Анчадан бери эшитиб, кўраман деб, кўришни кечиктириб юрган фильм эди. Бугун ниҳоят кўрдим. Нима дейишим мумкин… Баъзи эркакларнинг дунёсида аёл бўлиб яшаяпмиз. Ҳаммамиз қайсидир бир маънода Сурайёмиз. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Хато қилмасак ҳам, айбланишга мойил, эркакларнинг нафсий истаклари қурбони, зудлик билан алмаштирилишимиз, керак бўлмай қолганда жавобимизни олишимиз мумкин. Яна буни дин номига оқланган ҳолда амалга оширилади. Ҳаммамизнинг вужудимизда Сурайёга отилган тошларнинг излари бор. Юрагим тошдай оғирлашиб қолди((
Feruza Izzat саҳифасидан олинди
Фильм ҳақида:
«Сурайёнинг тошланиши» (инглиз тилида The Stoning of Soraya M.) — режиссер Сайрус Наурасте томонидан суратга олинган фильм. Франция-Эронлик журналист Фрейдон Саебжамнинг «La Femme Lapidée» китоби асосида ишланган ва ҳақиқий воқеаларга асосланган картина. Жаҳон премьераси Торонто халқаро кинофестивалида бўлиб ўтган.
Фильм ҳақиқий воқеаларга асосланган. 1980-йилларнинг ўрталарида Эроннинг олис қишлоқларидан бири. Қишлоқ яқинида машинаси бузилиб қолган журналист Фрейдон Саебжам (Кэвизел) маҳаллий механикдан ёрдам сўрайди. Бу ерда у Заҳро (Агдашлу) исмли аёлни учратиб, аёл туҳматчиларни ошкор қилиш ниятида жияни Сурайё (Марно) ўлимининг тафсилотлари тўғрисида гапириб беради.
14 яшар янги хотин олишни истаган Али Сураёни хиёнатда айблаб, туҳмат қилди. Мулла қамоқхонада ўтказган ўтмишини эҳтиёткорлик билан яширади. Қишлоқ каттаси қишлоқдаги аксарият эркаклар учун “қулай” бўлган фикрга қарши чиқишга иродаси етмайди. Сурайё тошбўрон қилишга ҳукм қилинган. Аёлни белигача чуқурга кўмиб, узоқ ва оғриқли ўлимни раво кўришди. Заҳро учун адолатдан ягона умид – оламга рўй берган зўравонлик ҳақида гапириб берадиган журналистдир.