Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

«Пул тўплаб, қочиш режасини тайёрлаганман»

«Пул тўплаб, қочиш режасини тайёрлаганман»
18 Dek 2019

Биринчи никоҳда 10 йил яшадим. Уч нафар фарзандим бор. Турмушимизнинг илк йилидаёқ менга қўл кўтарди. Ўшанда кетмоқчи эдим. Лекин кетмадим,...

Турмушимизнинг илк йилидаёқ менга қўл кўтарди. Ўшанда кетмоқчи эдим. Лекин кетмадим, ўзгарар, деб ишондим. Ёлвориб кечирим сўради, тиз чўкди.

Кейин яна ва яна. Болаларимни олиб қўйишидан қўрқиб ундан кетмадим. Дўқ-пўписа қиларди. У ўз ҳатти-ҳаракатларига жавоб бермайдиган даражада аҳмоқ эди.

Пул тўплаб, қочиш режасини тузганман. Лекин хаёт йўлимда бошқа эркакни учратдим.

Лекин гап бу ҳақида эмас. Мен ажрим учун ариза топширдим ва бутун азобларим гўё қайта бошланди. Маҳалла. Ярашиш учун олти ой, кейин яна икки ой. Синов ва рад этиш. Кейин яна суд ва яна ярашиш вақти. Ва яна Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла, ҳокимиятга юборишди. Яраштиришга уринишлар. Сабабини ҳамма билар, лекин яраштириш улар учун муҳим эди. Бу давр мен учун нақд Жаҳаннамнинг ўзгинаси эди.

Нима учун мамлакатимизда аёллар учун ҳимоя йўқ?! Менинг ажралиш жараёним тўрт йил давом этди! Лекин қанча асабларим кетди. Аёллар мамлакатимизда ҳеч қандай ҳимоя қилинмайди. Агар йўлимда учраган «ҳалоскорим» бўлмаганида мен бу синовларга дош бермасдим!

Oldingi maqola

Биринчи кунлардан у менинг одамим эмаслигини англадим...
17 Dek 2019
Биринчи кунлардан у менинг одамим эмаслигини англадим...

Keyingi maqola

Қайнона ва келинлар
19 Dek 2019
Қайнона ва келинлар
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top