Эсини танигандан 18 ёшгача доим эмас, лекин тез-тез отасини ичиб келиб жанжал қилишини кўриб катта бўлган йигитдан бугунги кунда асабини сақлашни сўрашади! Менда эса бир савол бор?!
Қайси асабимни сақлай, ахир сақланадиган асаб қолмаган-ку! Ҳозир 25 ёшдаман.
17 ёшигача ҳар куни ухлашдан аввал ўлишдан, кечаси ўлиб қолишдан қўрққан ва бу ҳақида ҳеч кимга айта олмаган боладан бугунги кунда катта натижа кутишади.
У ҳозир магистратурада ўқийди. Айни пайтда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади. Ҳамма нарсани зўр эплаётгандай кўринади, лекин руҳиятидаги бўшлиқни ҳеч нарса билан тўлдира олмайди…
У хаётдан, ютуқлардан лаззатланиш таъмини сеза олмайди! Даҳшат бу! У чин қалбдан ҳеч кимни сева олмайди, бу ҳам даҳшат эмасми! ((((
P.S. Отам яхши инсон бўлган, мен уларни жуда яхши кўраман. Отам 6 йил аввал вафот этган. Уларда айб бўлмаган, замон, тузум шунга мажбур қилган, етарли сабаблар бор эди. Шунчаки мен ва онамнинг чекига шу хаёт битилганди…
Менинг отам ичарди…
Эсини танигандан 18 ёшгача доим эмас, лекин тез-тез отасини ичиб келиб жанжал қилишини кўриб катта бўлган йигитдан бугунги кунда асабини...
6