Мен анча умримни яшаб бўлдим: турмуш қурганимга 30 йил бўлди. Ҳаётимда нималар бўлмади! Эрим ичганда, умуман ўзидан чиқиб кетади, лекин мен индамайман. Карантин бошлангач эса у билан қандай курашишни билмаяпман.
Уйда тўрт киши турамиз, мени, у ва бизнинг икки нафар боламиз. Биз болалар билан ҳар куни мазали таомлар пиширишга ҳаракат қиламиз, уйдаги вазиятни бузмасликка ҳаракат қиламиз, лекин эрим доим ташқарига чиқиб кетади ёки дўстларини чақириб, ҳовлида ичиб ўтиришади. Унинг қон босими кўтарилиб кетади ва юраги касал. Бу унинг ҳам хавфли-ку! Кўчадагилардан ёки бизникига келган биронтаси касал бўлиб қолиши мумкин. Унга болалар ҳақида ва биринчи ўринда ўзи ҳақида ўйлашини айтиб хуноб бўламан. Лекин у ҳеч нарса эшитишни истамайди, менга бақиради, мени аҳмоқ деб атайди.
Фарзандларимни ва ўзимни қандай ҳимоя қилишим мумкин? Эрим шу ёшга кириб ҳам ҳудбинлигича қолди. Эркаклар, оилангизни асранг, ғамхўр хотинингиз ва болаларни асранг. Эрим аллақачон ҳаммасини йўқотган…