Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман.

«Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, танишларим, синфдошларим ва бошқалардан ортда қолишни хоҳламас эдим.

18 ёшимда антидепрессантларни қабул қилишни бошлашга мажбур бўлдим ва улар менинг вазнимга катта таъсир кўрсатди – тахминан 10 килограммга семирдим. Антидепрессантларни қабул қилишда метаболизм секинлашади, тўйинганлик ҳисси йўқолади. Сиз ҳар куни ўзингизга бу охирги кун эканлигини ва эртага албатта парҳезга ўтишингиз ҳақида ваъда берасиз-у, ҳамма нарсани еяверасиз.

Эндоген депрессия ташхиси туфайли мен депрессияни даволаш ишларини давом эттирдим, ўша вақтда 1 йиллик академ таътилида эдим ва деярли бир йил давомида ҳеч қаерга чиқмадим, шу боис деярли дўстларим йўқ эди. Мен ҳар куни 13-14 соат тинмай ухлардим. Бунда фаол ҳаракатлар бўлмасди. Табиийки, жуда тез ортиқча вазн йиғасиз. Бир неча йил давомида мен ортиқча вазн билан курашдим. Тайёрлов курсларидан қайтаётганимда мен учун оғриқли бўлган лаҳзалар ҳамон ёдимда, йигитлар менга: «Нега бунчалик семизсан?» деб савол беришарди.

Яна бир ҳолат: бир марта поликлиникага тиббий кўрикдан ўтиш учун гинеколог ҳузурига кирганимда, у мендан нега семизлигимни сўради. Мен ўзи жуда кўнгилчан инсонман. Унинг бундай саволларни бериши жуда нопрофессионал эди ва мен шунчаки кабинетдан чиқиб кетдим. Унинг сўзлари мени жуда хафа қилди, ҳа, менда ортиқча вазн борлигини жуда яхши тушунаман ва буни бошқалардан эшитишни хоҳламасдим, улар сабабларини билмасдан туриб, бунга қандай журъат қилишади? Бундай саволлар мени қайтариб бўлмайдиган нуқтага олиб келиши мумкин эди, чунки мен 14 ёшдан бери ўзимга зарар етказишдан (ўзимни жароҳатлашдан) азоб чекаётганимни ва ҳозир танамнинг 50% чандиқлар билан қопланганини, уларнинг аксарияти шундай қаттиқ изоҳлар туфайли эди, шундан сўнг мен қўлларимни кесдим.

Кейинги ҳикоя: “Академик таътил даврида холамникига меҳмонга келгандим. Ортиқча вазн туфайли белим оғрирди, ўша вақтда холамнинг турмуш ўртоғи: «Сен шунчаки вазн ташлашинг керак!»-деб айтди. Мен унга бу гапи учун жуда қўпол жавоб қайтардим, чунки, у мени жуда ҳафа қилди.»

Ҳеч ким менга овқатланиш тизими бузилиши касаллигидан чиқишимга ёрдам бермади ва мен ҳалигача буни уддасидан чиқа олмадим, улар мени баттар синдиришди. Аммо онам шу кунгача менда хасталик бор деб ўйламайди, чунки телевизорларда кўрсатганидек каби озғин эмас эдим.

Мен турли парҳезларни синаб кўрдим, очлик, калория танқислиги ва «нотўғри овқатланиш» дан азият чекдим, агар меъёрдан кўпроқ овқатлансам, ўзимни жазолардим ва ўшанда ҳам онам мени касалликдан азоб чекаётганимни ҳисобга олмади, чунки вазним пасаймади. Мен булимиядан ҳам азият чекдим, қусардим ва диетадан воз кечганимда, ични келтирувчи дориларни ичдим, ҳар сафар кўпроқ ичардим, бунда ичаклар нормал ишлашни тўхтатган вақтда, ҳаттоки 10-15 таблеткага ҳам ўтаркансиз.

Бир куни отам Москвадан келди, мен академик таътилда эдим, у турли хил диеталар тарафдори бўлмагани учун мени спортга берди, биз бадминтон ракеткасини сотиб олдик, эрталаб югуриш учун чиқардик. Стол атрофида ўтириб, менга: «Сен бир ҳафта оч қолишинг керак!»- деди, биласизми, севимли кишингдан буни эшитиш қанчалик ёқимсиз.

Мен бир йигит билан учраша бошладим, ўша пайтда ортиқча вазним бор эди ва йигитим менга ортиқча вазним ҳақида қўпол гапирарди. Масалан, кафеда овқатга буюртма берганимизда, у: «Сенга қовурилган овқат мумкин эмас, салат истеъмол қил!» дерди ва мени фаол равишда спорт билан шуғулланишга мажбур қиларди, унинг босими туфайли менда истерикалар юзага келарди, лекин у ўз позициясида туришда давом этди, чунки унинг аёллар фигураси бўйича ўз идеали бор эди.

Уч йил ичида мен 22 килограммдан ортиқ вазн йўқотдим ва бир қатор сабаблар менга таъсир қилди: вазн йўқотишимга тўсқинлик қиладиган дори-дармонлардан воз кечдим, гипогликемия, ҳушдан кетиш, лихорадкалар пайдо бўлди.

Менинг барча дўстларим: «Сен скелетдек озғин бўлиб қолдинг!» дейишарди ва ниҳоят мен суякларимни кўрдим, ҳатто бу ҳақда менга ёзганларнинг хабарини скриншот қилиб ҳам олдим. Чунки бу мен учун ғалаба эди ва мен ўзим билан фахрланардим.

Мен ҳеч қачон ёрдам сўраб мутахассисга мурожаат қилмаганман, чунки, овқатланиш тизими бузилиши касаллиги билан улар менга етарлича эътибор бера олмаслигини билар эдим. Ўзим 2008 йилдан бери узоқ вақт давомида психо-неврологик диспансерда кузатувда турганман, улар учун бу касаллик арзимас эканлигини тушунаман.

Ўйлайманки, овқатланиш тизими бузилиши даволанмайди, чунки 15 ёшдан бошлаб мен қаттиқ диетада  бўлдим, 9-синфга қадар мен кунига 1 та помидор истеъмол қилардим, 17 йил ўтди ҳамки, шу кунгача мен ремиссиядаман, даврий равишда ножўя таъсирлар бўлиб туради ва мен ундан қутулолмаслигимни тушуниб етдим.

Саломатликнинг бузилиши.

Узоқ вақт оч қолиш, гастрит, жиддий муаммолар, гипогликемик инқироз туфайли ўт пуфагимда тош борлиги аниқланди, бу эса ҳушдан кетишга олиб келади, шунингдек, циклнинг бузилиши ҳам бор эди.

«Мўжизавий дори»

Албатта, мен ични келтирувчи дорилар ичдим, дорилар билан тажрибаларим муваффақиятсизликка учради, чунки улар иштаҳани баъзан оширди. Ўтган йилнинг бошида мен бир препарат сотиб олдим, бу ҳақда маҳаллий блогердан эшитдим, яхши натижалар ваъда қилинди ва бир таблеткадан сўнг блогер ўзини яхши ҳис этмаганини билдим, лекин шунга қарамай мен бу таблеткаларни ўзим учун сотиб олишга қарор қилдим, чунки мен учун асосийси вазн йўқотиш эди.

Сотиб олдим, жами 12 та таблетка ичдим. Ва ўзимда ғалати ўзгаришлар сездим. Ҳаётимда ҳеч қачон бундай нарсани бошдан кечирмаганман. Бу ҳолатни тасвирлаб бериш мен учун жуда қийин. Маълум бўлишича, мен амфетамин ҳосиласи ичган эканман. Ушбу препарат ноқонуний ҳисобланар экан ва семиришнинг оғир шаклларини даволаш учун ишлатиларкан ҳамда фақат рецепт бўйича қўлланилар экан. Ва препарат қатъий равишда антидепрессантлар ва нейролептиклар билан мутлақо мос келмас экан, мен эса уларни то ўлим ҳолатигача, серотонин комаси бўлган ҳолатгача қабул қилдим. Бу ҳуружга дуч келганимда, ҳамма нарса ўтиб кетади деб ўйладим. Менда ҳали 24 та таблетка қолган эди, мен ўша пайтда ўзимга келиб, бу таблеткаларни тугатиб қўяман деб ўйладим, лекин бу таблеткаларни тугатмадим. Йигитим эса онамга қўнғироқ қилиб, ўша таблеткаларни ташлаб юборишни айтди ва тез ёрдам чақирди.

Ўзидан нафратланиш

Ҳа, мен буни бошдан кечирдим ва ҳозиргача, максимал оғирлик пайтида буни бошдан кечираман. Эсимда, онам билан кўзгу олдидан ўтиб кетаётгандик, қандайдир тарзда орқага ўгирилдим ва ўз аксимни кўзгуда кўрганимда танамни кўриш жуда жирканчли эди. Ўша пайтда мен шунчаки ғойиб бўлишни истадим. Мен ўзимдан шунчалик нафратланардимки, баданимдаги чандиқлар айнан ўзимга ва танамга бўлган нафрат туфайли пайдо бўлган. Мен 9 йил давомида ҳеч қандай бассейнларга бормадим ва ҳеч қаерда сузмадим, чунки танамдан уялардим.

Ҳозир мен аввалгидай танамдан нафратланмайман, чунки аллақачон нафратланган 20+ килограммни йўқотганман. Мен ҳали ҳам овқатланиш тизими бузилишига бағишланган кўплаб телеграм каналларига, Инстаграмдаги тузалмаган қизларни кузатаман ва бу озғин таналарга қараб, эстетик завқ ҳис қиламан.

Чекловлар

Ҳеч қачон вегетариан бўлмаганман, буни уддалай олмасдим, лекин мен кўп йиллар давомида гўшт емадим. Бундан ташқари, моно диета қилганман, мен ўзимга маълум бир чегара қўйганман, битта помидор, иккита олма, бешта майиз каби буни уддасидан чиқганман.

Ҳозир мен кунига 2 маҳал оз-оз миқдорда овқатланаман, баъзан кунига бир марта, лекин кўпинча икки маҳал овқатланаман. Мен ўзимни ширинликлардан чекламайман, фақат оз миқдорда овқатланаман.

Бир куни отам менга “Ўз боламни танимаяпман!” дея ҳайратда қолди. Атрофимдагилар мени озғин деб айтишлари ва овқатланиш тизими бузилган инсон учун бу шунчаки энг юқори мақтов бўлганидан ичимда шундай ғалаён, шундай завқ, шундай ғалабани ҳис қилдим, буни тушунтириб бера олмайман. Айниқса, бир вақтлар менинг ортиқча вазним ҳақида баъзи изоҳлар берган инсонлар. Ва бунинг учун таблеткаларни ичишга тайёр эканингиз, улардан серотонин синдромини ортиришингиз, ошқозон яраси, холецистит, ўт пуфагида тошлар ва ҳоказоларни орттирасиз.

Триггер

Бир қиз мени руҳлантиради, мен уни ижтимоий тармоқларда кузатиб бораман. 7 йил олдин у ортиқча вазнга эга эди ва ҳозир бўйи 173 см, вазни 47 килограмм.

Кўряпманки, у кўп йиллар олдин ортиқча вазнга эга эди. Мен унинг ҳикоясини яна бир бор кўрдим ваўйладимки, мен ҳали ҳам таблеткаларни сотиб олишим керак. Ёзнинг охирида, тахминан бир ярим ҳафта давомида кунига бир марта овқатландим ва шу даражага етдимки, ҳатто бир кружка кефирни ҳам ичиб тугатолмасдим, уни ичишни жисмонан тугата олмадим, ўзимни ёмон ҳис қилдим. Албатта, мен бундан кейин танамни жуда яхши кўрардим, лекин бир ой ўтгач, менда холецистит ва гастритнинг даҳшатли кучайиши бошланди. Мен тез ёрдам чақиришим керак эди, улар менга оғриқ қолдирувчи укол қилишди. Овқатланиш тизимининг бузилиши секин ўз жонига қасд қилиш ва ўз-ўзини йўқ қилиш истагига ўхшайди.

Бу, эҳтимол, мен учун бугунги кунгача сақланиб қолган энг асосий триггердир ва мен унинг постини кўрганимда, унинг нозиклигини кўришдан қўрқаман ва унга обунадан чиқиб кета олмаяпман. Албатта, бу нотўғри. Мен унга қарашни тўхтата олмайман, негалигини ўзим ҳам билмайман, лекин вақти-вақти билан уни ижтимоий тармоқларда кузатиб боришда давом этаман.

Тилаклар

Мен ҳали овқатланиш тизими бузилишидан азият чекмаган инсонларга ҳеч қачон бу мавзуга кирмасликларини, ҳеч қачон жамоат гуруҳларини, ушбу мавзуга бағишланган саҳифаларни очмасликларини ва умуман овқатланиш маданиятини ўрганмасликларини тилайман.

Озғин қизлар орасидан ўзингизга кумирлар яратманг ва ҳеч қачон бунга интилманг ва мақсад қилманг.

Аллақачон азоб чекаётганларга эса фақатгина курашинг, чуқурроқ кирманг, вазиятни оғирлаштирманг, лекин юқорида айтиб ўтганимдек, сиз ҳеч қачон ундан бутунлай қутула олмайсиз деб ўйлайман, ҳеч бўлмаганда уни баттароқ ёмонлаштирмасликка ҳаракат қилинг.