Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун шарҳи

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун шарҳи
22 Dek 2024

​ (https://telegra.ph/file/54cb2366a89923e85f4f6.jpg)Ўзбекистонда "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди, у 2025 йилнинг 15 майидан кучга киради.⠀Қонуннинг асосий...

​ (https://telegra.ph/file/54cb2366a89923e85f4f6.jpg)Ўзбекистонда «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, у 2025 йилнинг 15 майидан кучга киради.

Қонуннинг асосий мақсади нафақат тажовузкорларга нисбатан жазони кучайтириш, балки зўравонлик ҳолатларининг олдини олишнинг самарали тизимини яратишдир.

✅Қонунга илк бор зўравонликнинг анъанавий тушунчаси билан (жисмоний, жинсий ва психологик зўравонлик) бир қаторда ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ва зўравонлик каби тушунчалар киритилди.
Ғамхўрлик кўрсатмаслик: Зарур имкониятлар, билимлар ва кўникмаларга, шу жумладан бунинг учун тегишли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган ота-она (улар ўрнини босувчи ёки болага қараб турган шахслар) томонидан боланинг асосий эҳтиёжларини қаноатлантирмаслик.
Болаларни эксплуатация қилиш: Боладан иқтисодий, жинсий ва бошқа мақсадларда фойдаланиш, шу жумладан одам савдоси, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга ва тиланчилик қилишга жалб этиш.
Буллинг: камситиш, ҳақоратлар, шунингдек, жисмоний зўравонлик ва кибербуллинг.
Бу тушунчалар болалар ҳимоясини ҳар томонлама қамраб олади.

✅Авваллари болалар ҳимояси учун турли идоралар масъул эди. Янги қонун билан барча функцияларни бир органда бирлаштирган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этилди. Бу таҳдидларга жавоб бериш самарадорлиги ва тезлигини оширади, болалар муаммоларини марказлаштирилган ҳолда ҳал қилиш имконини беради.

✅Энди ҳар қандай бола ҳимоя ордерини олишга ҳақли. Ҳужжат ички ишлар органлари томонидан зўравонлик ҳолати акс этган пайтдан 24 соат ичида 30 кун муддатга берилади ва суд томонидан узайтирилиши мумкин.
Аввал бундай чора фақат аёлларга нисбатан ишлар эди, аммо янги қонун бундай ҳимояни барча болаларга тақдим этмоқда.

✅Қонун мактабларда, болалар боғчаларида ва бошқа таълим муассасаларида зўравонлик усулларини бевосита тақиқлайди. Бу болалар учун хавфсиз муҳитни яратишга ёрдам берадиган таълим ва тарбияга инсоний ёндашувни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

✅Қонун доирасида болалар зўравонлик ёки бошқа таҳдидлар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлган махсус қисқа рақам жорий этилмоқда. Ишонч телефони:
Кеча-кундуз ишлайди, бепул ва махфий.
Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ёрдам берилишини таъминлайди.
Ушбу чора болаларга тезкор ёрдам сўраш имконини беради, бу уларни ҳимоя қилишда ҳал қилувчи қадам бўлиши мумкин.

✅Қонунда нафақат зўравонлик оқибатлари, балки унинг олдини олишга ҳам эътибор қаратилган. Ота-оналар, ўқитувчилар ва бошқа катталар учун таълим дастурлари кўзда тутилган.
Бу дастурларга қуйидагилар киради:
· Зўравонликни истисно қилувчи ижобий тарбия усулларига ўргатиш.
· Бола ҳуқуқлари ва ҳимоя механизмлари ҳақида хабардорликни ошириш.
· Ўқитувчиларда зўравонлик ва тазйиқ белгиларини тан олиш кўникмаларини шакллантириш.
Ушбу чора-тадбирлар болалар ривожланиши учун янада қулай муҳит яратишга ёрдам беради.

✅Жабрланган болаларнинг ҳуқуқлари:
· бепул юридик маслаҳатлар олиш.
· тиббий ва психологик ёрдам олиш.
· ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда моддий ва маънавий зарар қопланиши.

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги қонун Ўзбекистонда қонунчилик ривожида муҳим босқич бўлди. Бу нафақат зўравонликнинг олдини олиш учун шароит яратади, балки жабрланган болаларни қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилишнинг комплекс тизимини яратади. Бу нафақат зўравонликка қарши курашда олдинга ташланган қадам, балки ёш авлод учун хавфсиз ва адолатли жамият яратишга қаратилган стратегик ўзгаришдир.

Қонунга ҳавола: https://lex.uz/ru/docs/7219505

Oldingi maqola

Ўсмир бўлсангиз грумингни қандай аниқлаш мумкин
22 Dek 2024
Ўсмир бўлсангиз грумингни қандай аниқлаш мумкин

Keyingi maqola

Давлат болаларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қиладими?
22 Dek 2024
Давлат болаларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қиладими?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top