Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Груминг нима ва ундан болаларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Груминг нима ва ундан болаларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
22 Dek 2024

​Груминг (ингл. grooming — «ғамхўрлик қилиш») — бу кейинчалик жинсий эксплуатация қилиш мақсадида катталар ва бола ёки ўсмир ўртасида ишончли...

​Груминг (ингл. grooming — «ғамхўрлик қилиш») — бу кейинчалик жинсий эксплуатация қилиш мақсадида катталар ва бола ёки ўсмир ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатиш жараёнидир. Ёши катта одам ишончга кириб олиб, манипуляция қилиш учун атайлаб «дўстона» муносабатлар ўрнатади. Зўравон жабрланувчини уларнинг муносабатлари нормал ёки ҳатто зарур эканлигига ишонтиради. Шундай қилиб, у боланинг сукут сақлашини кафолатлайди ва жазосизлик муҳитини яратади.

Грумингни зангга ўхшатиш мумкин, у дастлаб кўринмаса-да, аста-секин металлни емириб боради. Худди шундай, груминг бошида бола ва унинг атрофи огоҳлантирувчи белгиларни сезмайди. Дастлаб, бу дўстона имо-ишоралар бўлиши мумкин: безарар ҳазиллар, мақтовлар ва умумий «сирлар».
Вақт ўтиб ёши катта одам қурбонни ажратади, унинг ўзига хослигини белгилайди ва ғамхўрлик қилиши мумкин. Масалан у «Катталардай фикр қиласан» ёки «Менинг ҳам ота-онам мени тушунмасди» дейиши мумкин. Бундай иборалар болани оиласи ва дўстларидан ажратади, уни қўллаб-қувватлаш доирасидан ажратади.

Босим аста-секин ўсиб боради. Кўзга ташланмайдиган мулоқот жисмоний алоқага айланиши мумкин: қучоқлашлар, силаш, жинсий муносабатлар ҳақида суҳбатлар. Грумер боланинг онгида бундай муносабатлар табиий эканлиги ҳақидаги фикрни сингдиради. Агар бола қаршилик кўрсатса, зўравон шантаж ёки таҳдидларга ўтиши мумкин, масалан: «Сен ўзинг буни хоҳладинг, ҳаммасини дўстларингга айтиб бераман». Лекин бундай вазиятда бутун масъулият ёши катта одамда эканлигини унутмаслик лозим. Негаки бола бундай ёшда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмайди.

Кибергруминг – бу кейинчалик эксплуатация қилиш учун ижтимоий тармоқлар, чатлар, ўйин платформалари ёки мессенжерлар орқали бола билан ишончли муносабатларни мақсадли яратишдир.

Грумерлар кўпинча сохта аккаунтлар яратиб, боланинг ҳаётига қизиқиш билдиради, унинг севимли машғулотлари ва оилавий муаммолари ҳақида саволлар беришади. Кейин улар шахсий фотосуратларини юборишни сўрашлари ёки жинсий муносабат билан боғлиқ мавзуларни муҳокама қилишлари мумкин.

Грумер бўлиб бутунлай бегона одам ёки боланинг яқин атрофидаги қариндоши, тренер, устози ёки қўшниси бўлиши мумкин.

Бундай одамлардан ёмон ниятни ҳеч ким кутмайди. Улар одатда атрофдагиларда яхши инсон таассуротини уйғотади.

Грумингнинг олдини олиш учун комплекс ёндошув керакҳ:

  1. Ишончли муносабатларни қуриш.
    •Болалар ўзларини безовта қилаётган нарсалар ҳақида гапириши учун ишончли муносабатда бўлиши керак.
    •Ота-она ва боланинг яқинлари уни эшитишга тайёр туриши керак.
  2. Шахсий чегараларга ўргатиш.
    •Болага унга ноқулайлик келтирувчи ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларга «йўқ» дейиши мумкинлигини тушунтиринг.
    •Катталар билан соғлом ва носоғлом муносабатлар ўртасидаги фарқни тушунтиринг.
  3. Киберхавфсизлик.
    •Болаларга интернетда хавфсиз мулоқот қоидаларини тушунтиринг.
    •Тармоқда фақат текширилган одамлар билан дўстлашиш лозимлигини уқтиринг.
    •Соҳта аккаунтларни аниқлай олиш ва ҳеч кимга расм жўнатмасликни ўргатинг.
  4. Хабардорлик ва таълим.
    •Мактабларда ва оилада груминг ҳақида суҳбатлар ўтказиш.
    •Болаларга манипуляцияни аниқлай олиш ва ёрдам сўрашни ўргатинг.
  5. Қурбонларни айблашга барҳам бериш.
    •Айблашни қурбонга эмас, уни амалга оширган одамга қаратинг.
    •Ёрдам сўраб мурожаат қилиш — бу тўғри ва ишончли қадам эканлигига ишонтиринг.

    Груминг айниқса кибермаконда зўравонликнинг энг кўзга кўринмас шаклларидан бири бўлиб қолмоқда.
    Самарали ҳимоя ишончни мустаҳкамлаш, шахсий чегараларни ўргатиш, кибер хабардорликни ошириш ва қурбонларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. Грумингга қарши курашиш нафақат ота-оналар ва ўқитувчиларнинг, балки бутун жамиятнинг саъй-ҳаракатларини талаб қилади.

Oldingi maqola

Бир қисматда акс этган давр
14 Sen 2024
Бир қисматда акс этган давр

Keyingi maqola

Ўсмир бўлсангиз грумингни қандай аниқлаш мумкин
22 Dek 2024
Ўсмир бўлсангиз грумингни қандай аниқлаш мумкин
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top