Умид ва орзулари бир олам ёш қиз Уни учратади. У эса ўзини яхши кўрсата билади, бошқаларга мослашишни билади, юксак идеаллар ҳақида гапиради. Ҳатто қиз ўзини Унинг олдида ноқисдай ҳис қилади. Қиз У билан дунёдаги энг гўзал оила қуришига ишонади.
Улар бир-бирига мослашади. У рашк қила бошлайди, ёнида кимлар бўлишидан қатъий назар асабийлашади. Қизнинг дугоналарини баҳолайди. Баъзан қиз уни ростдан ҳам севишига шубҳа билдиради.
Қиз Уни ғамхўр ва уни қадрлайдиган инсон сифатида кўради. Унга эрга тегишга рози бўлади.
У берган сўзида ҳар доим ҳам турмаслигини пайқайди. Бу қўрқинчли эмас, лекин баъзан қиз Унга ишониб, ваъдалар пучга чиққач, ундан кўнгли совий бошлайди. У эса ҳамма нарсага баҳона топади ва уни тушунишни талаб қилади. Қиз тушунади. Ва қўллаб-қувватлайди…
Қуйида партнёрингизда эътибор қаратишингиз керак бўлган сифатларга тўхталамиз: