Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Гендер стереотиплар доим ҳаётимда учрайди

Гендер стереотиплар доим ҳаётимда учрайди
17 Mar 2020

Гендер стереотипларга ҳаётим давомида кўп дуч келганман, лекин бундай аҳмоқона ва эскирган тушунчаларни аввал эшитмаганман. Яқинда бизда янги фан киритилди....

Яқинда бизда янги фан киритилди. Уни ёш ўқитувчи олиб боради. Биринчи дарсимизда у йигитларга каттароқ талаб қўйишини, улар ягона умидимиз, қизлар эса бугун ёки эртага ўқишни тугатадилар ва дипломлари қаерда ётиши номаълум, деб айтди.

Давоми янаям қизиқ бўлди. Кейинчалик мавзу давомида қуйидагилар айтилди: «Бизнинг менталитетимиз йўл қўймаса-да, аёллар керак бўлган ва керак бўлмаган ишларга аралашмоқда. Келажак сизга боғлиқ (бу ерда йигитларга мурожаат қилинган), эркаклар. Агар аёллар ва қизлар бу каби муомала қилишларига рухсат берсангиз, охири вой бўлади. Аёл эркакдан юқори бўлмаслиги кераклигини унутманг!».

Табиийки, йигитлар ўзларига ёққан бундай «прогрессив» қарашлардан жонланиб қолишди, ўқитувчи эса: мен сизлардан «биз бунга йўл қўймаймиз!», деган сўзларни эшитмаяпман», деса бўладими!

Бу ҳолат менда даҳшатли таассурот қолдирди. Ўқитувчининг ўзи аёл бўлиб, бундай бемаъни гапларни гапирди-я!

Аёлларнинг ўзлари ҳуқуқларини қабул қилмаганларида аёллар ҳуқуқлари учун курашиш қийин.

Oldingi maqola

Оиламизни бузган биронтаси бахтли бўлган эмас
16 Mar 2020
Оиламизни бузган биронтаси бахтли бўлган эмас

Keyingi maqola

Бир куни устозим қўлини...
18 Mar 2020
Бир куни устозим қўлини...
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top