Biz haqimizda

Лойиҳа ҳақида

Nemolchi.uz — 2017 йилда ташкил этилган Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил ахборот лойиҳаси. Аёлларга нисбатан зўравонликка жамоатчилик эътиборни жалб қилиш ва бу масалага жамиятнинг муносабатини ўзгартириш мақсадида яратилган.

Эндиликда бу – ўқувчилар зўравонлик, у билан қандай курашиш, қаердан ёрдам олиш мумкинлиги ҳақида фойдали маълумотларни топа оладиган платформадир. Жинсий зўравонлик қурбонлари ўз ҳикояларини аноним тарзда юборишлари ва психологик ёрдам олишлари мумкин.

Қарашларимиз

Бизнинг қарашларимиз ва шиоримиз — Зўравонликдан ҳоли Ўзбекистон.
Биз зўравонликка тоқат қилмайдиган, одамлар ҳар қандай зўравонлик қурбони ёки гувоҳига айланса, сукут сақламайдиган жамият яратмоқдамиз. Биз тенг ҳуқуқли ва адолатли Ўзбекистонга интиламиз, у ерда инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинади, гендер роллари ҳақида ҳеч қандай стереотиплар йўқ ва бурчларга эга бўлганлар масъулиятлидир.

Миссия

Бизнинг миссиямиз – маориф орқали жинсий зўравонликка қарши кураш. Зўравонлик тўғрисида хабардорликни ошириш, зўравонлик қурбонлари эшитилиши ва ёрдам сўраши учун платформа бўлиб хизмат қилиш. Биз сукут сақлаш, уят ва гендер зўравонлик тарғиб қилиниш маданиятини йўқ қилиш учун курашамиз. Биз қизлар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунларга риоя этилиши ва ҳукумат масъуллигини кучайтириш бўйича сиёсат қарорларига таъсир кўрсатишга интиламиз. Биз зўравонлик қурбонларини хабардор қиладиган, зўравонлик қурбонларига овоз ҳуқуқини берадиган ва баъзида кўнгилочар контент ва хизматларни тақдим этиш орқали жамоатчилик манфаати учун ҳаракат қиламиз.

Қадриятларимиз

Nemolchi кўнгиллилари ўз ишида риоя қиладиган қадриятларимиз.

Зиён келтирма
Биз бирон гуруҳ одамларнинг ҳуқуқларини камситмаймиз (дин, миллат ва ҳоказолар бўйича). Бу кўнгилли психологларнинг ишига ҳам тааллуқли. Агар бирон ходим лойиҳа доирасидаги кейинги иш мурожаатчига зарар етказиши мумкинлигини тушунса, у ишни тўхтатиши ёки мурожаатчига бошқа мутахассисни тавсия қилиши керак.

Эмпатия
Биз бир-биримиз ва зўравонликдан омон қолганларга ҳамдардлик кўрсатамиз, ҳукм чиқармаймиз, айбламаймиз.

Зўравонликнинг ҳар қандай шаклига тоқатсизлик
Биз шаклидан қатъий назар (оғзаки, руҳий, жисмоний, жинсий, иқтисодий) зўравонликнинг ҳар қандай турига қаршимиз.

Анонимлик кафолати
Биз мурожаат қилганларнинг барчасига анонимликни кафолатлаймиз, агар улар бошқасига розилик беришмаган бўлса. Шахсий маълумотларни шахсий манфаатлар учун ишлатиш тақиқланади.

Гендер таъсирланувчанлик
Биз лойиҳа турли босқичларда аёллар, эркаклар ва бошқа гуруҳларнинг эҳтиёжларига қандай таъсир қилиши ва ҳисобга олишини кузатамиз.

Тенглик
Биз жинси, ёши, миллати ва динидан қатъи назар тенглик ва ўзаро ҳурмат позициясига амал қиламиз.

Маърифат
Биз фойдали ва маърифий мақолалар орқали одамларнинг онгини ўзгартириш, жамиятда тенглик нима эканлиги-ю, нима беришини етказишга ҳаракат қиламиз.

Telegram даги каналимиз: https://t.me/SukutSaqlama
Инстаграм: https://www.instagram.com/sukutsaqlama/
Facebook даги саҳифамиз: https://www.facebook.com/SukutSaqlama/
Лойиҳа асосчиси: Ирина Матвиенко https://www.facebook.com/matvienko.irina.