Мен автобусларда кўп юриб, мамлкатимизнинг кўплаб қизлари каби “ҳар хил” одамларни кўрдим. Бирон нусха менга бошқачароқ қарагани ёки менга жуда яқинлашаётганини кўрсам-да, лом-мим демай чеккага ўтардим.
Бугун 32 ёшдаман. Кеча автобусда кетаётсам, 24-25 яшар йигитча менга узоқ пайт тикилиб турди, кейин яқинлашмоқчи бўлди. Мен эса бутун автобус эшитадиган қилиб “Йўқол, менга яқинлашма”, деб бақирдим. Йўловчилар нима гаплигини тушунди. Ҳамма унга нафрат билан қаради, лекин ҳеч ким индамади. У кейин бекатда тушиб қолди.
Лойиҳангиз туфайли англадимки, зўравонлик сукунатни ҳушлар экан. Жим ўтиб кетмаслик керак экан. Мен ҳам ширин қизалоқларнинг ойисиман, мен ҳам уларга шуни бот-бот қайтараман. Бизга ўз вақтида буни айтишмаган, негаки уят, деб ҳисобланган.