Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Мария де Пенья қонуни: жамиятни ўзгартирган исм

Мария де Пенья қонуни: жамиятни ўзгартирган исм
03 Okt 2021

Бугунги кунда Мария да Пенья исми зўравонликка қарши исён кўтарган бразилиялик аёлларнинг рамзи ҳисобланади. 2006 йилнинг 7 август куни Бразилия...

Бугунги кунда Мария да Пенья исми зўравонликка қарши исён кўтарган бразилиялик аёлларнинг рамзи ҳисобланади. 2006 йилнинг 7 август куни Бразилия Президенти Луис Инасио Лула да Силва «Мария да Пенья қонуни» деб номланган 11340-сон Бразилия федерал қонунини қабул қилди. Бу мамлакат тарихида аёлларни ҳар қандай оилавий зўравонликдан (жисмоний, психологик, руҳий) ҳимоя қилишни кафолатлайдиган илк қонундир. Аммо Мария аёлларнинг овози бўлишидан олдин қийин йўлни босиб ўтади.

Мария да Пенья Майи Фернандес 1945 йилда Форталезеда оламга келди. Мактабдан кейин Сан-Паулуга биофармацевтика йўналишига ўқишга кирди. У ерда Колумбиялик ўқитувчи Марко Антонио Эредиа Виверос билан танишади. Ёшлар бир-бирига муҳаббат қўйиб, 1976 оила қуришди.

Жуфтлик Мариянинг она шаҳрига қайтади, улар фарзандли бўлишади. Лекин эркак негадир ўзгара бошлайди.

«У Бразилия фуқаролигини олгач, асл юзини кўрсатди», — эслайди Мария.

1983 йилда Мариянинг эри икки марта уни ўлдирмоқчи бўлади. Биринчи марта аёл ухлаганида эр унга ўқ тортади.

«Мен ўқ овозидан уйғониб кетдим. Турмоқчи бўлсам, ҳаракат қилолмасдим. Марко мени ўлдирмоқчи бдўлганини дарров пайқадим».

Лекин Виверос полицияга уйга тўрт бегона эркак кириб, Марияга ўқ отганини айтади. Полиция унга ишонди, Маркони ҳибсга олишмади. Яраланган Мария шифохонага ётқизилди.

Касалхонада тўрт ой ётгач, белидан фалаж бўлиб қолган Мария уйига қайтди. Полиция тергови муваффақиятсиз тугади. Ҳатто Мариянинг ўзи ҳам бу унинг эри бўлиши мумкинлигига шубҳа қила бошлади. Ахир, унинг шубҳаларини тасдиқловчи далиллар йўқ эди. Аммо у уйга қайтгач, тазйиқлар давом этди. Эри унга дўстлари ва қариндошлари фақат унинг розилиги билан ташриф буюриши мумкинлигини айтди.

«Мен гўёки уй қамоғида эдим. Яқинларим қўнғироқ қилса, турли баҳоналар қилиб, чарчаганимни айтардим. Улар келмасалар бўлди эди».

Маълум вақт ўтгач, Марко хотинини иккинчи бор ўлдиришга уринади: аёл душ қабул қилар экан эри уни электр токи билан ўлдирмоқчи бўлади. Эркак уйдан бир неча кунга деб чиқиб кетгач, аёл адвокатга мурожаат қилади. Кейинчалик у қизлари билан уйдан қочиб, ота-онасининг уйида паноҳ топади.

Мария 1984 йилда эрини судга беради, узоқ давом этувчи жараён бошланади. 19 йил ўтгачгина Марко қамалади. Унга 8 йил қамоқ жазоси берилади, лекин у 2 йилдан кейин қамоқдан чиқиб келади, – дейди аёл.

Мария бу ишни Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро комиссияга топширди. Комиссия Бразилия ҳукуматини жиноий ҳаракатсизликда айблади.

Ниҳоят, 2006 йилнинг август ойида Бразилия Президенти Луис Инасио Лула да Силва Lei Maria da Penha – Мария да Пенья қонунини имзолади. У 2006 йил 22 сентябрда кучга кирди.

Илк бор Бразилияда қонун аёлларга нисбатан зўравонликларнинг турли шаклларини тан олди. Қонун жиноятчилар учун жазони кучайтирди, оилавий зўравонлик бўйича махсус судлар тузилди ва ҳокимиятдан зўравонликка учраган аёллар учун 24 соатлик шелтерлар очишни талаб қилди.

2012 йилнинг февраль ойида Олий суд Мария да Пенья қонунининг конституциявийлигини маъқуллади ва прокурорлар «жабрланувчи мурожаат қилган-қилмаганлигидан қатъи назар, оиладаги зўравонлик ҳақида жиноий иш қўзғатиши мумкин» деган қарорни қабул қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти буни оилавий зўравонлик тўғрисидаги муҳим қонун деб эълон қилди.

_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Қонунлар

Oldingi maqola

ҲАФАЛИКНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?
02 Okt 2021
ҲАФАЛИКНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?

Keyingi maqola

ИНТЕРНЕТДАГИ БЕФОЙДА САФСАТАЛАР СОҒЛИҒИНГИЗГА ЗАРАР
03 Okt 2021
ИНТЕРНЕТДАГИ БЕФОЙДА САФСАТАЛАР СОҒЛИҒИНГИЗГА ЗАРАР
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top