Ўзбекистонда ҳимоя ордерлари талабларини бажармаганлик учун жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда, дейилади Олий Мажлис Сенати хабарида. Мазкур янгилик Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенатга кўриб чиқиш учун тақдим этилган “Ма’мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунга қўшимча бўлади. Бундай ёндошув Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида қабул қилинган ва Сенатга юборилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонунга қўшимча бўлади.
Бу қонун матбуотда иккинчи бор тилга олинмоқда. Илк бор “Миллий тикланиш” партияси депутатлари жаримадан бутун оила бюджети зарар кўради ва бу оилавий муҳитни баттар издан чиқаради. Шунинг учун аёлига қўл кўтарадиган эркакларни жазолашнинг бошқа йўлини топиш керак, деган фикрни билдирди ва шу тариқа жарима миқдорини оширишга қарши чиқди.
Қонун лойиҳасини очиқ ресурсларда топа олмадим. Якуний натижани кутамиз, аммо ҳозирча мен жарималар тизимида нима нотўғри ва нима учун улар Ўзбекистондаги ҳимоя ордерлари тўғрисидаги қонунда бунчалик шубҳали эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоя ордери жабрланувчига давлат органлари томонидан бериладиган ва уни зўрловчининг таъқиб ва тазъйиқларидан ҳимоя қилувчи ҳимоя воситасидир. Биз ҳаммамиз Америка Қўшма Штатларида сиз яқинлаша олмайдиган масофани назарда тутувчи ҳимоя ордерлари тизими ҳақида эшитганмиз, бундай тартибни бузганлик учун катта жарималар, ҳибсга олиш ва қамоқ жазолари мавжуд.
Ўзбекистонда ҳам чора-тадбирлар тизими мавжуд. Ўзимизники. Ордерни бузганлик учун зўравон жарима тўлаш ёки ҳибсга олиш жазоси қўлланилади, уни бир неча бор содир этсангиз ҳам айни жазо. Ҳимоя ордерлари статистикаси шуни кўрсатадики, кўпчилик оилалар ярашади ва ҳимоя ордерларининг 3 фоиздан камроғи жиноий ишларга йўналтирилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра ҳимоя ордери талабларини бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима қўлланилса, энди депутатлар бундай жаримани 5 бараваридан 10 бараваригача оширишни таклиф қилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 300 000 сўмни ташкил этади. Оддий ҳисоб-китоблар билан шуни аниқлаймизки, амалдаги қонун бўйича ҳимоя ордерини бузиш зўравонга 900 000 сўмгача, келгусида эса 3 000 000 сўмгача зарар келтириши мумкин. Бу жарима зўравондан давлат фойдасига ундирилади, аммо жабрланувчи тажовузкорни маънавий зарарни тўлаш ёки даволаниш харажатларини қоплашга мажбур қилиши мумкин. Бу эса камдан-кам ҳолларда содир бўлади.
Ҳимоя ордери аёлларни ҳимоя қилишда энг кучли саналган Қўшма Штатларда қарор фақат судгача бўлган чора бўлса, Ўзбекистонда ҳимоя ордери кўпинча судгача етиб бормайди, яъни жарима зўравон учун ягона жазо бўлади. Бу нима учун ёмон:
Оила бюджети.
Эр хотинини калтаклайди, лекин ички ишлар органлари унга ёрдамга келади, ҳимоя ордерини беришади, унинг талаблари эса тажовузкор томонидан осонлик билан бузилаверади. Оила эса тажовузкор эр ва отадан эмас, балки оилавий бюджетдан яхшигина оқиб кетадиган жарима сифатидаги пулдан қутулади.
Эҳтимол, бундай санкция бегоналар, масалан, қўшниларга нисбатан мақбулдир, лекин биз оилавий зўравонлик ҳақида гапирадиган бўлсак, бизнинг оилаларда аксарият ҳолларда бюджет умумий. Ва оила чўнтагидан сиз уч миллион сўмгача жарима тўлашингиз керак бўлади. Ҳар қандай аёлнинг ҳар бир мурожаати, энг аввало, ўзига ва фарзандларига қимматга тушишини дарров англаб етади ва эрининг устидан шикоят қилишдан аввал юз марта ўйлаб кўради.
Бундан ташқари Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий аҳволи, статистикага кўра, эркакларникидан ёмонроқ.
Аёлларнинг олий таълимда улуши пастроқ, улар бизнес билан ҳам камроқ шуғулланади.
Аксарият ишсизлар – аёллар.
Зўравонга иқтисодий қарамлик ҳам оиладаги зўравонлик қурбонларининг сукут сақлаши сабабларидан бирига айланиб бормоқда, умумий жарима тўлаш зарурати вазиятни янада кучайтиради. Зўрлаганга нисбатан жазо унинг оила аъзоларига ҳам тегишли бўлади, яъни, аёл уни ҳимоя қилишга уринаётганда азоб чекади – бу икки томонлама камситиш.
Тажовузкор жаримани тўлай олмаса нима бўлади, деган савол ҳам бор, 3 миллион сўмни топиш осон иш эмас. Кейин жарима бошқа жазо турлари билан алмаштириладими ёки жарима ҳисобига, яна бошқа оила аъзолари, зўравонлик қурбонлари фойдаланадиган мулк мусодара қилинадими?
Калтакладингми – тўла.
Тизимли зўравонлик учун жарима тўлашнинг ўзи менга ғалати туюлади. Бу шунчаки бир фикр, лекин давлат сиз биринчи марта бепул калтаклашингиз мумкин, деган формулани таклиф қилар экан, жабрланувчи ҳимоя ордерини олган бўлса, сиз жарима тўлашингиз керак бўлар экан, бу гўёки зўравонликни нормаллаштиришдай кўринади. Одамлар онгида оддий ҳолат юзага келад – оиладаги зўравонлик жиноят эмас, балки харажатдир. Жазо бўлмас экан, жамоатчилик танқиди бўлмайди, ҳамма нарса сезилмас тарзда ўтади, демак, уяладиган жойнинг ўзи йўқ.
Унга барибир ҳеч нарса бўлмайди.
Аммо жабрланувчи яна азобланади, чунки маъмурий жазога тортилган зўравон қайтгача янада ғазабланади ва ўзининг жазосизлигига ишончи кўпроқ бўлади. Унинг аёли ёки яқинлари одатда борадиган жойи йўқ, давлат эса жабрланувчиларни зўравонлик ҳолатидан чиқармайди. Ҳаммаси аввалгидек давом этади. Оиладаги доимий зўравонлик нафақат жабрланувчи учун, балки гувоҳлар учун ҳам норма чегараларини ўчиради. Ва улар кўпинча бу моделни келажакдаги оилаларига олиб борадиган болалар бўлишади.
Ҳимоя ордери ҳеч қачон зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилишнинг самарали воситаси бўлмаган. Жабрланувчиларни зўрлаган одам билан қолишга, “ярашишга” ва “оилани сақлаб қолишга” мажбур қилишмоқда, уларни бутун ҳуқуқ-тартибот тизими ва маҳалла институти мажбурлаши шарт бўлмаган оилаларни ҳимоя қилишга мажбур қилмоқда..
Бундан келиб чиқадики, жабрланувчи ёрдам сўраб, ўзининг ҳимоясиз эканлигини, тажовузкорни ҳақиқатан ҳам жазолаш ва ундан қутулиш учун бор кучи билан курашиши кераклигини тушунади: бориб, барча органларга ёзиш, қочиб юриш, ўзини ва болаларини яшириш, ижтимоий ёрдам сўраш. Бундай умидсиз қаршилик кўрсатиш учун ҳамма ҳам кучга эга эмас. Кўпчилик жим туришни ва ҳеч қачон бошқа жойга бормасликни афзал кўради.
Вазиятни ўзгартириш учун биз нафақат оиладаги зўравонлик учун жазони кучайтиришимиз, балки таъқиб ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришимиз керак.
Нигина Худайбергенова.