Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Зўравонлик – яқин…

Зўравонлик – яқин…
22 Mar 2020

Ҳаётимда учраган зўравонлик ҳолатлари ҳақида ёзишга қарор қилдим. Улар шунчалик яқинки, тасаввур қилишингиз қийин. Ҳаммаси мен 4 ёшлигимда бошланди. Биз...

Ҳаммаси мен 4 ёшлигимда бошланди. Биз бекинмачоқ ўйнаганмиз, мен бир подъезднинг иккинчи қаватида бекиниб олдим. Мен билан ҳовлимиздаги бир бола ҳам бор эди, исми эсимда йўқ. У мени зўрламоқчи бўлди-ю, лекин шу пайт акам келиб қолди. Ва у қабиҳ ишини амалга ошира олмади.

У аблаҳ 13 ёшда эди. Акам билан опам доим бу воқеани менга эслатишар ва устимдан кулишарди.

Кейин беш ёшимда шаҳарга кўчиб келдик. Тахминан бир ҳафта ўтар-ўтмас изимга ёши катта бир киши тушди. Унинг кўриниши аниқ ёдимда. Мовий кўзлар, қизғиш жингалак сочлар, кўринишидан 33-35 ёшда эди. Бир куни у мени гаражлар орасида ўтмоқчи бўлганимда тутиб қолди. Ва у менинг исмим Оксана ва унинг қизи эканимни айта бошлади. Мен ечиниб унга орқам ва қорнимни кўрсатсам, орқамда нор борлигини кўрсатишини айтди. Қандай қилиб қочганим эсимда йўқ. Лекин мен ота-онамга бу ҳақида айтдим ва отам уни топди. Нима бўлганини билмайман, лекин уни бошқа ҳеч қачон кўрмадим.

Бир қўшнимиз эса 16 яшар қизга уйланиб олганди. Аёл ҳар йили унга бола туғиб берарди. Эркак эса ҳовлидаги қизларни тутиб олиб, бирор ширинлик билан сийларди ва улар ширинликни егунча уларни ечинтирар ва ўша жойларини ушларди. Мени ҳам бир марта тутиб олганди. Унинг нима истаётганини англагач, дарҳол отам уни ўлдиришини айтдим. Энг ёмони, ўшанда онам опасининг зўрлангани ва зўравоннинг ҳовлисида бензин билан ўзини ўтга солганини айтиб берди. Шу-шу у гўё опаси учун қасос олиш илинжида кимнидир зўрламоқчи бўлиб юради.

Кейинги воқеа мен 10 ёшлигимда содир бўлди. Қизлар ва мен бизнинг кичик шаҳарчамиздаги биргина баланд бинода лифт кўришга бордик. У ерда формадаги иккита ходим бор эди, биз лифтга минишни сўрадик ва улар рози бўлишди. Фақат биттадан чиқишимизни айтишди. Лифтда мен ва ходимлардан бири бор эди, у бирдан лабларимдан ўпди. Мен карахт ҳолатга тушдим ва лифтдан чиқиб қочмоқчи эдим. У эса шикоят қилсак ҳам, ўзимиз айбдорлигимизни айтди, негаки ўз оёғимиз билан келгандик. Бу менга бир умрлик сабоқ бўлди.

Бундай зўравонлик ҳолатлари жуда кўп эди. Энг ачинарлиси, буларни барчаси болаликда бўлган. Мамлакатда педофиллар кўп. Мен гапираётган эркаклар эса бугун ҳам ҳаёт. Яна нималар қилишганини, табиийки, билмайман.

Oldingi maqola

Карантин ва маиший зўравонлик
20 Mar 2020
Карантин ва маиший зўравонлик

Keyingi maqola

Баъзи одамлар куппа-кундузи ҳам ўз аслини кўрсатади...
23 Mar 2020
Баъзи одамлар куппа-кундузи ҳам ўз аслини кўрсатади...
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top