Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Турмушга чиқишдан қўрқяпман…

Турмушга чиқишдан қўрқяпман…
16 Iyun 2020

Ёшим 22 да, нуфузли олийгоҳни тамомлаганман. Яқин-яқиндан бошлаб турмушга чиқиш ҳақида ўйлай бошладим. Атрофимдаги дугоналаримнинг деярли барчаси турмушга чиққан, лекин...

Ёшим 22 да, нуфузли олийгоҳни тамомлаганман. Яқин-яқиндан бошлаб турмушга чиқиш ҳақида ўйлай бошладим. Атрофимдаги дугоналаримнинг деярли барчаси турмушга чиққан, лекин бирортаси ҳам баҳтли эмас.

Яқинда бир дугонам эри унга қўл кўтара бошлагани ҳақида айтиб қолди. У оилавий можаролар қуршовида қолган. Қайнона, қайнопаси ҳам ҳар куни жанжал кўтаришар экан. Ваҳоланки дугонамнинг турмуш қурганига ҳали ҳеч қанча бўлгани йўқ.

Мен дугонамга бундай ҳолатга чидаб туриш керак эмаслигини айтдим, у эса ҳеч нарса қила олмаслигини, отаси агар уйига қайтса уйга киргизмаслигини айтган экан. – Калтак остида ўлсам ҳам кетолмайман, – деди бечора ўртоғим.

Унинг гапириб берганлари мен учун даҳшат эди. Бу воқеага бошқа дугоналарим одатий ҳол, деб чидаб яшаш кераклигини айтишяпти. Тўғриси дугонам севган инсонига, яхши оилага келин бўлган, деб ўйлардим.

Ўшандан бери ўйларим дугонам ва умуман турмуш ҳақида. Мен билан ҳам шундай бўлса-чи? Дугоналарим мисолида бунга одатий ҳол, деб қаралиши ҳам лол қолдирди мени…

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

 

Oldingi maqola

Мен аёлман... Лекин қадрини йўқотган аёл.
15 Iyun 2020
Мен аёлман... Лекин қадрини йўқотган аёл.

Keyingi maqola

Аёлдан аёлга: аёллар бир-бирини қўллаб-қувватлаши нима учун муҳим
17 Iyun 2020
Аёлдан аёлга: аёллар бир-бирини қўллаб-қувватлаши нима учун муҳим
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top