Anonim hikoyalar

20.09.2021

Юзлаб инсонларга ҳаётини ўзгартиришга ёрдам берган Қорақалпоғистонлик оддий ҳунарманд аёл ҳақида

Бугун Орол фалокати – Ўзбекистон учун асосий мавзулардан бири. Ҳам халқаро, ҳам миллий даражада у билан фаол шуғулланилмоқда. Бироқ, унга ҳеч ким парво қилмаган, маҳаллий аёлларнинг муаммолари билан эса фақат алоҳида жонбозлар ишлаган вақтлар ҳам бўлган. Бугун биз улардан бири – жамоат арбоби, ҳунарманд ва дизайнер Гулнора Ембергенова ҳақида сўзлаб берамиз. Туризм, ҳунармандлик ва ишга…
16.08.2021

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди

Термиз шаҳрида яшовчи Дилафруз Каримова 2011 йилдан бери тикувчилик фаолияти билан шуғулланади. 2015 йил вилоят ҳокимлиги йиғилиши баённомасига  асосан унга  кам таъминланганлар ва имконияти чекланган шахсларни иш билан таъминлаш вазифаси топширилган. Дилафруз Каримова асосан имконияти чекланган, ногирон инсонларни касбга ўргатади. Улар учун “Гулбаҳор Нурли Келажак” МЧЖни ташкил этган. Ушбу корхонага 50 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга…
13.08.2021

Қотилликнинг олдини олиш мумкин эди

— Онамга тега кўрма! — ўлимидан олдин Малика шу гапни айтди. Унинг овозини эшитгач, Шоядбек сўрида ётган Гулнора ва икки боланинг устидан сакраб ўтади. Қотил аёлга тўрт марта пичоқ уриб, кейин ҳовлидан чиқиб кетди. Ўлаётган уста, Қаюмнинг ва унинг отасининг жасади оралаб ўтиб кетди. Қўшни кўчага чиқиб уни кутаётган таксига ўтирди. Ҳайдовчининг сўроқли нигоҳига эса…
03.08.2021

Фароғат Хуррамова: “Ҳар бир аёл бахтли бўлишини истайман!”

“Қашқадарё уй зўравонлиги ҳолатлари бўйича биринчи ўринни эгаллайди, – бу мен учун янгилик эмас. Гарчи ўлкамнинг ҳавас қилмас етакчилиги мени ташвишга солса-да, ўйлайманки, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳолат бундан яхши эмас, – дейди муаллим, меъмор ва рассом Фароғат Хуррамова. У 1965 йилда Қаршида туғилди. Ўрта мактабни тамомлаб, Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтига ўқишга кирди. 1987 йили уни…
20.04.2021

Гулноза (Gulnoza Alikhanova Duport-Butique) асли ўзбекистонлик, у ҳозир турмуш ўртоғи билан Франсияда истиқомат қилади. У кўнгли доим янги ҳисларни тусайдиган одамлар сирасидан ва бу таассуротлар унга ноодатиий туйғуларни тақдим этади. Европа давлатлари ва бошқа мамлакатларга автостоп саёҳат Гулноза доим фаол ва озодликни ҳуш кўрувчи бўлган. Эртагаёқ Африкага ёки Шимолий Австралиянинг қаеридагидир джунглиларига, телефонни бир ҳафтага…
16.04.2021

Нега қурбонлар кетмайди?

Уй зўравонлиги қурбони зўравонни тарк этмаяптими, – демак унга бу шароит ёқяпти, деган фикрни кўп учратамиз. Бу асло ундай эмас. Қурбонлар кетмаслигига бир нечта сабаб.
15.04.2021

Менга ўхшаб оиласидан безган одам бўлмаса керак.

Одам ўз оиласидан ҳам зерикиши, уларни ёмон кўриши мумкинми ҳеч бир замонда?!   Ёшлигимдан оиламизда уруш-жанжалларни кўриб катта бўлганман. Онам билан Дадам 35 йилдан бери бирга яшашади, лекин бир-бирларига умуман муносиб эмаслар, деб ҳисоблайман, фикрлари, хоҳишлари бир жойдан чиқмайди. 5 ёшлигимда Онам янги телефон сотиб олгандилар, эртаси куни мен қизиқиб телефонларини улардан сўрамасдан кўриб ўтирганман….
04.04.2021

Мен эримга фақат виза ва пул учун керакман

Бакалаврни Узбекистонда Жаҳон тиллари университетида тамомлаб, магистратурани савдо алоқалари йўналишида ҳорижда тамомладим. Ҳаётда кучли бўлиб йиқилганимда ўзим тура оладиган бўламан, деб олдимга улкан мақсадлар қўйдим ва эришдим (Аллоҳга шукр). Ҳозирда чет эл компаниясида экспорт бўлимида менежер бўлиб ишлайман. Уйдагилар оила қуриш вақти келди, деб ҳолимга қўйишмади, лекин ўзимга мос инсон учратмаган эдим. Онамнинг қистовлари билан…
07.03.2021

“Зулфия” мукофоти билан фирибгарлик? Шаффоф текширилишини талаб қиламиз! #репост

Мен Алия Темурийзода – «НеМолчи.уз» лойиҳасида кўнгиллиман. Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2020 йилги тақдирланувчиларидан бири бўлганман. Лекин тақдирлашда йўл қўйилган адолатсизлик сабаб, исм-шарифим тақдирланувчилар сафидан тушиб қолиб, ўрнимга бошқа бир қиз мукофот совриндори бўлди. Мен Халқаро адабий танлов ғолибаси, Евроосиё Ижодкорлар Уюшмаси аъзоси, Халқаро Китоб форумининг 6 карра финалисти, ижоди хорижий адабий тўплам ва нашрларда…
07.01.2021

Совчилар мавзусини ёмон кўраман

Жуда қийин вазиятдаман. Балки, ким учундир оддий ҳол бўлиб кўринар. Лекин нима қилишни билмай қолдим. Ёшим 17 да. 15 ёшимдан уйимизга мени сўраб совчилар кела бошлади. Бу менга сира ёқмасди, эрта турмуш қурган қизларни, ёш қизчаларга совчи бўлиб келадиган аёлларни жиним суймасди. Биринчи марта мени кўришлари учун олиб чиқишганда ҳам 15 ёшда эдим, сўрашиб, хонамга…
28.12.2020

Катта бўлиб ҳам онамдан калтак ейман…

Ёшим 24 да, ажрашганман. Эсимни танибманки, уйда онамнинг жанжалларини кўриб улғайдим. Ҳар куни тарсаки туширишлар, калтаклашлар, ҳақоратли сўзлар ва ҳатто қарғашларгача етиб борарди. Минг афсуски, бу ҳолат ҳозир ҳам давом этиб келмоқда. Турмушга чиқсам ҳам мени тинч қўймадилар. Шу сабабли турмушим ҳам бузилди. Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлик маошим ҳаммаси уй, рўзғор ишларига кетади, ўзимга умуман…
27.12.2020

«Жуда чарчадим, жонимга қасд қилишни ҳам ўйладим»

Олий маълумотлиман. Ҳаётдан жуда чарчадим. Турмуш қурганимга бир йил бўлди. Шу бир йил ичида жуда кўп азоб чекдим. Турмуш қуришимиз билан эримдаги ноқобил ҳаракатларни сеза бошладим.   Ёши катта аёллар билан телефонда гаплашади, Телеграмда ёзишадиган одатларини билиб қайнонамга айтдим, лекин доим ўғлининг тарафини олардилар.   Бу орада ҳомиладор бўлдим. Шунда ҳам жанжал кўп бўлди. 8,5…