Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

НИМА УЧУН ФАРОВОН ОИЛАЛАРДА ҲАМ ИЧКИЛИКБОЗ ИНСОНЛАР ЕТИШИБ ЧИҚАДИ?

НИМА УЧУН ФАРОВОН ОИЛАЛАРДА ҲАМ ИЧКИЛИКБОЗ ИНСОНЛАР ЕТИШИБ ЧИҚАДИ?
22 Okt 2021

Муаммоли оила фарзандлари улғайгач салбий иллатларга эга бўлса, ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Аммо фаровон турмуш ва тарбияли ота-онанинг болалари кутилмаганда...

Муаммоли оила фарзандлари улғайгач салбий иллатларга эга бўлса, ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Аммо фаровон турмуш ва тарбияли ота-онанинг болалари кутилмаганда ичкиликбоз бўлиб қолса, беихтиёр ёқангни ушлайсан.
Психологларнинг фикрига кўра, қуйидаги ота-оналар тоифаси болаларини ичкиликбозликка бошлашлари мумкин:
– Масъулиятсиз, шафқатсиз, фарзандларига етарли эътибор кўрсатмаган ота-оналар;
– Ўта масъулиятли, ўта ғамхўр ва фарзандларини ортиқча эътибор билан сийлаган ота-оналар.
Биринчи сценарий — камёб ҳолат эмас ва бундай ота-оналарнинг турмуш тарзи фарзандларининг ҳаётида акс этмай қолмайди. Болалар улғайганда, ота-онасининг хатолари учун жавоб беришини жуда яхши тушунади. Тарбияси кўнгилдагидай бўлмагани учун, азият чекаётганлигини ҳам англайди. Ушбу ҳақиқатларни англаб етган фарзандлар ўз хатолари устидан ишлашда ҳам қийналмайди. Лекин шундай инсонлар тоифаси борки, улар ҳар томонлама меҳр билан улғайиб, ғамхўрликка ҳам ортиқ даражада эга бўлган. Натижада нима яхши-ю, нима ёмон эканини ажратолмайди. Бундайлар турли қарамликларга осон тушиб қолади.
«Бола подшо»
Халқимизда бола подшо ибораси кенг тарқалган. Ушбу фикрни қоида қилиб оладиган баъзи бир ота-оналар фарзандига ортиқ даражада меҳр бериб юборади. Уни ҳар қандай зарбадан асраб-авайлайди, ғамхўрликни чўққига чиқаради. Аммо бундай ҳаракатлар келгусида катта муаммоларга сабаб бўлади. Яъни болаликда ечилган муаммолар, улғайгач энди ечилмай қолади. Шунда инсон чорасиз қолиб кетади. Қолаверса, болаликда ҳар қандай истаги бажарилган инсон, чекловларга учраганда чидай олмайди. Унга курашишни ўргатишмаган, мақсадига мустақил эришишни кўрсатишмаган. Қўрқув ва хавотирларни енгишда нима қилишни англатишмаган. Стресс ва кўнгилсизликларни енгишни билмайдиган одам “ўзини ўзи даволаш”га ўтади. Мустақил бўлишни ўрганмаган шахс ана шу даволаш мақсадида, турли салбий иллатларга берилади, шу жумладан ичкиликбозликка ҳам.
Хулоса шуки, ота-оналаримизнинг хатоларини такрорламасликка ҳаракат қилайлик. Буюк мутафаккир Арасту айтганидай: “Ҳар бир нарсада олтин ўрталиқни топиш мумкин, шу жумладан тарбияда ҳам”.

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/pochemu-v-blagopoluchnyih-semyah-vyirastayut-lyudi-sklonnyie-k-alkogolizmu/

Oldingi maqola

Аёл сизни ёқтириб қолиши учун нима қилиш керак? Эркаклар учун фойдали маълумот (киноя)
19 Okt 2021
Аёл сизни ёқтириб қолиши учун нима қилиш керак? Эркаклар учун фойдали маълумот (киноя)

Keyingi maqola

Соҳиба опа кичик қизи мушукчани бўйнидан буғиб, уни бошларига ураётганини кўриб қолади
24 Okt 2021
Соҳиба опа кичик қизи мушукчани бўйнидан буғиб, уни бошларига ураётганини кўриб қолади
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top