2 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади (https://lex.uz/docs/4494712). Қонунда кўрсатилган ҳимоя воситаларидан бири ҳимоя ордеридир. Бундай кафолатлар кўплаб мамлакатларда такрорий зўравонликнинг олдини олиш ва тажовузкорни чеклаш учун берилади. Ўзбекистонда улар қонунда кўрсатилган лекин ҳозиргача ҳеч кимга берилмаяпти.
Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни ким саботаж қилмоқда?
Ҳимоя ордери ички ишлар органлари ходимлари томонидан берилиши керак. Улар ҳали ҳам ҳимоя ордерини бериш тартиби ва уни қандай шаклда бериш кераклигини билишмайди. Нима учун? Ушбу қонуннинг 23-моддасига кўра, «ҳимоя ордерининг шакли ва уни таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади».
ИИВ ходимларининг сўзларига кўра, ҳозиргача Вазирлар Маҳкамаси ҳимоя ордерлари ёки уни бериш тартибини тасдиқламаган. Қонун ҳужжатларида қонуннинг 34-бандига мувофиқ ўзгартиришлар киритилмаган.
Қонун қабул қилинганига қарийб уч ой бўлди! Тўлиқ ишламас экан, нима учун бу қонунни қабул қилганимиздан фахрланиб, давра суҳбатлари ўтказяпсиз? Ҳимоя ордерини олиш ҳали ҳам мумкин бўлмаса, нима учун халқаро ташкилотлар кўзига чанг солиняпти? НЕГА ЯНА ЁЛҒОН ГАПИРЯПСИЗ?