Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш оилавий зўравонлик ва фемицид контекстида жиноят сифатида

Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш оилавий зўравонлик ва фемицид контекстида жиноят сифатида
22 Dek 2024

Аёлларга нисбатан зўравонликнинг олий кўриниши бўлган фемицид ўз жонига қасд қилишга ундаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай ҳолатлар мавжудки, тажовузкорлар...

Аёлларга нисбатан зўравонликнинг олий кўриниши бўлган фемицид ўз жонига қасд қилишга ундаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шундай ҳолатлар мавжудки, тажовузкорлар босим орқали қўрқув ва ноаниқлик муҳитини яратадилар, бу эса аёлларни зўравонликдан қутулишнинг бир усули сифатида ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлашга ундаши мумкин.

Ҳиндистон, Мексика, Россия каби оиладаги зўравонлик даражаси юқори бўлган мамлакатларда фемицид ва аёлларнинг ўз жонига қасд қилишлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оиладаги зўравонлик қурбони бўлган ҳар бешинчи аёл ўз жонига қасд қилишни вазиятдан чиқиш йўли деб билади. Германия ёки Франция каби зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш тизими ривожланган мамлакатларда зўравонлик туфайли ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари пастроқ бўлиб, бу давлат томонидан кўпроқ қўллаб-қувватланиши ва зўравонликнинг олдини олиш билан боғлиқ.

Статистикага кўра, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг 13,7 фоизи оилавий жанжал, 17,6 фоизи эса севган инсон билан жанжал туфайли содир бўлганлиги оилавий муносабатларнинг инсонга қанчалик таъсир қилишидан далолат беради.

Дунёда ҳар куни 1,9 мингдан зиёд киши, ҳар йили эса — 750 минг фуқаро ўз жонига қасд қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2020 йилда эълон қилинган сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони 2653 ёки жами ўлимларнинг 1,64 фоизини ташкил қилган.

Ёшга кўра ўлим даражаси ҳар 100 000 аҳолига 8,28 ни ташкил этиб, Ўзбекистон дунёда 91-ўринда туради.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошди.

Хусусан, 2020 йил 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида МИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози 35 ёшли аёл ўзини ёқиб юборган, 30 ноябрь куни эса прокуратурага ариза билан мурожаат қилган аёл олинган жавобдан қониқмай, идоранинг автотураргоҳига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган. Сирдарё вилоятида ҳаётдан чарчаб, икки боласини каналга ташламоқчи бўлган аёл қўлга олинган.

Шунингдек, 2020 йилда 900 дан зиёд аёл ўз жонига қасд қилгани кўрсатилган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қайд этишича, аёллар асосан турмуш ўртоғи ёки бошқа қариндошлари билан низо туфайли ўз жонига қасд қилган.

Биз аёллар нима учун ва ким туфайли ўз жонига қасд қилишларини тўлиқ била олмаймиз, лекин бир нарсани айтиш мумкинки, барча ҳолатлар оиладаги зўравонлик билан боғлиқ эмас, кўпинча бу аёлнинг муаммолар қаршисида ёлғиз қолиши билан боғлиқ. Яна бир айтилмаган сабаб зўрлашдан кейин ўз жонига қасд қилиш истаги бўлиши мумкин, бу кўпинча жабрланувчининг ўзи билан содир бўлган воқеа учун айбланиши ва жамият уни қабул қилиш ўрнига зўравонлик қурбонини рад этилиши ва жабрланувчини жарликка қадам ташлашга олиб келади ва у ўз жонига қасд қилади.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини камайтириш ва олдини олиш учун индивидуал, жамият ва миллий даражадаги аралашувларни ўз ичига олган комплекс ёндашувни қўллаш муҳимдир. Самарали бўлиши мумкин бўлган айрим тавсиялар:

1. Психологик ёрдам олиш имкониятларини яхшилаш:

Психологик ва психиатрик ёрдам учун қулай ва бепул марказлар, шу жумладан ишонч телефонлари ва онлайн маслаҳатларни йўлга қўйиш.

Одамлар ёрдам сўраб қаерга мурожаат қилишларини билишлари учун мактаблар, университетлар ва иш жойларида қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш.

2. Ёшлар ўртасида профилактика:

Таълим муассасаларида психология дарслари ва эмоционал тарбия дастурларини жорий этиш.

Болалар ва ўсмирларга стрессни бошқариш, қийинчиликларни енгиш ва муаммоларни ҳал қилишнинг соғлом усулларини топиш кўникмаларини ўргатиш.

3. Мутахассисларни тайёрлаш:

Ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларининг белгиларини аниқлаш учун ўқитувчилар, шифокорлар, ижтимоий ходимлар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш.

Инқирозли вазиятлар билан ишлаш ва биринчи психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тренинглар ўтказиш.

4. Интернетдаги ахборотни назорат қилиш:

Ижтимоий тармоқлар ва бошқа платформаларда ўз жонига қасд қилиш ташвиқоти билан боғлиқ контентни мониторинг қилиш ва тартибга солиш. Ҳаётдаги қийинчиликларни енгиш ва стрессга қаршиликни ошириш ҳақида ижобий контентни тарғиб қилиш.

5. Хавфсиз муҳитни таъминлаш:

Ўз жонига қасд қилиш воситаларидан фойдаланиш имкониятлариничеклаш (масалан, заҳарли моддалар, қуролларнинг тарқалишини назорат қилиш). Руҳий касалликка чалинганлар, зўравонлик қурбонлари, мигрантлар ва бошқалар каби заиф гуруҳларни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтириш.

6. Инқироздан кейинги ёрдам:

Ўз жонига қасд қилишга уринган одамлар ва уларнинг яқинлари учун ёрдам дастурларини ташкил этиш. Инқироздан кейин тикланиш ва қайта ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун мунтазам маслаҳатлар ва ёрдам кўрсатиш шаклида қўллаб-қувватлаш. Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишда оилалар, мактаблар, иш берувчилар ва ҳукумат иштирокидаги комплекс ёндашув муҳим рол ўйнаши мумкин.

Аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш алоҳида ёндашувни талаб қилади, чунки улар кўпинча зўравонлик, камситиш ва психологик ёрдам олиш имкониятининг чекланганлиги каби стрессга дуч келадилар.

Ҳуқуқий ҳимоядан тортиб, мавжуд руҳий саломатлик ресурсларигача бўлган кенг қамровли парвариш ушбу муаммони ҳал қилишда асосий рол ўйнайди. Айниқса, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш зарур.

Шунингдек, ижтимоий стереотипларни енгиш ва аёллар қораланишдан қўрқмасдан ёрдам сўраши учун хавфсиз муҳитни яратиш муҳим қадамдир.

Ҳар бир аёл ўзини ҳимояланган хис қилиши ва жамият томонидан қўллаб-қувватланиши ўз жонига қасд қилиш фикри ва ҳаракатлари хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Ушбу масала бўйича хабардорликни ошириш ва жамоатчилик иштирокини ошириш аёллар ўзларини қадрли эканини ҳис қилишлари ва ҳар қандай қийинчиликларни енгиш йўлларини кўришлари мумкин бўлган хавфсизроқ муҳитни яратишга ёрдам беради.

Муаллифлар: Эркинова Амина ва Худайбергенова Нигина

Oldingi maqola

Ўзбекистон қонунчилиги ва ўзини ўзи ўлдириш муаммосига ёндошув
22 Dek 2024
Ўзбекистон қонунчилиги ва ўзини ўзи ўлдириш муаммосига ёндошув
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top