Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Шахсий чегаралар нима ва улар қандай бузилади?

Шахсий чегаралар нима ва улар қандай бузилади?
24 Iyul 2020

Шахсий чегаралар нима Шахсий (психологик) чегаралар - бу маълум бир шахснинг шахсиятини бошқалардан ажратиш, ўзининг "мен"ини англаш. Айнан шулар одамнинг...

Шахсий чегаралар нима

Шахсий (психологик) чегаралар – бу маълум бир шахснинг шахсиятини бошқалардан ажратиш, ўзининг «мен»ини англаш. Айнан шулар одамнинг моҳияти, унинг хоҳиш-истаклари, тажрибаси, қобилиятлари, шунингдек ташқи дунё билан қандай муносабатда бўлишини белгилайди:

  • Жисмоний шахсий чегаралар ― инсон танаси билан боғлиқ чегаралар;
  • Психологик шахсий чегаралар ― инсоннинг қадриятлари, унинг маконда ва бошқа одамлар билан муносабатдаги ҳиссиётлари;
  • Жинсий чегаралар ― интим яқинликда лаззат ёки ноқулайлик келтирувчи ҳис-туйғулар;
  • Моддий чегаралар ― мулкимизга нисбатан бошқаларнинг йўл қўйилган ҳаракатлари;
  • Ишонч ҳудуди (ишонч чегаралари) ― биз ҳар бир инсон билан ўзимиз ўрнатган алоқа чегаралари. Масалан, биз баъзи танишларимиз билан фақат об-ҳавони муҳокама қилишга тайёрмиз. Ва бошқалар билан – ишда ёки шахсий ҳаётда бўлган воқеаларни бўлишамиз.

Шахсий чегаралар нима учун керак

Шахсий чегаралар биз бошқа одамлар билан мулоқотда бўлганимизда қулайлик “ҳудуд”имизни аниқлашга ёрдам беради. Биз белгиловчи чегаралар (масалан, қадриятлар тизими) билан бир қаторда ҳимоя чегаралари (бизларни салбий тажрибалардан ҳимоя қиладиган)ни тизиб чиқамиз. Ҳимоя чегаралари сизнинг атрофингиздаги одамлар билан тузилган шартномага ўхшайди. Сиз гўё нималар безовта қилишини уларга билдирасиз ва улар буни қабул қилишади:

  • Мени пешанамдан ўпсалар, ўзимни ноқулай сезаман;
  • Менга нима ейиш кераклиги кўрсатишларини ёқтирмайман;
  • Менинг ёзишмаларимни текширишинг менга ёқмайди.

Шахсий чегаралар нафақат ўзимизни янада қулай ҳис қилишимиз, балки ўзлигимизни аниқлашга ҳам ёрдам беради.

Соғлом шахсий чегаралар белгилари

  • Сиз бундай чегараларни бировнинг маслаҳати билан эмас, мустақил белгилайсиз;
  • Улар сиз учун қулай муҳитни шакллантиради ва азият етказмайди;
  • Улар мослашувчан бўлиб, вақт ўтиши билан ҳар бир одам учун ўзгариши мумкин;
  • Улар сизнинг шахс ва маконингиз яхлитлигини кўрсатади;
  • Улар сизга қийин вазиятларда ишонч беради.

Шахсий чегаралар қачон бузилади

Инсон ўз қадриятлари ёки ҳиссиётларини эътиборсиз қолдирганда, бошқаларни рози қилиш ўзлигидан кечганда шахсий чегараларнинг бузилиши ҳақида гапириш мумкин. Ёки у ўзи бошқа одамларнинг шахсий чегараларини бузади. Масалан, катталар кўпинча кичик болаларнинг жисмоний чегараларини бузади: бола истамаса-да уни ёноқларидан тортиб, қўлларига олишади. Шу билан бирга, кичик ёшли боланинг ота-онаси вазиятни табассум билан кузатиши ёки болани итоаткор бўлишга ундайди, айниқса гап яқин қариндошлар ҳақида кетса.

Айрим катта ёшдаги катталар атрофдагиларга “йўқ” дея олмайди ва ўзларининг манфаат ва режаларига зид равишда уларнинг ҳар қандай талабларни бажарадилар. Танганинг иккинчи томони – бу ўз шикоятлари ёки маслаҳатлари билан сўралмаганларида безовта қиладиган одамлар. Айрим одамлар эса саломлашганда ҳамма билан қучоқлашиб, ўпишиб кўришади (бу ҳаммага ҳам ёқавермайди).

Кейинги мақоламизда шахсий чегараларингизни қандай ўрнатиш ва ҳимоя қилиш ҳақида ёзамиз.

Oldingi maqola

Ўзаро қарам муносабатлар ва уларнинг белгилари
23 Iyul 2020
Ўзаро қарам муносабатлар ва уларнинг белгилари

Keyingi maqola

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲИМОЯСИЗ АЁЛЛАРИ
25 Iyul 2020
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲИМОЯСИЗ АЁЛЛАРИ
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top