Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари

Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари
01 Fev 2021

Хадича Сулаймонова (1913-1965) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954), юридик фанлари доктори (1951), профессор (1952), Ўзбекистон Фанлар...

Хадича Сулаймонова (1913-1965) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954), юридик фанлари доктори (1951), профессор (1952), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956).

Ўзбекистон ССР МИК ҳузуридаги Совет қурилиши ва ҳуқуқи институтини тугатган (1935). Москва юридик институти аспиранти (1939-41), Тошкент юридик институти жиноят ҳуқуқи кафедраси ассистенти, доценти, сўнг мудири (1941—54), институт ректори (1954—55). Ўрта Осиё университетининг юридик факултети декани (1955—56). ЎзССР Адлия вазири (1956—59), ЎзССР Министрлар Совета чузуридаги Адлия комиссияси раиси (1959—64). 1964 йил дан ЎзССР Олий суди раиси бўлиб ишлаган.

Илмий ишлари жиноят ҳуқуқи, хусусан, Ўзбекистонда ҳуқуқшунослик фанининг вужудга келиши ва ривожланиши, хотин-қизлар ҳуқуқи масалаларига бағишланган. Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтини (1958), республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси илмий тадқиқот институтини (1959) ташкил этиш ташаббускорларидан.

Тошкент шаҳри даги кўчалардан бирига, суд экспертизаси илмий текшириш института (ҳозирги Республика суд экспертиза маркази)га Хадича Сулаймонова номи берилган, Тошкент юридик институтида Хадича Сулаймонова музейи бор.

 

Дилбар Абдураҳмонова (1936-2018) — дирижёр. Ўзбекистон халқ артисти (1969), 1957 й. дан Навоий театри симфоник оркестрида скрипкачи, 1960 й. дан дирижёр, 1974—1990 й. ларда бош дирижёр. Илк бор Ж. Вердининг «Аида» операсига дирижёрлик қилган.

Дилбар Абдураҳмонова нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда биринчи дирижёр аёл. Унинг репертуарида 60 дан ортиқ опера ва балет спектакллари, дунёнинг кўплаб саҳналарида намойишлар, Навоий театрида ярим асрдан кўпроқ ишлаш тажрибаси бор.

 

Феруза Махмудова (1975) — мустақил Ўзбекистон дипломатиясида илк аёл элчи.

Феруза Махмудова Ўзбекистоннинг биричи Фавқулодда ва мухтор элчи лавозимига тайинланди. У Исроил давлатига элчи бўлди.

Унга Ф.Махмудова Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида турли лавозимларда ишлаган, юқори даражада ташрифларни ташкиллаштиришда иштирок этган. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган (2014−2018).

 

Мушарраф Ибодуллаева — жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони.

19 яшар Мушарраф Сербияда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олади.

Тошкент шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Мушарраф Ибодуллаева Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси самбо бўйича 2001-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги 44 кг вазн тоифаси бўйича I-даражали диплом, шу йили Сербия давлатида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида 44 кг вазн тоифаси бўйича III-даражали диплом ва бронза медал, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси самбо бўйича Самарқанд шаҳрида ўтказилган 1999-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги  48 кг вазн тоифаси бўйича I-даражали диплом билан тақдирланган. Шу йили Сербия давлатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.

2018 йилда Грузия давлати Тбилиси шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида 48 кг вазн тоифаси бўйича II-даражали диплом тақдирланган. 2019 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг самбо тури бўйича Жаҳон чемпионатида ёшлар ўртасида 48 вазн тоифаси бўйича 3 ўринни қулга киритиб,  III-даражали диплом ва бронза медал билан тақдирланган.

Мушарраф Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгашининг спорт йўналиши сардори сифатида ёшлар ўртасида соғлом турмуш  тарзини  кенг тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Рус ва инглиз тилларини яхши билади.

 

Гулсанам Алижонова — Тхэквондо бўйича Ўзбекистон чемпиони

Гулсанам Алижонова 24-29 ноябрь кунлари таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, унда -73кг вазн тоифасида барча рақибаларидан устун келиб чемпионликка эришди. Эндиги мақсади 2024 йил Парижда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ва олтин медални қўлга киритиш.

 

Лилия Шакирова — UFC да ўзбекистонлик биринчи жангчи аёл.

Лилия 15 йилдан бери профессионал жанг билан шуғулланади, аммо мусобақалардаги жанг туфайли у дисквалификация қилинди, шу сабабли у ММА га ўтди.

У энг машҳур UFC аралаш яккакурашлар мусобақасида қатнашган биринчи аёл жангчи бўлди.

 

Азиза Шоназарова — Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига қабул қилинган илк ўзбек олимаси бўлди.

Колумбия университети Ivy League (ўзбек тилида печаклар иттифоқи деган маънони беради) тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар кирган.

Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир.

Азиза Шоназарова Female religiosity and gender history in pre-modern Central Asia (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади.  Иккита йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди.

 

 

 

Oldingi maqola

Кўзи ожиз Фемида: ҳақиқий жиноят ва номус ҳимояси ўртасида фарқ борми
30 Yan 2021
Кўзи ожиз Фемида: ҳақиқий жиноят ва номус ҳимояси ўртасида фарқ борми

Keyingi maqola

ОГОҲЛИККА ЧАҚИРУВЧИ БЕЛГИЛАРГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАНГ
02 Fev 2021
ОГОҲЛИККА ЧАҚИРУВЧИ БЕЛГИЛАРГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАНГ
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top