Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг 30 йиллиги

Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг 30 йиллиги
16 May 2024

18 май шанба куни Европа куни нишонланиши муносабати билан Ботаника боғида Европа Иттифоқи делегацияси томонидан Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг...

18 май шанба куни Европа куни нишонланиши муносабати билан Ботаника боғида Европа Иттифоқи делегацияси томонидан Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллик ҳамкорлигига бағишланган фестиваль ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тадбир доирасида Кўргазма, гала-концерт, ўйинлар, маҳорат дарслари ва бошқа қизиқарли фаолликлар ўтказилади.

Кўргазма барқарор ривожланиш мақсадлари, гендер тенглиги, таълим, савдо, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳаларга оид лойиҳа ва дастурлар билан танишишни хоҳловчилар учун мўлжалланган. Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар иқлим ўзгаришига қарши курашга бағишланган интерфаол ўйин, шунингдек, қишлоқ жойларда бандлик кўникмаларини ривожлантиришга оид ўқув викториналарида иштирок этишлари мумкин. Меҳмонлар ушбу ташаббуслар мутахассисларига саволлар бериш имкониятига эга бўладилар. Кўргазмада 40 дан ортиқ лойиҳа иштирок этади.

Бизнинг лойиҳамиз аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги билан боғлиқ энг муҳим ташаббусларни танлаб олдик, улар билан кўргазма доирасида албатта танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

AFEW International — Голландия нодавлат гуманитар жамоат соғлиқни сақлаш ташкилоти. 2001 йилдан бери AFEW International Шарқий Европа ва Марказий Осиёда адолатга эришишда қийинчиликларга дуч келган шахсларга ёрдам бериб келади. Буларга ОИВ, сил ва гепатит C билан боғлиқ тўсиқлар, шунингдек, стигма, изоляция ва жаҳолат киради.

AFEW International Самарқанд, Наманган ва Тошкент шаҳарларида хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш, шунингдек, фуқаролик жамиятини инклюзив ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Marta Centre, Latvia – 2000 йилда ташкил этилган нотижорат ташкилот бўлиб, зўравонлик ва одам савдоси қурбонлари бўлганларга психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Бундан ташқари, Marta Centre қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган аёллар ва уларнинг фарзандларига ёрдам беради

Marta Centre томонидан ташкил этилаётган тадбирлар қишлоқ жойларда аёллар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига давлат хизматлари кўрсатувчи маҳаллий ННТ салоҳиятини ошириш, шунингдек, аёллар маслаҳат гуруҳларини яратишни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

DVV International (Deutscher Volkshochschul-Verband) – Германия таълим ассоциациясининг халқаро ҳамкорлик институти ҳисобланади. DVV таълим ва ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича етакчи профессионал ташкилотдир. DVV ёшлар ва катталар таълими учун барқарор тузилмаларни яратиш ва ривожлантиришни таъминлайди.

DVV international зарарли гендер меъёрлари, роллари ва муносабатларига қарши курашадиган жамоаларга ҳам ёрдам беради

Saferworld – мустақил халқаро ташкилот. 30 йил давомида у зўравонликка асосланган можароларнинг олдини олиш ва хавфсиз ҳаётни қуришга ёрдам беради.

Safeworld ҳам Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини илгари суриш учун фуқаролик жамияти, ҳамжамият ва ҳокимият органларини мустаҳкамлайди

International Commission of Jurists (Ҳуқуқшунослар халқаро комиссияси) миллий ва халқаро адлия тизимларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ўзининг ноёб тажрибасидан фойдаланган ҳолда қонун устуворлиги орқали инсон ҳуқуқларини тарғиб қилади ва ҳимоя қилади. 1952 йилда ташкил этилган Ҳуқуқшунослар халқаро комиссияси халқаро инсон ҳуқуқлари ҳамда халқаро гуманитар ҳуқуқнинг изчил ривожланиши ва самарали амалга оширилишини таъминлашга интилади.

Мувофиқлаштирувчиси Дилфуза Куролова ва Темур Шакиров

Equality Now – хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва илгари сурувчи нодавлат ташкилот. 1992 йилда ташкил этилган. Ташкилот ҳуқуқшунослари ва фаоллари тенгсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилади. Equality Now шунингдек фуқаролик жамиятининг ролини кучайтиришга ва Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашда барқарор ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам беради

Athens Network of Collaborating Experts (ANCE) – нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, 1996 йилда Грециядан келган халқаро ҳамкорлик бўйича экспертлар гуруҳи томонидан очилган. ANCE бошқа нодавлат ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият органлари, университетлар ва тадқиқот марказлари, шунингдек, Греция ва хориждаги хусусий сектор билан ҳамкорлик қилади. Мақсадларидан бири ирқчилик, ксенофобия, маргиналликнинг барча турларига қарши курашиш ва гендер тенглигини тарғиб қилишдир.

International Partnership for Human Rights (IPHR) – 2008 йилда Брюсселда ташкил этилган мустақил нодавлат ташкилот. 10 йилдан ортиқ вақтдан бери IPHR Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида инсон ҳуқуқлари, шунингдек, аҳолининг заиф қатламлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида Марказий Осиё, Шарқий Европа ва Жанубий Кавказдаги фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

«Climate Fresk» интерфаол ўйини иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш имконини беради. Ўйинчилар иқлим ўзгаришига қандай омиллар сабаб бўлишини билиб олишлари мумкин. Ўйин IPCC (Intergovernmental Panel on ClimateChange) сўнгги ҳисоботидаги маълумотларга асосланган.

Бундан ташқари, кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган EC-AGRIN лойиҳаси маҳсулотларининг дегустацияси бўлиб ўтади.

Кўплаб Европа элчихоналари ҳам тадбирда қатнашади: Словакиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Словакиянинг Европа Иттифоқидаги 20 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этмоқда. Финляндия, Франция, Руминия, Хорватия элчихоналари ҳам турли тадбирлар ва флешмоблар ўтказади.

Ботаника боғи ҳудуди зоналарга бўлинади: фото зона, арт зона, рақс зонаси, интеллектуал зона, концерт зонаси ва спорт зонаси ва бошқалар.

Гала-концерт 17:30 да Ботаника боғи амфитеатрида бошланади. Концертда “Sahar” гуруҳи, Василиса Найпак, Элёрбек Мелибоев, Сабина Мустаева, “Marokand” ва “Hooligans” гуруҳлари ҳамда дижей King Macarella чиқишлари кутилмоқда.

Сана ва вақти: 18 май 14.00 да

Жой: Ботаника боғи

Кириш бепул.

Oldingi maqola

Аёллар қачондан шим кия бошлаган
05 Apr 2024
Аёллар қачондан шим кия бошлаган

Keyingi maqola

Бир қисматда акс этган давр
14 Sen 2024
Бир қисматда акс этган давр
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top