Намунали оила бошлиғи, меҳрибон ота ва масъулиятли ходим – қариндошлари Михаил Попковни шундай тасвирлашади. У Иркутск вилояти, Ангарскда яшаган, милиция бўлимида ишлаган ва атрофидагиларда фақат яхши таассурот қолдирган. Ҳеч ким бу одамнинг ташқи кўриниши ва феъл-атвори нуқтаи назаридан нималарга қодирлигини тўлиқ тасаввур қила олмасди.
Расман Михаил Попков 80 кишини, жумладан 79 аёл ва 1 эркак – унинг ҳамкасбини ўлдиришда айбланмоқда.
“Попков содир этган жиноятлардан четга сурсак, у ўқимишли, саводли, очиқкўнгил ва жуда кўп қиррали одам деб айтишимиз мумкин. Яхши нутқ, суҳбат давомида рақибга психологик таъсир кўрсатиш қобилиятлари мавжуд, – деди алоҳида ишлар бўйича терговчи, адлия подполковниги Евгений Карчевский, – Попков шунингдек намунали оила бошлиғи, у қизига жуда меҳрибон эди. Аммо хотини билан негадир келишмасди, гарчи жамоат олдида ғамхўр эрни тасвирласа ҳам.
Ангарскдаги қотилликлар 1992 йилда бошланган. Кейин зўрланган ва ўлдирилган қизларнинг жасадлари қўрқинчли мунтазамлик билан топила бошланди. Узоқ вақт давомида терговчилар жиноятларнинг умумий услубини аниқламагунча ва шаҳарда серияли маньяк пайдо бўлганини тушунмагунча, ортиб бораётган жиноятларни ҳеч қандай тарзда боғламасдилар.
Кейинчалик Попковни қўлга олган тергов гуруҳи ўз ишини 1998 йилда бошлаган. Ўша пайтда 24 аёл ўлдирилиб бўлган эди. Тиббиёт экспертларининг фикрича, жиноятчи турли қотиллик қуролларини қўллаган: болта, пичоқ, ўқ, илмоқ, айрим эпизодларда кетма-кет бир неча хил қуроллардан фойдаланган. Жабрланувчи сифатида у ўрта ёшли аёлларни танлаган, уларнинг барчаси жиноят содир этилган вақтда кўчада ёлғиз ва маст ҳолатда бўлган.
Схема ҳар сафар тахминан бир хил эди: у уларни кўчада учратар ва кўпинча ҳатто милиция формасини ҳам ечмасди, уларни ташлаб қўйишни таклиф қилар – милиционер қизларда шубҳа уйғотмасди. Хусусан, 1998 йил 28 январь куни яланғоч ҳолда бир қиз бошидан оғир жароҳатлар олиб, қорда ҳушсиз ҳолда топилган. Вояга етмаган қиз зўрланган. Олти ой ўтгач, терговга кўрсатма бериб, қиз хизмат машинасида ва милиция формасидаги эркакни тасвирлаб беради, аммо Попков ўшанда шубҳа остига олинмаган.
«Аслида, унда икки хил одам яшаган: кундузи – ҳамма милиционер Миша деб биладиган қонунга бўйсунувчи фуқаро», деди терговчи Карчевский. – Тун кириш билан Попков шафқат, инсонийлик ва раҳм-шафқатни билмайдиган ҳайвонга айланарди. У кўзларида мутлақо бефарқлик билан қонхўр ва шафқатсиз қотилликларни амалга оширди. Бундан ташқари, бу ўзгариш онгли ва исталган эди.»
2012 йилдагина шафқатсиз қотил қўлга олинди. “Нива” русумли автомашинага эга бўлган, мутасадди идораларда иш тажрибасига эга бўлган гумонланувчилар ўртасида ўтказилган ДНК таҳлили натижаси айбдорни фош қилди. Попков қаршиликсиз таслим бўлди ва ўнлаб қотилликларни тан олди.
2015 йилда суд Михаил Попковни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. Ўшанда тергов унинг 22 та қотилликда айбини исботлашга муваффақ бўлган. Ҳукм чиқарилганидан кейин жиноятчи яна 59 эпизодни тан олди. Янги тергов яна уч йилга чўзилди. 2018 йилда Иркутск вилоят суди Попковни 56 та қотилликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2020 йилда у учинчи қамоқ муддатини олади – 9 йилу 8 ой, ўшанда ҳамма учун кутилмаганда яна иккита қотилликни тан олди. «Мен таътилга чиқмоқчи эдим», деб изоҳ беради Попков. Тергов чоралари собиқ милиционернинг колониядан вақтинча чиқишнинг ягона йўли эди, шунинг учун «Ангарлик маньяк» қачон ва яна қандай жиноятларга иқрор бўлиши мумкинлигини ҳеч ким билмасди.
Тергов давомида ўтказилган текширувлар Попковнинг ақли расо эканлиги ва ўз қилмишларидан хабардор эканлигини кўрсатди, бироқ унда гомицидомания – ўлдиришга чексиз иштиёқ борлиги аниқланди.
Ҳар ҳолда Михаил Попков каби «яхши одам» аслида шафқатсиз қотил эканлигига ҳеч ким ишонмасди. Суд ҳукмларига кўра, 18 йил давомида – 1992 йилдан 2010 йилгача – 80 киши унинг қурбонига айланган ва унинг ваҳшийликлари сабаблари ҳали ҳам сирлигича қолмоқда. Умумий версиялардан бири – у хотинининг хиёнатини кечира олмади, шу йўл билан у шаҳарни оилани спиртли ичимликлар ва бошқа эркакларга алмаштирган нопок аёллардан халос қилишга қарор қилди.
“Бу сабаблардан фақат биттаси ва уни ягона деб ҳисобламаслик керак. Аёл уй бекаси ва эрининг кучли таянчи бўлиши керак. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам шундай эмас – ва бу нотўғри. Албатта, бир нечта сабаблар бор эди ва хотинимнинг хиёнати улардан фақат биттаси, энг муҳими эмас «, деб изоҳлади Михаил Попков.