Шу мавзуни майдаламанглар, деймиз-у, бу буйича сабрсизлигимизни тан олгимиз келмайди.
Эҳ, одамлар, оддийгина хотинларимизга муносабатнинг тагига етмаганмиз-у, гейларга толерантликдан гапираётганимиз кулгули.
Мен ҳам патриархал жамиятда эээнг чекка қишлоқда ўсганман. Лекин мен тушуниб етдим-ку шуни!
Аёлларни бизнинг жамиятимиздаги потенциали йўқдек кўринишига илгаридан бўлиб келган кўп сабаблар бор:
Уларнинг ақли калта деймиз, “аёлга қўл берсанг елканга, елка берсанг бошинга чиқиб олади” каби халқ оғзаки ижоди бизда бўлиб келган дискриминациянинг ёрқин исботи.
Аёлнинг ўсишини таҳлил қилиб кўринг:
Улар туғилибоқ итоаткор бўлишга ўргатилади. “Аканга тил қайтарма, болам, эринг нима деса айтганини қил, нон пишир, овқат қил, кирларини юв, кечаси чарчасанг ҳам бер, овозингни баланд қилма, сен ожизасан, каби ижтимоий босимлар остида улғайган аёл қандай қилиб ўзига ишонувчан, ақлли, билимли, шарткесар бўлишини кутиш мумкин???
Эркакларни қаранг:
Ҳа, ота ўғил! Эркакнинг оти бўлмаса блаблабла… булар эса эркакнинг самооценкасини ошириб борса борадики, туширмайди.
Халиям баъзи аёллар шу итоаткорлик билан бўлса-да ўзлигини англаса-да чидаб яшаб келаяпти.
Эрга тегиб қайтиб келса, уни кўрган эркак бир «кўрай» деб ўтирса, унинг шахси, ичидаги кечинмалари билан ҳеч кимнинг иши бўлмаса, улардан қанақа ақл кутиш мумкин?
Ерга тиқиб қўйганмиз-ку ўзи?!
Ҳозир ҳам жамиятимиз таълимга муҳтож. Ҳозир ҳам патриархал жамиятимизда қааанча аёллар майший зўравонликдан азият чекишади, бу ҳақда хатто ўзлари ҳам билмасдан.
Ўзи кўчадан ўйнаб, улфатлар билан ичиб, камига кечаси соат иккиларда ўртоқларини уйига олиб келиб, эрта тонгда ишга кетиши керак бўлган хотинига тур, уни опкел, тур буни опкел, деб дўқ қилиб, моллик қиладиган танишларимиз ҳаммамизда бор.
Биз бўлса гейлар ҳуқуқи бўйича тортишиб ётибмиз. Олдин аёллар ҳуқуқини бир қараб кўрайлик.
Аёллар, сизлар ҳеч кимдан кам эмассиз, сизлар биз билан бир хилда шу дунёнинг давомчиларисиз. Сизлар бизнинг хаётимиз давом этиши учун керак бўлса эээнг муҳим функцияни бажариб келасизлар. Уйғонинглар, ўзларингизнинг ҳуқуқларингизни урушиб эмас, иш ташлаб эмас, гўзал хулқингиз, билимингиз (бу учун кўпрок ўрганиш керак) билан яқин эркакларингизга етказиб боринг, ўзингизни кўпроқ севинг.
Кимгадир ботган бўлса узр.
Муаллиф: Шариф Худойбердиев
Аёлнинг кечинмалари билан кимнинг иши бор?!
Шу мавзуни майдаламанглар, деймиз-у, бу буйича сабрсизлигимизни тан олгимиз келмайди. Эҳ, одамлар, оддийгина хотинларимизга муносабатнинг тагига етмаганмиз-у, гейларга толерантликдан гапираётганимиз...
6