Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўсмир бўлсангиз грумингни қандай аниқлаш мумкин

Ўсмир бўлсангиз грумингни қандай аниқлаш мумкин
22 Dek 2024

Груминг – бу катталар ўсмирлар билан жинсий муносабатларга кириш учун уларнинг ишончини қозонишга ҳатти-ҳаракатлар. Бу одамлар гўё қўллаб-қувватлаётгандай кўриниши мумкин,...

Груминг – бу катталар ўсмирлар билан жинсий муносабатларга кириш учун уларнинг ишончини қозонишга ҳатти-ҳаракатлар. Бу одамлар гўё қўллаб-қувватлаётгандай кўриниши мумкин, мақтовлар айтиши ва ўсмирларнинг уларга ишонишлари учун совғалар беришлари мумкин. Айниқса, бундай мулоқот нафақат реал ҳаётда, балки Интернетда ҳам содир бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.

Улар кўпинча қуйидаги усуллардан фойдаланади:

Диққат ва мақтовлар. Грумерлар ўсмирларни ўзини ўзгача ҳис қилишларига ҳаракат қилишади. Улар ўсмирнинг ташқи кўринишини ёки севимли машғулотларини мақтаб, уларда ўзига хос нарсаларни алоҳида кўрсатадилар.

Совғалар ва ёрдам. Ишончни мустаҳкамлаш учун грумерлар совғалар ёки ёрдам таклиф қилишлари мумкин. Баъзида грумерлар ўсмирлар орзу қилган онлайн ўйинларда пул, совға карталари ёки ҳатто ўйин ичидаги нарсаларни таклиф қилишади. Аввалига бу безиён туюлиши мумкин, лекин грумерлар кўпинча совғаларни кейинчалик муаммоларни мураккаблаштириши мумкин бўлган мажбурият туйғусини яратиш учун ишлатишади.

Аста-секин яқинлашиш. Ишонч ўрнатилгач, грумер шахсий савол беришга ўтади. Масалан у шундай савол бериши мумкин: «Сенинг ҳеч ким билмайдиган сирларинг борми?» ёки «Уйда ишларинг яхшими? Сен доимо менга сирларингни ишонишинг мумкин». Аста-секин бу саволлар янада шахсийларига ўтади — ота-оналар билан муносабатлар, дўстлик, муаммолар ёки ўзига ишончсизлик. Бу грумерга ўсмирнинг нозик жойларини аниқлашга ёрдам беради.

Босим ва манипуляциялар. Грумер ўсмирнинг унга ишонишига ишонч ҳосил қилганида, у психологик босим ўтказишни бошлайди. Масалан, шахсий фотосуратларни сўраши ёки бирон сирни ишонишини сўраши мумкин. Агар ўсмир шубҳа қилса ёки рад этса, грумер таҳдидларга ўтиши мумкин:
«Менга ишонмасанг ва сирингни айтмасанг, демак сенинг дўстинг бўла олмайман» ёки «Мен ўртамизда ўзгача муносабатлар бор деб ўйлагандим, сен эса ҳатто илтимосимни бажармаяпсан».

Ўсмирлар эътибор қаратиши керак бўлган груминг белгилари:

  1. Ҳаддан ташқари мақтов ва қўллаб-қувватлаш. Агар бегона ёши катта одам доимо сизни мақтаб, «ягона дўст» бўлиб кўринишга ҳаракат қилса ва сизни ҳаммадан яхшироқ тушунишини айтса, бу ишончга киришга ҳаракат бўлиши мумкин.
     
  2. Бошқалардан яккалашга ҳаракат. Бундай одам ота-онангиз, дўстларингиз ёки бошқа катталар сизни тушунмаслигини айтиши ва фақат у сизга нима кераклигини билиши ҳақида гапириши мумкин.
     
  3. Сир сақлаш талаби. Бегона катта одам суҳбатларингиз ҳақида ҳеч кимга, айниқса ота-онага гапирмасликни сўраса бу ташвишли сигнал.
     
  4. Ноўрин саволлар. Нотаниш катталарнинг шахсий ҳаётингиз, оилангиз, муаммоларингиз ёки учрашиш таклифларингиз ҳақида саволлари, айниқса, агар сиз онлайн мулоқот қилсангиз, шубҳа уйғотиши керак.
     
    Интернетда грумингдан қандай ҳимояланиш мумкин:
  5. Шахсий маълумотларингизни чекланг. Ҳеч қачон шахсий маълумотлар (манзил, телефон рақами, суратлар)ни бегона одамлар билан бўлишманг.
     
  6. Совғалар ва ёрдам таклифларига эҳтиёткорлик. Ҳатто сизга нимадир бепул таклиф қилишса ёки жиддий эмасдай кўринса-да, бу боғлиқлик ўрнатишга ҳаракат бўлиши мумкин.
     
  7. Сирли учрашувлар ва шахсий суратларни юборишни рад этиш. Айниқса эслаб қолинг – ҳатто безарар суратларни юбориш таҳдидларга олиб келиши мумкин.
     
  8. Босим ёки таҳдидларни хис қилсангиз ёрдам сўранг. Нимадир ғалати ёки ноқулай бўлиб туюлса, бу ҳақида ишонадиган катталарга гапиринг.

Ўзингизни грумингдан ҳимоя қилишингиз ўринли эканлигини унутмаслик керак. Ҳеч ким Интернетдаги катталарга фақат дўстона муносабатда бўлгани учун ишониши шарт эмас.

Oldingi maqola

Груминг нима ва ундан болаларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
22 Dek 2024
Груминг нима ва ундан болаларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Keyingi maqola

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун шарҳи
22 Dek 2024
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун шарҳи
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top