Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Аёл киши ҳалол меҳнат қилиб рўзғор тебратиши мумкин эмасми?!

Аёл киши ҳалол меҳнат қилиб рўзғор тебратиши мумкин эмасми?!
14 Yan 2020

Мен 36 ёшдаман. Ажрашганман. 6 яшар ўғлим бор. Ишлаб чиқаришда бухгалтерияда ишлайман. Ойликдан ойликкача амаллаб яшаймиз. Доимий йўқчилик қийнайди. Соғлигимдаги...

Мен 36 ёшдаман. Ажрашганман. 6 яшар ўғлим бор. Ишлаб чиқаришда бухгалтерияда ишлайман. Ойликдан ойликкача амаллаб яшаймиз. Доимий йўқчилик қийнайди. Соғлигимдаги айрим муаммолар туфайли ҳар ой салкам 600 минглик дори-дармон сотиб оламан. Ҳафтада 5 кун ишлайман.

Дам олиш кунларига қўшимча иш қидиришга қарор қилдим. Интернетда қу йидаги эълонга кўзим тушиб қолди – ҲАФТАДА БИР МАРТА 2-ХОНАЛИ УЙ ТОЗАЛАШ УЧУН АЁЛ КЕРАК, БИР МАРТА УЧУН ИШ ҲАҚИ 100 МИНГ СЎМ. Мен учун иш ҳалол бўлса, ҳар қандай ишни қилиб кетавераман, қолаверса эълондаги манзил уйимга яқин экан. Хурсанд бўлиб, эълонда кўрсатилган рақамга Телеграм орқали хабар юбордим. Иш берувчи мен ҳақимда барча тафсилотларни суриштирди. Мен барча саволларга рўй-рост жавоб бердим. Сурат юборишимни сўраганди, кимни ишга ёллаётганини билиши учун сўраётгандир-да, деб суратимни юбордим.

Кейин ўзидан ўзи қуйидаги хабарни юборибди – ҲАФТАДА БИР МАРТА ЭРКАК БИЛАН АЁЛ СИФАТИДА УЧРАШИШГА НИМА ДЕЙСИЗ. БИР “МАРТА” УЧУН 300 МИНГ СЎМ ТЎЛАЙМАН, деб ёзса борми?! Кейин порнография суратларини юборишни бошлади. Тўғрисини айтсам, ишлар бунақа авж олишини ҳеч кутмагандим – эълонда бутунлай бошқа нарса ёзилганди-ку.

Мен унга ҳалол яшашимни, мен шунчаки қўшимча иш қидирганимни ёздим. Ундай нарсаларга рози бўлганимда, бундай эълонларни қидирмасдим. Шундай нияти бор экан, унинг таклифига жон деб рози бўладиган аёллар тиқилиб ётганини ёзсам, гапларим ёқмай, мени куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, блоклаб қўйибди!

Наҳотки, биз одамийлигимизни йўқотиб боряпмиз?! Аёл киши ҳалол меҳнат қилиб рўзғор тебратиши мумкин эмасми?!

Oldingi maqola

Аёлнинг кечинмалари билан кимнинг иши бор?!
13 Yan 2020
Аёлнинг кечинмалари билан кимнинг иши бор?!

Keyingi maqola

Автобусдаги "кечинмаларим"
15 Yan 2020
Автобусдаги "кечинмаларим"
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top