Лекин такрор айтаман: ЗЎРАВОНЛИК – ҲОКИМИЯТДИР. Кимки ҳукмрон бўлса, ўша зўравонлик қилади. Қурбон устида назорат ўрнатиш учун зўравонлик қилишади. Бунда қурбоннинг ҳатти-ҳаракатлари аҳамиятли эмас. Бизнинг анъаналаримиз шароитида қайноналар ҳукмронлик қилишади.
Негаки: а) айнан қайнона кўпинча ўғлига келин танлайди; б) қайнона уйнинг бекаси; в) аёллар эрининг уйида яшаши керак, камдан-кам ҳолларда ёшлар алоҳида яшайди. Кенжа ўғиллар анъанавий тарзда уларга ғамхўрлик қилиш учун ота-оналари билан бирга қолишлари керак; д) эр кўпинча низоларда онанинг ёнини олади, чунки она муқаддас; е) номақбул келинни исталган пайтда алмаштириш мумкин. Ўрнига бокира қизга уйланволишади камига. Келинлар – «чиқим материали».
Модомики мамлакатимизда ёш аёллар ҳуқуқсиз мавжудот сифатида қабул қилинар экан, шундай бўлишда давом этади.
Бундай анъаналарни ўзгартириш вақти келди. Улар барча вояга етган фуқаролар тенг ҳуқуққа эга бўлган Конституциямизга мос келмайди.
Фернанда Манчини