15 йил аввал содир бўлган воқеаларни гапирар экан Малика (исми ўзгартирилди) ҳотиржам ўтиролмасди. Бу ҳақида эслаш унинг учун жуда оғриқли. Лекин сукут сақлаш ундан-да оғир.
16 ёшида бир йигит билан танишади. Бўйлари баланд, жуда очиқ, ўзидан 4 ёш катта. Малика нега бу йигит унингдек кўримсиз қизга эътибор берганига ҳайрон қоларди. Қаҳрамонимиз камгап, уй қизи эди, кўп китоб ўқирди. Лекин Руслан (исми ўзгартирилди) айнан уни танлади.
Малика аввал бу йигит билан муносабат қилишдан қочарди, гарчи Руслан унга ёққан бўлса ҳам. Йигитнинг дўстлари ҳатто бундай кўримсиз қизга кўнгил қўйгани учун унинг устидан кулишарди ҳам. У ҳамманинг овозини ўчириб қўярди. Руслан билан Малика ўзини эркин ҳис қиларди, у билан суҳбатлашиш жуда мароқли эди. Йигит унинг ҳаётига ёрқинлик олиб кирди: сайр қилишлар, ёқимли сюрпризлар. Қизнинг наздида ҳақиқий бахт ҳам шундай кўринарди.
Эрта куз эди. Улар Анҳор бўйида сайр қилишарди. Йигит рюкзагидан дафтарларни чиқариб, уни ерга қўяди ва иккаласи ўша рюкзак устига ўтириб олишди. У қизни қучоқлади. Кейин эса биринчи бўса ҳам олди.
Русланнинг ота-онаси Маликани ёқтириб қолишди: қиз жуда ўқимишли, тарбияли эди. Йигит ҳам қизнинг ота-онасини ўзига ром қилиб олди. Ҳеч қанча ўтмасдан қизнинг ота-онаси бола билан сайр қилишларга рухсат берадиган бўлишди. Унга ишонишарди.
Шунинг учун йигит Маликани янги йил кечасига уйларига таклиф қилганда ҳеч ким қаршилик қилмади. Русланнинг ота-онаси эса байрам тоғда кутадиган бўлишди. Йигит уйга дўстларини таклиф қиладиган бўлди.
Малика не кўз билан кўрсинки, ҳеч қандай дўстлар йўқ эди. Улар ёлғиз эди. Руслан ҳақиқий романтик кеча уюштирди. Барбара Стрейзанднинг «Women in Love» қўшиғи янграрди. Қиз ҳалигача бу қўшиқни эшитганда бўғзига нимадир тиқилади.
Малика ҳалигача бўлиб ўтган воқеада ўзини айблайди. Нега йигитнинг уйига борди? Нега уникида қолди? Ҳеч ким йўқлигини билгач, нега уйга кетмади? Нега шампан виносини ичди? Нега бўсасини қабул қилди? Бунақа “негалар” ҳеч ҳам тугамасди…
Бизга зўравонларни кўпинча ваҳший, руҳан носоғлом қилиб кўрсатишади. Гўё улар қоронғу кўчаларда қизларни тутиб олиб зўрлайдигандай. Ҳа, шундай ҳолатлар ҳам бўлади. Лекин кўпинча хавф яқинларингдан ҳам бўлиши мумкин. Ва бу ҳақида деярли гапиришмайди:
- Айрим мамлакатларда эркак томонидан зўравонлик ҳолатлари 70 фоизга етади, яқинлари томонидан ўлдирилган хотин-қизлар умумий ҳолатлардан 58 фоизга тенг (БМТ);
- Қозоғистонда болаларга нисбатан зўравонлик 77 % ҳолатда уларнинг қариндошлари ва дўстлари томонидан содир этилади. (ҚР ИИВ);
- Буюк Британияда зўравон 10 % ҳолатдагина қурбонини танимасди (ВВС).
«У мени ўпди, тўғри мен қаршилик кўрсатмадим, лекин жинсий алоқа қилиш ниятим йўқ эди. Мен тўйгача бокира бўлиб қолишни истардим. Ваҳоланки Русланга турмушга чиқаман деб қаттиқ ишонардим. Бир пайт у мени жинсий алоқа қилишга ундади, мен эса рад жавобини бердим. У менга ёмонлик қилмаслигига ишонтириб, нимадир деб, бир пайт оғриқдан чўчиб кетдим. Мен бирдан ўрнимдан туриб кетдим. Ўзимни жуда ёмон ҳис қилардим, мени қўйиб юборишини ёлвориб сўрадим. У эса… мени орал жинсий алоқа қилишга мажбурлади. Ҳозир эслашни хоҳламайман. Мен айни пайтда қўрқув ва шармандаликдан азият чекардим. Кейин ваннага ўтиб ювиндим. Чироқ ёқишни ҳам истамасдим, бўлган воқеага ишонгим келмасди. Руслан хона чироғини ёқиб, устимдан кула бошлади. Ҳамма ёғим қон бўлган экан….»
Руслан гўё ҳеч нарса бўлмагандай телевизор ёқди, ўзига ва қизга шарбат қуйди. У эса хиссиз роботдай эди. Ақлан бўлган воқеани қабул қила олмасди. Лекин иккинчи томондан ўзи келди-ку. Ўзи айбдор. Ва энди яхши қиз бўлиши керак. Шарбат учун миннатдорлик билдирди. Ёнида ўтирди. Ҳаммаси яхшидек давом этди.
Эрталаб Руслан уни уйига кузатди. Малика бўлган воқеаларни эслашни хоҳламасди. Ўзиги айбдор ҳис қилар экан, шунчалик ҳам аҳмоқ бўламанми, деб ўзидан нафратланарди: “Аҳмоқман, аҳмоқ…”
Малика ҳалигача ўзини бошқача тутиш керак эди, фақат ўзини айблайди. Воқеа ривожини олдин билиши керак эди. Қаршилик кўрсатиш керак эди. Ақлан зўравонлик учун зўравон айбдорлигини тушунади-ю, қалбида эса ўз ҳатти-ҳаракатлари учун айбдорлик ҳисси ҳалигача қўйиб юбормаяпти. У воқеанинг олдини олса бўларди. Лекин ўзини аҳмоқона тутди. Ва бўлган ишда фақат ўзини айбдор деб ҳисоблайди.
Психолог Лиана Натрошвили:
Аввало воқеани таҳлил қилишда айбдорларни излашдан қочайлик. Фактларга қараб, масъулият тушунчасини кўриб чиқсак.
Бу ерда нималарни кўряпмиз?
Ёш ва тажриба жиҳатдан қиздан устун эркак ва ёш, тажрибасиз қиз. Ҳиссиётлар – Малика томонидан меҳр, муҳаббат, унинг ота-онаси томонидан – ишонч. Руслан ҳаммада ишонч ҳиссини уйғотади, унга ишониш мумкин деб ўйлашади ва ҳеч ким унинг зўравонлик қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Воқеалар аста-секинлик билан ривожланар, муносабатлар мустаҳкамланар: ўша ишонч янада кучли бўлиб, инсон ўз яқинидай қабул қилинади.
Ва мана шу позитив руҳда ёлғон ва зўравонлик содир бўлди.
Ҳар биримизнинг ишонадиган одамларимиз бор, улар ҳақида ёмон фикрлар туғилмайди. Биз уларнинг ёнида ташвишланмаймиз, улар бизга хиёнат қилади ёки алдайди деб ўйламаймиз. Шундай қилиб, бизнинг ҳикоямиз қаҳрамони Русланнинг уйига меҳмонга келганда оқибати ҳақида ўйламади ва тасаввур ҳам қилмади. Шунинг учун ҳам бемалол қолди. Кейин босим, мажбурлаш бошланди ва у норозилигини билдирди, қаршилик кўрсатди. Аммо бу етарли эмас эди ва у, бошқа кўплаб зўравонликлардан азият чеккан қизлар сингари, шокка тушиб қолди ва шунчаки айтилганларни бажарарди.
Мен қаҳрамон вазиятга бошқача қараши ва ниҳоят содир бўлган воқеа учун ўзини кечириши учун бу ҳақида батафсил гапиряпман.
Хулоса сифатида, барчага яна бир бор жинсий алоқада розилик тамойилини эслатмоқчиман. Ўғил ва қизларга болалигиданоқ ҳар қандай ишда ўргатиш керак бўлган нарса: розилик сўраш. Қизлар ва ўғил болалар йўқ дейиш қанчалик муҳим эканлигини англашлари керак. Рад этишдан кейин давом этадиган ҳар қандай нарса зўравонликдир.
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9