Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Эрим доим кўчага чиқиб кетади. Карантин ҳам уни тўхтатмайди

Эрим доим кўчага чиқиб кетади. Карантин ҳам уни тўхтатмайди
04 Apr 2020

Мен анча умримни яшаб бўлдим: турмуш қурганимга 30 йил бўлди. Ҳаётимда нималар бўлмади! Эрим ичганда, умуман ўзидан чиқиб кетади, лекин...

Мен анча умримни яшаб бўлдим: турмуш қурганимга 30 йил бўлди. Ҳаётимда нималар бўлмади! Эрим ичганда, умуман ўзидан чиқиб кетади, лекин мен индамайман. Карантин бошлангач эса у билан қандай курашишни билмаяпман.

Уйда тўрт киши турамиз, мени, у ва бизнинг икки нафар боламиз. Биз болалар билан ҳар куни мазали таомлар пиширишга ҳаракат қиламиз, уйдаги вазиятни бузмасликка ҳаракат қиламиз, лекин эрим доим ташқарига чиқиб кетади ёки дўстларини чақириб, ҳовлида ичиб ўтиришади. Унинг қон босими кўтарилиб кетади ва юраги касал. Бу унинг ҳам хавфли-ку! Кўчадагилардан ёки бизникига келган биронтаси касал бўлиб қолиши мумкин. Унга болалар ҳақида ва биринчи ўринда ўзи ҳақида ўйлашини айтиб хуноб бўламан. Лекин у ҳеч нарса эшитишни истамайди, менга бақиради, мени аҳмоқ деб атайди.

Фарзандларимни ва ўзимни қандай ҳимоя қилишим мумкин? Эрим шу ёшга кириб ҳам ҳудбинлигича қолди. Эркаклар, оилангизни асранг, ғамхўр хотинингиз ва болаларни асранг. Эрим аллақачон ҳаммасини йўқотган…

Oldingi maqola

Зўравонлик ҳолатлари ҳақида яширмаслик керак
03 Apr 2020
Зўравонлик ҳолатлари ҳақида яширмаслик керак

Keyingi maqola

Зўравонни уялтиришдан қўрқманг
05 Apr 2020
Зўравонни уялтиришдан қўрқманг
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top