Бировлар буни шунчаки уйдирма, аёлларнинг мантиқий фикрлаши дейди. Бошқалар эса ҳаётий мисоллар билан исботлаб беради. Улардан қай бири ҳақ? Агар аёлларда ички сезги бор бўлса, бу нима билан боғлиқ?
Қизиқ, «биламан холос» деган ички ҳиссиёт қандай пайдо бўлади, фикр кутилмаганда мияга келганда, уни қай тариқа асослашни ҳам билмайсан. Аслида интуитив тахминлар эркакларда ҳам бўлади. Лекин ички ҳисни кўпроқ аёллар акс эттира олади.
Бизнесвумен Маргарет Хеффернан фикрига кўра, аёллар кичик воқеавий бўлакларни яхлит манзарага бирлаштира олади, шу тариқа “вақт руҳиятини” яхшироқ ҳис этади. Тадбиркор аёлларнинг энг катта муваффақияти айнан ушбу “ички” ҳисда экан.
Новербал таҳлил натижаларига кўра, аёллар эркакларга қараганда инсонлар юзидаги эмоцияларни яхшироқ англайди. Натижада бошқа инсонлардан чиқаётган нозик белгиларни тез илғаб олади. Шунинг учун ҳам аёллар ички ҳисларга ишонишни афзал кўради. Ички сезги тафаккур таҳлилидан тезроқ ишлаганидан кейин аёллар шубҳасиз интуицияга ишонади.
Аёллар, шунингдек юз, овоз ва танаси орқали ҳиссиётларни яхшироқ намоён қила олади. Эркаклар эса ҳиссиётларини яхшироқ жиловлайди ва яширади.
Кўз орқали алоқа қилиш эркак ва аёллар томонидан турлича намоён бўлади. Масалан, Европа аёллари барчани тушуниши учун кўзи орқали объект тасвирини синчиклаб ўрганиши шарт. Ғарб эркакларининг эътиборли кўз қарашлари эса кўпроқ таҳдид маъносини билдиради.
Бошқача айтганда, аёллар ўзгаларнинг чақирувларига очиқроқ. Балки айнан шунинг учун уларнинг ички сезгилари машҳурлик топгандир.
Олимларнинг фикрига кўра, интуициянинг илдизи тарихий даврларга бориб тақалади. Илгари аёллар жамиятда камроқ аҳамият касб этган пайтларда улар эркакларни ўрганишга кўп вақт сарфлаган. Бунга кўпроқ имконияти бўлган. Натижада улар инсонни ҳар томонлама ўрганишни, турли сигналларни аниқлашни ва улар орқали ички сезгиларни шакллантиришни уддалаган.
Яна бир сабаб, фарзандлар. Қайси она ўз боласининг истакларини ички сезгиси билан аниқлай олмайди, дейсиз. Демак, болажонлар ҳам ўз оналарининг билимдон бўлишига сабабчидир.