғоз сўраб мурожаат қилган ҳамкасбингизга бутун пачкани отворгингиз келади;
- Тўлиб кетган автобус, ёмон об-ҳаво таъсиридан бутун олам гўё сизга қаршидан туюлади.
Стресс сабабини билиш учун аввало эндокринолог ва невролог маслаҳатини олинг.
Фикрингизни жамлай олмайсиз
Стрессни бошдан кечирадиган одамлар фикрини жамлаши қийин ва хотиралари панд бериши мумкин. Бу стресс таъсирида мияда юзага келадиган ўзгаришлар билан боғлиқ. Вақти-вақти билан бундай ҳолатлар организм учун табиийдир. Аммо, агар бу одат тусига кирган бўлса, буни беэътибор қолдирманг. Таътилга чиқинг, невролог маслаҳатини олинг, ҳар куни дам олишга етарли вақт ажратинг.
Сиз одамлар билан камроқ мулоқот қиладиган бўлдингиз
Дўстлар билан учрашишга вақтингиз йўқ. Кун эрталабдан кечгача режалаштирилганлиги сабабли, арзимас нарсалар билан чалғишни хоҳламайсиз.
Агар ишда шошилинч вазиятбўлса ёки фарзандингизнинг тўйи муносабати билан ўша “арзимас нарсалар”га вақт ажрата олмаслигингиз мақбулдир. Аммо ишдаги шошилинч топшириқлар ва бошқа кечиктириб бўлмас ишлар ва тўйдан кейин ҳам бўш вақт топа олмасангиз, ҳар ҳафта дўстлар билан учрашувлар ва дам олиш учун вақт режалаштиришни ўрганинг.
Ҳеч нарсага вақтингиз йўқ ва кунлар учиб ўтяпти
Ҳаётингизнинг бир куни ҳар куни қайта-қайта такрорланиш ҳисси сизни тарк этмаяпти. Кунлар дақиқагача режалаштирилган, аммо сиз охирги марта дам олиш кунида қачон дам олганингизни эслолмайсиз. Ёки сиз доимо уйда бўласиз ва ўтган ҳафта нима қилганингизни аниқ эслай олмайсиз. Доимий машқ қилиш, бассейнга бориш ёки массажга ёзилиш учун вақт топиш қийин бўлиши мумкин. Эҳтимол, сиз эмоционал учрагансиз. Баъзи вазифаларни ўз елкангиздан бошқаларга ўтказинг, янги буюртмалардан воз кечинг, тиғиз иш жадвалида ўзингизга учун ҳам вақт қолдиринг.
Бирон жойингиз оғрияпти
Оғриқ сурункали ва даврий бўлиши мумкин. Агар узоқ вақт компьютерда ўтиришдан кўз оғриғи ёки мушак оғриғи бўлса, тоза ҳавода мунтазам пиёда юринг. Бунда телефонга умуман чалғиманг.
Тана оғриғидан ташқари, иммунитетингиз пасайиши мумкин (тез-тез шамоллаш), овқат ҳазм қилиш муаммолари пайдо бўлади (ҳа, бу ҳам стресс аломатларидан биридир). Кўпчилик симптомларни оғриқ қолдирувчи воситалар билан бартараф этади, аммо бу вазиятдан чиқиш йўли эмас. Албатта шифокорингизга кўрининг.
Аввал сизни хурсанд қилган нарса энди асабингизга тегяпти
Қачондир қувонч олиб келган иш энди фақат ёмон хаёлларни олиб келади. Ишдан кейин уйга боргингиз келмайди, негаки у ерда асабий оила аъзолари ва доимо бақир-чақир қилаётган болалар кутмоқда. Дўстлар билан мулоқот ҳам ёқимсиз.
Бундай муаммолар мажмуи сиз язшилаб дам олишингиз кераклигини англатади. Эҳтимол, ҳаддан ташқари чарчагансиз.
Овқатланиш режими ўзгарди
Эҳтимол сизда тўғри овқатланиш учун вақтингиз йўқдир. Бутун ҳаёт учрашувлар орасидаги «фастфудларга” асосланган. Овқатланиш пайтида сиз доимо телефонингизга қарайсиз: муҳим хабар ёки сўнгги янгиликларни ўтказиб юбормаслигингиз керак.
Бошқа вариантлар: узоқ вақт давомида иштаҳангиз йўқ ёки одатдагидан кўпроқ овқат ейишни бошладингиз. Кўпроқ «зарарли» (ширин, ёғли) таомларга ўтгандирсиз. Бундай таомлар тез хазм бўлиб, стрессга кетган кучларни ежашга ёрдам беради.
Озиқланиш бўйича мутахассис билан учрашинг. Бундан ташқари, соғлом овқатларга онгли равишда ўтиш зарар қилмайди: сиз супермаркетда бундай маҳсулотларни танлашга кўпроқ вақт сарфлаб, маҳсулот таркибини диққат билан ўқиб чиқасиз. Бу эса мияни кундалик ташвишлардан чалғитади.
Ҳар қандай ўзгаришлар сизни ташвишлантиради
Телефон қўнғироқлари ваҳима қилишингизга сабаб бўлади: муҳим нимадир бўлса, режаларни ўзгартиришга тўғри келса-чи! Учрашувни бекор қилиш сиз учун ҳақиқий фожеа – ҳаммаси пучга чиқди. Ваҳоланки буни дам олиш имкони сифатида қабул қилиш мумкин.
Эҳтимол, сиз учун ҳаммасини шахсан назорат қилиш муҳим. Бу эса одамни жуда чарчатади. Одамларга кўпроқ ишониб, ўз вазифаларингизнинг бир қисмини уларга юклашга ўрганинг. Энг муҳимларини ўзингизга қолдиринг.Шунда уларнинг ечими сизга қувонч олиб келади.
Кайфиятингиз тез-тез ўзгаради
Баъзан кайфиятнинг тез-тез ўзгариши оғир руҳий касалликдан далолат бўлиши мумкин. Аммо стресс омиллари (уйқусизлик, ҳорғинлик, хотиранинг панд бериши ва бошқалар) ҳам ҳиссий барқарорликка таъсир қилади. Бундай ҳолда, дам олиш ўзингизни тиклашга ёрдам беради. Агар шунда ҳам ўзингизни яхши ҳис қилмасангиз, неврологга мурожаат қилинг.