Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Мен аёлман… Лекин қадрини йўқотган аёл.

Мен аёлман… Лекин қадрини йўқотган аёл.
15 Iyun 2020

Эримнинг мени одам ўрнида кўрмаслиги, мунтазам айблашлари, ичиб уришига чидаб келдим. Яхшилаб ўйлаб кўрсам, мум тишлаб индамай чидашимга сабаблар кўп....

Эримнинг мени одам ўрнида кўрмаслиги, мунтазам айблашлари, ичиб уришига чидаб келдим. Яхшилаб ўйлаб кўрсам, мум тишлаб индамай чидашимга сабаблар кўп.

Энг биринчиси – бу менталитет. Мен қўрқоқман. Одамларнинг кўзида “ажрашган, эри йўқ” деган номдан қўрқдим, ҳозир ҳам қўрқаман. Бизнинг жамият шунақа қўрқоқ аёллардан иборат. Қўрқоқ, ҳар қандай муомалани кўтарадиган аёллар тўдаси. Мен эса ўшалардан бириман.

“Болангни отасиз қиласан, ичганда гапирма, урганда бақирма” – бу гапларни ҳар куни эшитаман. Ҳаётимини ўзгартириш учун ё ўлиш ёки миямни алмаштиришим керак, негаки бу тушунчалар қонимга сингиб кетган.Бу тўдадан чиқмоқчи бўлсам, мени тошбўрон қилишади.

Қайнонам ҳатто эри кўкрагига пичоқ санчиб олган дугонаси эрини кечириб яшаётганини мисол қиладилар. Шундай аёлнинг ўғлидан нима кутушим мумкин. Эрим йирик корхона раҳбари, унинг ичганда иблисга айланиб, уйдагиларга озор беришига ҳеч ким ишонмайди.

Мен ҳеч қандай йўл кўрмаяпман. Болаларим отасиз ўсиб, ўғилларимга келин, қизимга куёв чиқмаслигини ўйлайдиган қўрқоқ аёллар тўдаси вакилиман, холос…

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Oldingi maqola

Аёл эркакнинг қулими ёҳуд турмуш ўртоғи, хаётдаги ҳамроҳими?
14 Iyun 2020
Аёл эркакнинг қулими ёҳуд турмуш ўртоғи, хаётдаги ҳамроҳими?

Keyingi maqola

Турмушга чиқишдан қўрқяпман...
16 Iyun 2020
Турмушга чиқишдан қўрқяпман...
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top