Зўрлагани учун ўлим жазосини талаб қилмасликнинг еттита сабаби

Феминизм фаоллари ва тадқиқотчилар йиллар давомида зўравонларни ўлимга ҳукм қилиш бу ечим эмаслигини таъкидлаб келади. Бунинг сабабларини келтириб ўтамиз:

Зўрлагани учун ўлим жазосини талаб қилмасликнинг еттита сабаби

  1. Далиллар ўлим жазосини тўхтатувчи омил эканлигини исботламайди.
    Дунё бўйлаб рўй бераётган ҳар хил турдаги жиноятлар учун ҳеч ким ўлим жазосини самарали восита эканлигини аниқ исботлай олмаган. Ҳатто мавжуд тадқиқотлар ҳам бу саволга тўлиқ жавоб бермайди. Ўлим жазосини талаб қилиш, вазиятни ўзгартириш мумкин бўлган мунозара натижасидан кўра кўпроқ ғазаб натижасидир. “Жиноятга қаттиқўллик” позицияни кўрсатувчи ҳукуматлар бу чақириқларга тезда жавоб беришади.
    Айниқса, жазога нисбатан ишонч даражаси паст бўлган ва суд жараёни айбланувчиларга қараганда жабрланувчиларга кўпроқ қийинчилик туғдирадиган мамлакатларда маълум бўлган бир нечта воқеаларда жазонинг миқдорини ўзгартириш бошқаларни тўхтатиб қўйиши даргумон, бунга сабаб эса, ишларда олдинга силжиш йўқлиги ёки далил камлиги сабаб, иш тўхтатилиши.
    The Wipe (Ҳиндистон)га берган интервьюсида тадқиқотчи ва профессор Прабҳа Котисваран шундай дейди: Қонун ижросида жабрланувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш энг ишончли йўл саналади. Қонунлар амалда қўлланилмаганида, қаттиқроқ қонунларни талаб қилиш истаги пайдо бўлади, бироқ, улар ҳам камроқ қўлланилади, сабаб, судьяларнинг “виждони қийналиши мумкин”. Шу билан бир қаторда, конституциямизда кафолатланган адолатли судлов ҳуқуқини хавф остига қўяди ва жинсий одатлар кескин ўзгаришларга учраганидек, конценсуал жинсий фаолиятни ҳаддан ташқари жиноийлаштиради.
  2. Аризалар сонини камайтиради. Жуда кўп вазиятларда зўрланган жабрланувчи, айбланувчини танийди. Тасаввур қилайлик, айбланувчи жабрланувчининг амакиси бўлса, ўлим жазоси таҳдиди жинсий зўравонлик ҳолати ҳақида хабар бериш эҳтимолини камайтириши, ҳатто жабрланувчига оиласи томонидан воқеани “ташқарига олиб чиқмаслик” учун босимга дуч келиши мумкин.
  3. Қотиллик эҳтимолини ошириш/жиноятнинг оғирлигини ошириш. Зўрлаш ҳолатида ўлим жазоси эҳтимоли юқори эканлиги аниқланганидан сўнг, тескари таъсирга эга бўлиши мумкин. Яъни ўлим жазоси тўхтатувчи восита эмас, балки жиноятчиларнинг қурбонларини тирик қолдирмаслигига ёки жиноятларини аниқлай олмаслигига олиб келиши мумкин.
  4. Судьялар ўртасида бир тўхтамга келиш йўқ. Ҳиндистонда 2000 йилдан 2015 йилгача бўлган 16 йиллик даврда биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган ўлим ҳукмларининг 30 фоизи юқори судларга шикоят қилинганида фақатгина қисқартириш эмас, балки мутлақ оқлаш билан якунланган. Қолган 65 фоизда эса ўлим жазосига енгиллик берилган. Бу ҳолатда аниқ тўғри жазо тури қандай эканлиги ҳақида бир тўхтамга келиш қийин ва ўз ўрнида, айбланувчининг айбдор ёки йўқлигини аниқ исботисиз қатл қилиш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
  5. Асосан жиддий жиноий жавобгарликка нотинч шароитда яшаб келувчи одамлар учраши мумкин. Ҳиндистон ва бошқа давлатларда олинган кўплаб ҳисоботлар шуни кўрсатадики, жиноий одил судлов тизимлари жамият ичида бир қанча табақалаштирилиш муаммосига дуч келади. Хусусан, кам даромадга эга, нотинч муҳитдаги одамлар ўзларига қиммат адвокат ёллай олмайдилар. Бу эса ўз ўрнида, яхши ҳимоя ва юқори судларда ишни қайта кўриб чиқиш имкониятидан фойдалана олмасликка олиб келади.
  6. “Адолатли жазо” Баъзи одамлар, давлат номусга тегиш каби жиноятлар учун айбланганларга нисбатан жамоатчиликнинг ғазабини қўллаб-қувватлаши шарт, деб таъкидласа-да, бу ҳолат бошқа жиноятлар учун ҳам ўлим жазосига рухсат бериш имконини берувчи бўшлиққа айланади. Қасоскор адолатли жазога қарши кўплаб фикрлар билдирилган ва бу барқарор адлия тизимида жорий этилмаган. Вринда Бҳандари The Wipe учун ёзганидек, “Давлат воқеанинг бу тусда авж олиши натижасида, жамоатчилик фикри гаровига айланиб қолиш хавфини ўз зиммасига олади. Натижада, эркин жамиятдаги ҳар бир шахснинг қадр-қиммати ва ҳаёти аҳамиятсиз бўлиб қолиши мумкин.”
  7. Зўрлашни ўлим билан тенг қилмаслик керак. Зўрланганлар учун ўлим жазосини талаб қилиш мантиқи шундаки, жиноят ўлимга тенг. Бироқ, феминизм фаоллари бу фикрга кескин қаршилик кўрсатадилар, зўрланиш масаласи бу аёлнинг “шаъни” билан боғлиқ бўлиб, у аёл ҳаётининг мазмуни деб ҳисобланади.

Ҳиндистондаги аёллар жамоаси 2018 йилги баёнотида:

“Зўрловчиларга ўлим жазосини қўллаш мантиқи зўрлаш ўлимдан баттар деган тушунчага олиб келади. Патриархал тизим эса “номус”га тегиш, зўрланиш аёл кишининг бошига тушиши мумкин бўлган энг ёмон нарса эканлигига ишончимизни кучайтиради. Жинсий зўравонликка учраганидан сўнг, жамиятга кераксиз, “бузилган” аёллар стериотипини йўқ қилиш керак. Бизнинг фикримизга кўра, жинсий зўравонлик қилиш бу патриархал восита ва шафқатсизликнинг бир кўриниши, уни ахлоқ, характер ҳамда хулқ-атворда ҳеч қандай алоқаси йўқ”.

Инглиз тилидан рус тилига таржима қилди: Зарина Хисматуллина

Рус тилидан ўзбек тилига Нилуфар Киямова таржимаси