Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Бола зўравонлик қурбони бўлганида нима қилиш керак?

Бола зўравонлик қурбони бўлганида нима қилиш керак?
17 Iyun 2023

Хавфсизлик• Бола сиз билан суҳбат чоғида хавфсизликни хис қилиши керак. Ҳотиржамлик билан тингланг ва асло таъна қилманг. Агар бола уни...

  • Хавфсизлик
    • Бола сиз билан суҳбат чоғида хавфсизликни хис қилиши керак. Ҳотиржамлик билан тингланг ва асло таъна қилманг. Агар бола уни урушишлари, айблашлари ёки дакки беришлари мумкинлиги хис қилса, ўз қобиғига кириб олади ва ҳеч нарса гапирмайди.
    • Уни тинчлантиринг ва қўллаб-қувватланг, болага содир бўлган воқеада унинг айби йўқлиги ва у исталган бола билан рўй бериши мумкинлигини тушунтиринг.
    • Беҳаё сўзларни ишлатгани учун уни урушманг, эҳтимол, бўлган воқеани бошқача тушунтира олмас.
    • Болага унга ишонаётганингизни тушунтиринг ва барча саволларга ҳотиржамлик билан жавоб беринг. Эҳтиёткорлик билан аниқлаштирувчи саволлар бериш мумкин. Зўравонлик содир этган одам болага танишми-йўқми, шуни ҳам билиб олинг. Қайдлар қилинг.
    • Боланинг шахсий маълумотлари сир тутилиш ҳуқуқини ҳурмат қилинг, содир бўлган воқеани бошқа ўқувчилар, ўқитувчи ва оиладан ташқари қариндошлар билан муҳокама қилманг.

  • Сир
    • Одатда зўравон боладан содир бўлган воқеа сир бўлиб қолиш ваъдасини олади (бунда қўрқитиш ҳам истисно эмас), агар болангиз ҳеч кимга айтмаслик ваъдасини берганини айтса, унга сирни очиш керак бўлган ҳолатлар ҳам мавжудлигини тушунтиринг – бу одатий ҳолат ва бундан ҳеч ким, айниқса болангиз зиён кўрмайди. Воқеа сизга ҳикоя қилингач, болага у гапириб тўғри қилганини уқтиринг.

  • Ҳатти-ҳаракатлар
    1) Агар бола сизга воқеа содир бўлган пайтдан кўп вақт ўтмай мурожаат қилган бўлса, уни ювинтирманг ва чўмилтирманг. Воқеа содир бўлган пайтда унинг эгнида бўлган кийимларни ювманг ва ташлаб юборманг. Акс ҳолда сиз муҳим далилларни ўз қўлингиз билан йўқотган бўласиз. Ҳатто бола сизга ҳодисадан бир неча кун ўтиб мурожаат қилса ҳам у кеч хабар бергани учун унга дакки берманг. Қандай муҳим далилларни тўплаш мумкинлиги ҳақида ўйланг (масалан, кузатув камералари, қўрқитиб ёзилган хабарлар, эҳтимол болани зўравон билан бирга кўрган гувоҳлар ва б.).
    2) Бола билан кейинги ҳатти-ҳаракатлар бўйича маслаҳатлашинг. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қиласизми ёки йўқ. Эҳтимол, бола бу жараёнлардан ўтишни хоҳламас ва бу унинг ҳаққи. Шунда сиз болани реабилитация қилишга эътиборни қаратишингиз керак.
    3) Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилинг ёки 102 рақами орқали оғзаки ариза қолдиринг, агар жинсий зўравонлик оилада содир бўлган бўлса (БУНГА АСЛО КЎЗ ЮММАНГ), васийлик ва ҳомийлик органларига мурожаат қилинг.

  • Экспертиза
    • Жинсий зўравонлик бўйича ишларда дарҳол тиббий экспертиза тайинланади. Шифокор, бошқа мутахассис, гувоҳлар, намуналар олиниши болани ечинтириш билан боғлиқ бўлса, вояга етмаган шахс билан бир жинсда бўлиши керак. Бундай текширишларда ота-она (ёки бошқа қонуний вакил) иштирок этиш ҳуқуқига эга.
    • Вояга етмаган жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили (ота-онаси, ёки бошқа қонуний васийлари), шунингдек психолог ва/ёки педагог иштирокида ўтказилади. Бунда вояга етмаган жабрланувчини сўроқ қилиш стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хонада қонуний вакил, педагог ва/ёки психолог иштирокида ўтказилиши мумкин.

  • Оқибатлар
    Воқеа содир бўлганидан кейин боланинг кечинмалари унинг руҳиятига ҳалокатли таъсир қилади, у доимо ўша вазиятга қайтаверади. Келажакда физиологик касалликлар, шунингдек, жинсий ҳаёт ва бошқалар билан мулоқотда муаммолар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Бунга йўл қўймаслик учун маълум вақт давомида болалар психологи билан ишлаш мажбурийдир.

Oldingi maqola

Зўравонлик қурбони учун йўриқнома
17 Iyun 2023
Зўравонлик қурбони учун йўриқнома

Keyingi maqola

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари боласини калтаклаётган ва мушукларни ўлдираётган эркакни хавфли деб ҳисобламадими?
19 Iyun 2023
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари боласини калтаклаётган ва мушукларни ўлдираётган эркакни хавфли деб ҳисобламадими?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top