КЛИМАКС ВАҚТИДА ГОРМОН ТЕРАПИЯСИ: НИМА УЧУН КЕРАК ВА КИМГА МУМКИН ЭМАС

Бугунги мавзумиз климакс даврида гормон препаратлардан фойдаланиш ҳақида. Тиббиётда бу усул кўп йиллар давомида бор, аммо турли хавотир ва уйдирмалар ҳалигача тинмайди. Хўш, аслида нимага ишониш керак?

“Гормонлар танқислик” номли китоб муаллифи, акушер-гинеколог Лидия Федосова бунга аниқлик киритиб беради.

Кўпинча аёллар самараси аллақачон исботланган дориларни қабул қилишдан кўра климакс синдромининг дардларига чидаб яшашни афзал кўради. Чунки бу дори-дармонлар таркибига ҳаммани “даҳшатга солувчи” гормонлар кирган. Аслида гормонал препаратларни қабул қилиш самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳар бир организм хусусиятига боғлиқ. Ташқи ва ички гўзаллик ўзаро боғлиқ бўлганлиги сабабли гормон терапияси терини ёшартиради, сочлар қалинлигини сақлаб қолади. Вақтида танланган гормон терапияси аёл организмини ёшга доир бир қатор муаммолардан сақлаб қолишга қодир: масалан, юрак-қон томир, психоневрологик, урогенитал муаммолар каби. Имкониятлар эшиги очиқ бўлганида ушбу терапияни бошлашга улгуриб қолиш керак, яъни эрта постменопауза даврида – тўғрироғи, гормонлар танқислиги аниқлангандан кейин икки йил давомида. Бу охирги ҳайз билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Стероид гормонлар танқислиги менопаузадан анча олдин сезилади. Айнан шу даврда организмга ёрдам бериб, гормонал етишмовчиликни тўлдириш зарур. Натижада климакс синдроми унча оғриқли кечмайди, турли касалликларни келтириб чиқарувчи метаболик ўзгаришларнинг олди олинади.

Афсуски, менопауза бошлангандан 10 йил ўтиб гормонал терапия унча самара беролмайди. Бу рецепторларнинг эстрогенларга нисбатан сезувчанлиги пасайиши, метаболик ўзгаришлар билан боғлиқ. Климакс синдромини даволаш таркибида табиий эстрадиол бўлган препаратларни қўллашни англатади.

Яна бир восита симптоматик даволаниш (витамин ва микроэлементлар танқислигини бартараф этиш, уйқу ва марказий асаб тизимини меъёрлаштирадиган препаратлар қабули) ва номедикаментоз усулларни қўллаш (парҳез, жисмоний фаоллик, нафас машқлари) ҳисобланади.

Гормон терапияси учун кўрсатмалар:

Кайфият ўзгариши, уйқу бузилиши билан боғлиқ вазомотор симптомлар (қизиб кетишлар);

урогенитал атрофия, жинсий дисфункция симптомлари;

остеопороз профилактикаси (унутманг: касаллик аниқланмасдан олдинги профилактика) ва даволаш;

климактерий, артралгия, мушак оғриқлари, хотира пасайиши билан боғлиқ ҳаёт сифатининг пасайиши;

эрта менопауза;

жарроҳлик менопаузаси (тухумдонлар ёки бачадонни олиб ташлаш).

Қарши кўрсатмалар:

Жинсий йўллардан ноаниқ табиатдаги қон келиши;

кўкрак бези саратони ва эндометрий;

ўткир гепатит;

чуқур веналарнинг ўткир тромбози;

ўткир тромбоэмболия;

гормонал препаратларга нисбатан аллергия;

тери порфирияси;

тромбофлебит;

менингиома.

Нисбий қарши кўрсатмалар:

матка миомаси, эндометриоз;

мигрень;

вена тромбози ва эмболияси;

оилавий гипертрицеридемия (қонда липидлар ва липопротеинлар миқдорининг ўта кўп бўлиши);

ўт пуфагида тош бўлиши;

эпилепсия;

тухумдонлар саратони.

Манба: https://beautyhack.ru