Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Зўравонлик қурбони сиздан ёрдам сўраб келса, нима қилиш керак эмас

Зўравонлик қурбони сиздан ёрдам сўраб келса, нима қилиш керак эмас
19 Iyun 2020

Агар дугонангиз ёки ҳамкасбингиз зўравонлик ҳақида гапириб берган бўлса, уни қўллаб-қувватланг. Унутмангки, у стресс ҳолатда ва мулоқотдаги ҳар қандай эҳтиётсизлик...

Агар дугонангиз ёки ҳамкасбингиз зўравонлик ҳақида гапириб берган бўлса, уни қўллаб-қувватланг. Унутмангки, у стресс ҳолатда ва мулоқотдаги ҳар қандай эҳтиётсизлик уни оламга бўлган ишончидан маҳрум қилиши мумкин. Сукут Сақлама лойиҳаси зўравонлик қурбонини қандай ҳаракатлар чўчитиши ва вазиятни енгишда ёрдам бермаслиги бўйича тавсияларни тўплади:

  • Маслаҳат беришда қатъиятлиликдан қочинг ва муаммонинг тайёр ечимларини таклиф қилманг:
  • Амалиёт бундай маслаҳатлар одатда тингланмаслигини кўрсатади.
  • Дугонангиз уни ақлсиз ва қатъиятсиз ҳисоблаяпсиз, деб ўйлаши мумкин.
  • Бундай тавсиялар қурбонинг ўзига ишончини сўндириши мумкин ва у мустақил қарор қабул қилишда масъулият ҳис этмайди.
  • Вазиятни таҳлил қилиш ва нега бу муаммо айнан унинг ҳаётида содир бўлаётганидан тушунтиришдан қочинг:
  • Кўплаб қурбонлар бундай таҳлилни қабул қила олмайди ва сиздан ўзини бутунлай “ёпади”.
  • Сиз унда ўзига ишонмаслик ҳиссини уйғотасиз.
  • Бу янги муаммоларни келтириши мумкин: сиз вазиятни тўғри тушуниб, барча тафсилотларини билишингизга кафолат йўқ.
  • Мантиқий жавоб олиш мумкин бўлган саволларни эҳтиёткорлик билан беринг. Инсонни муайян ечимга олиб келиш истагингиз тушунарли. Лекин қуйидагиларни ёдда тутинг:
  • Зўравонлик қурбонлари ҳиссиётга берилувчан бўлади. Уларнинг оқилона фикр юритиш ва мантиқий қарор қабул қилишлари қийин.
  • Бундай саволлар одам жиғига тегиши ва ҳатто тескарисини қилиш истагини келтириб чиқариши мумкин.
  • Жабрланувчи шундоқ ҳам маълум бўлган нарсаларни англамагани учун ўзини аҳмоқ деб ўйлаши мумкин. Ва ўзига бўлган охирги ишончи ҳам йўқолади.
  • Маъруза ўқиманг ва жабрланувчининг ҳатти-ҳаракатларини баҳоламанг. Бундай вазиятда нима тўғри ёки нотўғри бўлиши мумкинлигини айтишга ҳожат йўқ («сен … қилишинг керак эди», «ўзингни ….. тутишинг керак эди»):
  • Агар жарбланувчи бундай баҳони қабул қилса, унинг айбдорлик ҳисси кучайиши мумкин.
  • Агар у бундай баҳони қабул қилмаса, унда сизга ва сўзларингизга норозилик пайдо бўлади.
  • Бундай ақл ўргатишлар ҳеч қачон зўравонлик қурбонини қўллаб-қувватламайди.
  • Танқид қилишдан қочинг:
  • Жабрланувчини ҳатти-ҳаракатларини танқид қилсангиз, у сиздан узоқлашиб, одамларга ишончи йўқолади. Ва у бошқа ҳеч қачон ва ҳеч кимдан ёрдам сўрамайди.
  • Тажовузкорни танқид қилишда эҳтиёт бўлинг. Кўплаб қурбонлар қўрқувда яшаётганлари учун улар ўзлари ўрганган муҳит ҳимоя қилишлари мумкин. Шу жумладан уларни ҳафа қилган инсонни ҳам. Сўзларни эҳтиёткорлик билан танлаб, унинг қандай таъсирланишига эътибор бериш керак.

Зўравонликни бошидан кечирган дугонангиз ёки ҳамкасбингизни қандай қўллаб-қувватлаш мумкин деган савол келиб чиқади. Бу ҳақида зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги мақоламизда ўқинг.

 

Oldingi maqola

Уй зўравонлиги қурбонларига ёрдам беришда унинг яқинлари учун қўлланма
18 Iyun 2020
Уй зўравонлиги қурбонларига ёрдам беришда унинг яқинлари учун қўлланма

Keyingi maqola

Оила тупикка келиб қолдими, тузатишнинг имкони бўлмаяптими, ажрашинг. Бировнинг жонини оғритишга, жон олишга нима ҳаққингиз бор?
21 Iyun 2020
Оила тупикка келиб қолдими, тузатишнинг имкони бўлмаяптими, ажрашинг. Бировнинг жонини оғритишга, жон олишга нима ҳаққингиз бор?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top