Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Анна Бешнова иши

Анна Бешнова иши
05 Yan 2022

Москва, 2008 йил. 15 ёшли мактаб ўқувчиси Анна Бешнова 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси зўрланиб, ўлдирилади. Қизнинг жасади эрталаб...

Москва, 2008 йил. 15 ёшли мактаб ўқувчиси Анна Бешнова 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси зўрланиб, ўлдирилади. Қизнинг жасади эрталаб уйидан узоқ бўлмаган жойда топишади. Айбланувчи ўрта ёшли, осиёлик, меҳнат муҳожири бўлиши тахмин қилинди. Иш дарҳол кенг жамоатчилик, шу жумладан миллатчи гуруҳлар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Улардан баъзилари ҳатто қотиллик содир бўлган ҳудуд аҳолиси билан митинглар ҳам уюштирган.

Ҳуллас, жиноятчи томонга бир дунё нафрат ва айбловлар ёғдирилди… токи тармоқларда ёш қурбоннинг гўёки саёқларча хаёт тарзи ҳақида маълумотлар сизиб чиқмагунча.

30 сентябрь куни оқшом пайти Анна Бешнова ўз йигитининг уйида эди – танқидчилар учун 15 ёшли қиз ҳақида ёмон фикрга бориш учун айни муддао. Йигит билан қиз ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқади. Анянинг онасидан келган матнли хабар уларни тўхтатди. Аня шу ондаёқ уйига қайтиш учун йигитининг уйидан чиқиб кетади. Онасининг сўзларига кўра, кеч бўлишига қарамай Анининг йигити одатдагидек қизни уйига кузатиб қўймади – улар ўртасидаги ҳафагарчилик ҳали тарқагани йўқ эди.

Қиз уйга шошиб кетарди. Йўлда бир нотаниш эркак Анянинг орқасидан илакишди. Кейинчалик, эркак автобус бекатида чекаётган қизни кўрганини, у маст бўлгани учун дадиллик билан қизга яқинлашганини айтади. Анна қўрқиб кетди ва тезда уйига томон йўлдан тез ўтди. Бу маст эркакни тўхтатмади, у қизнинг орқасидан эргашиб, уни тутиб олди ва бир неча марта зарба берди. Жабрланувчини йиқитиб, кийимларини ечиб, зўрлай бошлади. Тергов натижасида аниқланишича, у ўз қилмишларини бир неча соат давом эттирган ва қизни фақат эрталаб қўйиб юборган. Кейин Анна унинг устидан полицияга арз қилиш билан таҳдид қилади. Эркак қўрқиб кетади ва яна унга ҳужум қилади. Қиз ўз свитерининг ёқаси билан бўғилиб вафот этади.

Энг даҳшатлиси шундаки, кейинчалик қотиллик гувоҳлари – қўшнилар ҳам топилади. Улардан айримлари воқеани деразадан кузатади, лекин ҳеч нарса қилмадилар, чунки айтишларича, «қиз қаршилик кўрсатмади» (гарчи у шунчаки ҳушидан кетган эди).

Жинсий алоқада ўзаро розилик версияси кейинчалик Интернетда бир неча бор жиддий муҳокама қилинди. Анна Бешнова болалигидан ёлғиз она томонидан тарбиялангани, унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фойдаланувчилар мини юбка ва қўлида энергетик ичимлик билан фотосуратларини топади. Қотилликдан кейин унинг қонида оз миқдорда алкоголь топилади (енгил мастлик) – булар қизнинг тасодифий ўтиб кетаётган эркакка ҳам осонгина илакишишига далолат эмиш. Доимгидек жабрланувчи яна айбдор.

Тергов ҳақиқат тагига етишга муваффақ бўлади. Жамоатчилик эътибори туфайли иш алоҳида назоратга олиниб, 23 октябрь куни гумонланувчи, Самарқанд шаҳрида туғилган 31 ёшли Фарҳод Турсунов қўлга олинади. У айбига иқрор бўлиб ҳибсга олинади. Эркак 23 йилга қаттиқ режимли колонияда қамоқ жазоси, шунингдек, Аннанинг онасига 4 миллион рубль миқдорида товон пули тўлашга ҳукм қилинади. Марҳуманинг онаси умрбод қамоқ жазосини сўраганига қарамай, Турсуновга берилган жазо, аксинча, пушаймонлиги ва терговга ёрдам бергани учун 22 йилга қисқартирилади.

Oldingi maqola

Дўстликми ёҳуд муҳаббат?
04 Yan 2022
Дўстликми ёҳуд муҳаббат?

Keyingi maqola

Дунёвий илм ва аёллар, ёки илмга паранжи кийдирилиши
05 Yan 2022
Дунёвий илм ва аёллар, ёки илмга паранжи кийдирилиши
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top