Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТНИ ИНТЕРНЕТДАН ТОПИБ БЎЛАДИМИ?

ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТНИ ИНТЕРНЕТДАН ТОПИБ БЎЛАДИМИ?
26 Okt 2021

Ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлар орқали танишув оқибати бахт билан тугармикан? Ҳаётдаги оддий танишувларга қараганда, уларнинг ижобий ва салбий томонлари нимада?...

Ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлар орқали танишув оқибати бахт билан тугармикан? Ҳаётдаги оддий танишувларга қараганда, уларнинг ижобий ва салбий томонлари нимада? Хўш, интернетдан жуфт топиб, турмуш қурганлар қандай ҳаёт кечиряпти? Бу борада психологлар нима дейди?

👉Ҳаётий мисоллар

Эр-хотин: “Аська”га раҳмат деймиз
Баҳром, 40 ёш: Табиатан ўта уятчан эдим. Ҳаётда қиз боланинг олдига бориб биринчи гап бошлай олмасдим. Шунинг учун ижтимоий тармоқлар мен учун энг қулайи бўлган. Танишувимиз бундан 15 йил олдин бўлган. Ўша пайтда icq messenjer роса урфда эди. Бўлғуси турмуш ўртоғим билан аввалига оддий дўст бўлиб гаплашиб юрдик. Кейин муносабатларимиз секин-аста қалинлашиб, муҳаббатга айланган. Энг қизиғи, учрашув вақтида сўзамоллик қилолмасдим, лекин ижтимоий тармоқларда соатлаб гаплашишимиз мумкин эди. Менимча, интернетдаги танишувлар мендек уятчан йигитлар учун жуда қулай. Интернет туфайли бахтимни топганимдан хурсандман.

Ханифа, 36 ёш: Ростини айтаман, агар бундан 15 йил аввал Интернет орқали бахтингни топиб, турмуш қурасан деганда, сафсатани йиғиштиринг деган бўлардим. Қолаверса, турмуш ўртоғим билан бошида гаплашиб юрганимизда ҳам муносабатимиз яхшилик билан тугашига ишонмаганман. Шунчаки гаплашиб, кейин йўлларимиз айро бўлади, деб ўйлардим. Энг қизиғи, иккимиз ҳам бир шаҳарда, бир кўчада ишлар эканмиз. Биринчи учрашувимиз ҳам қизиқ кечган. Интернетда сайрайдиган йигит, бир сўз айтмаса денг. Хуллас бир-биримизни деярли бир йил давомида ўрганиб юрдик, кейин менга юрак ютиб, изҳорлар қилди, ниҳоят турмуш қурдик. Бугун икки нафар фарзанднинг бахтли ота-оналаримиз.

👉Ижтимоий тармоқлардан кўнглим совиди

Севинч, 36 ёш: Афсуски ижтимоий тармоқлардан бахт топмадим. Ўзи биринчи турмушим яхши бўлмаганди. Эрим кўп ургани сабаб, олти ой яшаб ажралиб кетганман. Тушкунликка тушиб юрган пайтимда, интернетдан бир йигит ёзиб қолди. Аввалига барча эркаклардан хафалигим боис, унча қабул қилмадим. Лекин у ёзишда давом этаверди. Орада расмини ҳам юборди. “Сиз билан учрашувга югуриб борган бўлардиму, лекин узоқдаманда. Россияга ишлагани келганман”, – деди. Хуллас, виртуал муносабатларимиз ярим йил чўзилди. Кейин у Ўзбекистонга келди. Бу вақтда кўнглимда озгина илиқлик уйғонганди. Нимагадир дарров совчи жўнатди, тўйимиз икки ҳафтада бўлиб кетди. Шошиб қолдим. Ижтимоий тармоқларда етарлича гаплашган бўлсам-да, асл феълини барибир кўрсатмаган экан. Яна икки-уч ой кўришиб гаплашсам бўларкан, деб афсусландим кейин. Чунки тўйдан кейин қилиқлари чиқди. Ўта рашкчи, зиқна, аёлларни ардоқламайдиган одам экан. Ишга кетаётганда ҳам, устимдан қулфлаб кетарди. Келганда очарди. Хуллас кўп ёмонликларни кўрдим. Ахийри бир амаллаб ажралдим. Ҳозир бир ўғлим бор. Танишларим яна оилали бўлишни таклиф қилади, бошқалар билан ҳам танишгин дейишади. Лекин реал ҳаётдан ҳам, ижтимоий тармоқлардан ҳам кўнглим совиган.

❗️Психологлар фикри

Бахтли жуфтликлар бор

Муҳаббатни исталган жойда учратиш мумкин, шу жумладан ижтимоий тармоқларда ҳам. Бу ердаги танишувлар аввало оддий ёзишмалардан бошланади. Олдимизда ҳақиқий эмас, “виртуал” одам турганда, очиқроқ гаплашамиз. Ҳатто нотаниш инсон билан ҳам бемалол суҳбатлаша оламиз. Қолаверса, ўйлаб гапиришга фурсатимиз бўлади. Гоҳида ёзишмалар чуқурлашиб кетганидан, танишлар аудио ёки видео орқали мулоқот қилишга ўтади. Шуни ёдда тутиш керакки, тармоқлардаги ёзишмалар чўзилиб кетмаслиги керак. Икки-уч ҳафталик ёзма суҳбатлардан кейин қўнғироқларга ўтиш тавсия этилади. Агар орада узоқ масофа бўлмаса, учрашиш айни муддао бўлади. Бу хом хаёллар ва чалкашликларнинг олдини олади, зеро, ижтимоий тармоқларнинг энг салбий томони бу инсонни фантазияга солишидир. Асл вазият ёки инсоннинг феъл-атворини эса фақат юзма-юз учрашиб билиб олиш мумкин.

Тармоқларда сиз муҳаббат изламайсиз, балки севиш мумкин бўлган инсонни қидирасиз. Бу ниятга эришиш эса сизнинг мулоқотларингиз, очиқлигингиз, самимийлигингизга боғлиқ. Шунга тайёр бўлсангиз, ўзингизни фақат битта манба билан чекламанг. Барча усуллар ёрдамида бўлажак умр йўлдошингизни синаб кўринг.

Аммо…

Бир гуруҳ психологлар ижтимоий тармоқлардаги танишувларнинг бир талай салбий томонларини санаб ўтади. Биринчиси, виртуал мулоқотда одам кўп адашади. Хаёлан бошқа инсонни тасаввур қилса, у ҳаётда мутлақо ўзгача бўлиб чиқиши эхтимоли ҳам йўқ эмас. Бу дилхираликларга сабаб бўлиши мумкин. Тўғри, кундалик турмушда ҳам бу каби эхтимоллар бўлади. Лекин ижтимоий тармоқларда улар кескин равишда рўй беради. Яна бир салбий жиҳат, тармоқларда ёлғон, сохталикларга кўп учрайсан. Ҳар қадамда алдовлар бўлади. Ижтимоий тармоқда инсоннинг асл мақсадини пайқаш жуда мураккаб. Бу ишни уддалаган инсонлар ёки бахтли, ёки омадли бўлади. Бугунги кунда таниш орттириш, кўпроқ инсонлар билан мулоқот қилиш имконияти кундалик турмушдан кўра, ижтимоий тармоқларда кўпроқ учрайди. Шуни инобатга оладиган бўлсак, тармоқда муҳаббат топишга жиддий ёндашиш лозим бўлади.

www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди

Oldingi maqola

Соҳиба опа кичик қизи мушукчани бўйнидан буғиб, уни бошларига ураётганини кўриб қолади
24 Okt 2021
Соҳиба опа кичик қизи мушукчани бўйнидан буғиб, уни бошларига ураётганини кўриб қолади

Keyingi maqola

Педагогика университети талабаси декан муовини унга тегажоғлик қилиб, кейин деразадан итарганини гапириб берди
26 Okt 2021
Педагогика университети талабаси декан муовини унга тегажоғлик қилиб, кейин деразадан итарганини гапириб берди
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top