Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Оиламизни бузган биронтаси бахтли бўлган эмас

Оиламизни бузган биронтаси бахтли бўлган эмас
16 Mar 2020

Ўз ҳикоямни ёзишга ҳеч жазм қилмагандим. Лекин бошимдан ўтказганларим кимгадир сабоқ бўлар, деб бўлишгим келди. 27 ёшимда турмушга чиқдим. Унгача чет...

27 ёшимда турмушга чиқдим. Унгача чет элда ўқиб, малакамни оширдим. Қайтгач, университетлардан бирида ишладим. 29 ёшимда оналик бахтига муяссар бўлдим. Унгача эса икки йил давомида нималарни эшитганимни тасаввур қилаверинг. «Балки бепуштликдир?» ёки «қари қиз бўлгани учун ҳомиладор бўла олмаяпти» – ҳозир собиқ бўлган эримнинг қариндошларидан бундан ҳам баттар гапларни эшитганман.

Қизим соғлом туғилди. Ҳовлида катта оила бўлиб яшардик. Турмуш ўртоғимнинг укаси уйлангач, биз алоҳида яшаш мавриди келди, деб билдик. Ота-онамнинг кўмаги билан уларга яқин жойда уй олдик.

Турмуш ўртоғим билан жуда аҳил яшардик. Бир-биримизни бир қарашда тушунардик. У мени ва қизимизни жуда яхши кўрарди. Лекин онасига қарши чиқа олмасди. Онаси нима деса, шу бўларди. Алоҳида чиққанимиздан кейин икки йил ўтгач, судга чақириқ келди – эрим ажримга берибди. Ажрим, мулкни тақсимлаш – буларнинг барчасини бошимдан ўтказдим. Ота уйимга қайтдим.

Қайнонам ўғлини дугонанисининг қизига уйлантирмоқчи бўлди, лекин унинг отаси “онасининг гапи билан хотини ва қизидан воз кечган одам”га қизини бермади. Собиқ эрим бошқа қизга уйланди. Қизли бўлишди.

Яқинда қайнонамнинг “сахари” кўтарилиб, комага тушди, зўрға ўзига келтиришди. Ўзига келган илк кунларда ёнида мен бўлдим. Мана ярим йилдирки, тўшакка михланиб қолган. Янги келини унга қарагиси йўқ, унга қизи ўз уйига олиб келиб қараяпти.

Собиқ турмуш ўртоғим уч ой олдин авария бўлди – ҳозир чўлоқланиб юрибди. Яқинда операция қилдириш учун танишларидан қарз олди.

Собиқ турмуш ўртоғимнинг опачасини эри учта боласи билан ташлаб кетди ва ёш қизга уйланиб олди. Оиламизнинг бузилишида иштирок этган бирон кимса, афсуски, бахтли эмас…

Oldingi maqola

Сенинг рақамли хавфсизлигинг
15 Mar 2020
Сенинг рақамли хавфсизлигинг

Keyingi maqola

Гендер стереотиплар доим ҳаётимда учрайди
17 Mar 2020
Гендер стереотиплар доим ҳаётимда учрайди
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top